14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 06:13
Жамият 👁 408

ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВАНИНГ “НУРЛИ ИЗЛАР” НОМЛИ ЯНГИ КИТОБИ ТАҚДИМОТИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВАНИНГ “НУРЛИ ИЗЛАР” НОМЛИ ЯНГИ КИТОБИ ТАҚДИМОТИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Амударёлик сермаҳсул ижодкор, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган журналист Робия Йўлдошеванинг “Нурли излар” номли янги китоби нашрдан чиқди. Элда таниқли шахс, ҳаётини халқ ва жамият манфаати йўлидаги ишларга бағишлаган, фидойилиги билан барчага ибрат бўла олган инсон, юртдошимиз Йўлдош Собировнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги ушбу китоб тақдимотига бағишлаб маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

21 ноябрь куни Амударё тумани ихтисослаштирилган мактабида бўлиб ўтган ушбу тадбирда ижодкор Робия Йўлдошева ҳамда китоб қаҳрамони Йўлдош Собировнинг оила аъзолари, дўстлари, яқинлари ва китобхон ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққан фахрийлар Саъдулла Хўжаниёзов, Турсунбой Абдуллаев, Аҳмад Нафасов, Озод Алмуродов, Аширбой Қўшаев, Санобар Хўжамуродова ҳамда бошқалар жонкуяр, халқпарвар, софдил ва камтарин инсон Йўлдош Собировнинг узоқ йиллар турли масъулиятли лавозимларда фидокорона меҳнат қилгани, жамият ривожига муносиб ҳисса қўшгани ҳақида сўзлаб, унинг ҳаётлик чоғидаги эзгу ишларини, ёрқин хотирасини ёдга олдилар. Шунингдек, сермаҳсул ижодкор Робия Йўлдошева ушбу инсоннинг серқирра фаолиятини, умр дафтарининг ҳар бир варағини моҳирлик билан тасвирлаганини, ҳикоялари ҳаётий ва жуда таъсирли чиққанини айтиб ўтдилар.

Муаллиф Робия Йўлдошева китобга маълумот тўплашда яқиндан ёрдам берган Йўлдош Собировнинг оила аъзолари, фарзандлари Моҳира Собирова ҳамда Отабек Йўлдошовлар, яқин дўстлари, собиқ синфдошлари, ҳамкасблари ва шогирдларига ўзининг миннатдорчилигини билдирди. Бутун ҳаётини эл-юрт манфаати йўлидаги эзгу ва хайрли ишларга бағишлаган, жонкуярлиги, элпарварлиги билан бошқаларга ўрнак бўла олган олижаноб инсон ҳақида китоб яратиш учун жиддий излангани, ушбу инсонни яқиндан биладиган дўсту-қадрдонлари, собиқ ҳамкасблари ва албатта, қариндошлари билан бирма-бир суҳбатлашгани, қаҳрамоннинг ҳаёти ва фаолиятини бор ҳолича тасвирлашга ҳаракат қилгани ҳамда китобхонларга тақдим этганини баён этди.

Йўлдош Собиров 1948 йилда Амударё туманида таваллуд топган. У тумандаги 1-сонли мактабда таълим олган. Умумтаълим мактабини 1965 йилда муваффақиятли тугатиб, Тошкент Давлат политехника институтига ўқишга кирган. Институтни 1970 йилда тугатиб келганидан сўнг, Манғит пахта тозалаш заводида иш меъёрини белгиловчи мутахассис, чилангар-ишчи, кейинчалик иқтисодчи вазифаларида ишлаган.

Ташаббускорлиги, ишчанлиги, билимдонлиги туфайли раҳбарият назарига тушган Йўлдош Собиров 1974-1975 йилларда туман партия қўмитаси инструктори лавозимида ишлаган. 1975 йилдан эса тумандаги ёшлар ташкилотининг 1-котиблигига тайинланган. Шунингдек, 1978-1979 йилларида 44-автокорхона директори, 1979-81 йилларда Манғит шаҳар Кенгаши раиси лавозимида фаолият юритган. Умр йўлдоши Ниёзжон Бекимбетова билан аҳил яшаб, 6 нафар ўғил-қизни комил инсонлар қилиб тарбиялаб, элга қўшган.

Йўлдош Собировнинг фарзандлари отасининг хотирасига эҳтиром кўрсатиб, ўзи яшаган хонадонида, ўзининг хонасида кичик музей ташкил қилишган. Хонада тартиб билан ўрнатилган ойнаванд столларга ҳаётлик чоғида мутолаа қилган китоблари, фахрий ёрлиқлар, ташаккурнома, шахсий ва керакли ҳужжатлари жойлаштирилган. Айниқса, у ишлатган ён дафтарчалар, бўш пайтларида неваралари билан суришган шахмат-шашка доналари, кийган дўппи ва бошқа кийимлари саришта қилиб қўйилган. Деворларга осилган эсдалик суратлар, фотоальбомлар эса унинг ҳаётининг ҳар бир лаҳзасидан ҳикоялар сўзлаб тургандек таассурот қолдиради.

Китоб тақдимотига бағишлаб ўтказилган тадбирда сўзга чиққан Йўлдош Собировнинг дўстлари, шогирдлари бу инсоннинг ўтган 75 йиллик умри давомида салкам 50 йил халққа ҳалол ва фидойи хизмат қилгани, 30 йил давомидаги турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган даврларида фақат элга қайишганини эътироф этишди. Унинг барча хизматлари ҳукуматимиз томонидан муносиб баҳолангани, Қорақалпоғистон Республикаси Олий Советининг фахрий ёрлиғи, “Шавкатли меҳнати учун” медали билан мукофотлангани алоҳида қайд этилди.

Тадбирда “Нурли излар” китобидаги ҳикоялар, Йўлдош Собиров қаламига мансуб шеърият намуналаридан парчалар ўқиб берилди. Иштирокчилар ўқувчи-ёшлар ижросида асар қаҳрамонининг ҳаётлик чоғидаги севимли қўшиқларини тинглашди. Тадбир якунида эса Отабек Йўлдошов ушбу кечага ташриф буюрганларга янги китобдан совға қилди.

Журналист Робия Йўлдошеванинг амударёлик фидойи инсон Йўлдош Собиров ҳаёти ҳақидаги “Нурли излар” номли янги китоби тақдимотига бағишланган тадбир барчага манзур бўлди.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019