14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 14:42
Жамият 👁 366

Хизр эли маҳалласининг ҳоким ёрдамчиси аҳолининг яқин кўмакчисига айланмоқда

Хизр эли маҳалласининг ҳоким ёрдамчиси аҳолининг яқин кўмакчисига айланмоқда

Ўзбекистон  Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрь кунги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинган эди.

Қарорга мувофиқ маҳаллаларда иш бошлаган  ҳоким ёрдамчилари  ҳудудлардаги  ишсиз аҳолини иш билан таъминлаб,  уларга доимий даромад манбаини яратишга кўмаклашишмоқда. Маҳалладаги муваффақиятга эришган тадбиркорлик субъектларининг иш фаолиятини ўрнак қилиб кўрсатиш орқали барчани тадбиркорлик фаолиятига жалб қилишга ҳаракат қилишмоқда, ўзлари хизмат олиб бораётган овул ва маҳаллаларда ҳар бир хонадонга ташриф буюриб, мавжуд ҳолатни ўрганган ҳолда аҳолига амалга оширилаётган давлат сиёсати ва ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириб, аниқланган муаммоларни жойида ҳал қилиш чораларини кўришмоқда.

Туманнинг Хизр эли маҳалласида фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчиси Анвар Тожибоев 2023 йил бошида   маҳалла ҳудудидаги мавжуд  4126та хонадонларни тўлиқ хатловдан ўтказди.  Натижаларга кўра, хонадонлар  3та тоифага ажратиб олинди. Шундан, биринчи тоифага  265та, иккинчи тоифага 387та, учинчи тоифага  246та  хонадонлар киритилди.

Хатлов ўтказилган хонадонларда 161 нафар меҳнатга лаёқатли, ишсизлар аниқланиб, имтиёзли кредитлар ҳамда субсидиялар ажратиш орқали уларнинг бандлиги таъминланди.

Анвар Тожибоев маҳаллада тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқаролар рўйхатини шакллантириб, уларга фаолият бошлашлари учун кўмаклашиш,  эскирган электр симёғочларини янгисига алмаштириш, кўчаларга  тупроқ-шағал ётқизиш, ҳунармандчилик ва томорқачиликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш каби йўналишларда режа асосида иш олиб бормоқда.

Маҳаллада турли йўналишларда тадбиркорлик қилиш учун шароит етарли. Жумладан, иссиқхона қуриш, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, тадбиркорлик ва ҳунармандчилик билан шуғулланиш истагини билдирганлар эса талайгина. Ҳоким ёрдамчиси улар билан суҳбатлашиб, муаммоларини ўрганиш натижасида 274 нафар фуқарони домий иш билан таъминлаб, 163 нафар фуқароларга оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида имтиёзли кредитлар ажратилишига ҳамда 70 нафар фуқарога “e-auksion” савдо платформаси орқали ер майдонлари ажратилишига  амалий ёрдам берди.

Шунингдек, ҳоким ёрдамчиси кўмагида маҳалладаги 166 нафар  ишсиз фуқарога субсидия асосида асбоб-ускуналар ажратилиб, бандлиги таъминланди,  76 нафар фуқарога эса 6 млрд. сўмлик кредитлар ажратилди. Албатта, бундан мақсад маҳаллада  ишсизликни камайтириш, фуқароларни томорқачилик, тадбиркорликка жалб қилиш ва ишлаб чиқариш соҳаларини, қолаверса, оилавий тадбикорликни ривожлантириш орқали уларнинг доимий  даромад манбаига эга бўлишига эришишдир.

Энг муҳими, ҳозирда бу фуқаролар  ўзларининг фаолиятларини йўлга қўйиб олишди. Кимдир ўз томорқасида асаларичилик, чорвачилик ва паррандачилик билан,  яна кимдир ҳунармандчилик билан шуғулланмоқда.

Аҳоли турмуш фаровонлигини оширишнинг муҳим шарти – бандликдир. Шу маънода олиб қарайдиган бўлсак, Хизр эли маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ҳоким ёрдамчиси Анвар Тожибоевнинг олиб бораётган саъй-ҳаракатлари ҳам келгусида ўзининг ижобий натижаларини беради, албатта.

 

Севара ИСМОИЛОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019