12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:39
Қишлоқ хўжалиги 👁 384

“Яшил макон” умуммилий лойиҳаси доирасида Амударё туманинниг тупроқ-иқлим шароитида қандай турдаги дарахтларни экиш керак?

“Яшил макон” умуммилий лойиҳаси доирасида Амударё туманинниг тупроқ-иқлим шароитида қандай турдаги дарахтларни экиш керак?

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, БМТ ТД  ва ГЭЖнинг “Кўллар, ботқоқ ерлар ва қирғоқ бўйи тукайларини  сақлаш ва барқарор бошқариш, ернинг деградациясига қарши курашиш ва нейтрал ҳолатга келтириш орқали Орол денгизи ҳавзаси ландшафтида барқарор ҳаётни қўллаб-қувватлашга эришиш” лойиҳаси доирасида Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё тумани тупроқ-иқлим шароитида қандай турдаги дарахт ва буталар экиш кераклиги ўрганиб чиқилди.

2023 йил кузида ва 2024 йил  “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Ўзбекистонда 200 миллион туп, шу жумладан Амударё туманида жорий йилнинг куз ойларида 488 минг туп кўчат экиш режалаштирилган. Иссиқ ва қурғоқчил иқлимга эга бўлган Амударё тумани аҳолиси учун  дарахтлар ва яшил майдонлар ниҳоятда муҳим. Улар нафақат салқинлик ва кислород билан таъминлайди, ернинг шўрланиш даражасини камайтиради, балки чангни ва улар билан бирга корхоналар ва транспорт воситаларидан ажраладиган токсинларни ҳам ушлаб туради. Масалан, 1 гектар яшил дарахтзорлар ҳар йили ҳавони 60- 70 тонна  чангдан тозалаб, унинг концентрациясини 25 -45 фоизгача пасайтиради. Япроқли дарахтларнинг шох-шаббалари шовқин энергиясини 70 фоизгача ютади. Фаннинг исботлашича, дарахтли жойларда дарахтсиз жойга нисбатан бактериялар 300 марта кам бўлади. 1 гектар арчазор 1 суткада 30 кг фитонцид моддаси ажратиб чиқаради ва касаллик тарқатувчи бактерияларга қирон келтиради.

Амударё тумани дарахтлар ўсиш шароитларининг ўзига хослиги билан ажралиб туради. Экиш учун турларнинг тўғри барқарор ассортиментини танлаш осон иш эмас. Шунинг учун қуйида туман марказий кўчалари ва қишлоқларини ободонлаштириш учун тавсия этилган айрим дарахт турларининг биологик ва экологик ҳусусиятларининг қисқача тавсифи келтирамиз.

Шумтол – Ўзбекистонда шумтолнинг 10 га яқин тури учрайди.  Қорақалпоғистонда энг кенг тарқалган ва қимматли турларига пенсилвания ва яшил  шумтол турлари киради. Улар ноқулай шароитларга, жумладан, шўрланишга, қурғоқчиликка ва совуққа энг чидамлилиги билан ажралиб туради, тупроқ танламайди.

Оддий қайрағоч -  баландлиги 25-30 метр, танаси диаметри-50-60 см.гача  етадиган дарахт. Совуққа ва қурғоқчиликка жуда чидамли. Тупроққа кам талабчан.  Чўл ҳудудларида яхши ва тез ўсади. Қайрағочнинг ноқулай экологик шароитларга жуда юқори чидамлилиги, уни Ўзбекистонда етиштириш учун ажралмас турга айлантирди, айниқса шўрланишга чидамлидир. У тошли тупроқларда ҳам яхши ўсади. Турли тупроқ шароитларида 1-2 ёшли ниҳолларидан экиб кўпайтирилади. Шўрланган ерларда 18 ёшли дарахтларининг баландлиги  8-10 метрга етади. Унинг энг чиройли шарсимон шакли “Сада қайрағоч”, “Гужум” чўл ҳудудларидан тортиб тоғлик худудларгача жойлашган шаҳар ва қишлоқларни ободонлаштиришда қадим-қадим замонлардан бери кенг қўлланилиб келинади.

Гўзал каталпа. – ватани Шимолий Америка. Ўзбекистонда -27 даражагача совуққа чидайди. Қишки ҳароратнинг пасайишига қаршилиги, унинг бу даврда чуқур уйқудалигига боғлиқ. Ёруғсевар. Тупроқ шўрланишига чидамли. Каталпа беор дарахт кўчатлари экилганда яхши тутади ва осонгина илдиз отиб, тез ўсади.

Оқ акация – ватани Шимолий Америка. Ўрта Осиёга 1880 йилда кириб келган ва тез тарқала бошлаган. Бу дарахт тури тупроққа, қурғоқчиликка ва юқори ҳароратга чидамли.

Дала заранги -   кўкаламзорлаштиришда кенг қўлланилади. Бўйи 15-20 метрга етади. Ёғочи курилишда, мебелсозликда, кадимда ота-боболаримиз ёгоч кошик, ёгоч товок, чўмич ва кувиларни айнан шу дарахт ёгочидан ишлаганлар шу боис заранг кошик деб аталган. Шаҳар муҳитида жуда барқарор. Совуққа чидамли, яхши ўсади.

Гледичия (Тикан дарахти)- Ватани Шимолий Америка.   Ўзбекистонда суғориладиган ва лалми ерларда иҳота дарахтзорлари барпо этишда кенг қўлланилади. Шамолга чидамли. 5 ёшдан 15 ёшгача тез ўсади. Жуда ёруғсевар. Қурғоқчиликка, касалликка ва зараркунандаларга чидамли.

Япон сафораси – кўкаламзорлаштиришда кенг қўлланилади. Тупроққа кам талабчан,  шўрланишга ва қурғоқчиликка чидамли ва шу билан бирга тез ўсиши билан диққатга сазовор.  Амударё тумани шароитида ёз давомида сув етишмовчилиги бўлса 2-3 марта суғориш етарли ҳисобланади.

Булардан ташқари оқ, кўк терак, жийда, кора, ок тол, канада арғувони, оқ, қора тут, буталардан япон беҳиси, аморфа, бирючина, сурия атиргули, мальва, суммах, игна баргли дарахтлардан шарқ биотаси, виргин арчаларини экиш, шўрланиш кам бўлган ерларда қрим қарағайи ва чинорларни экиш тавсия этилади.

Юқоридаги кўчатларни экишдан олдин ҳудуд турли чиқинди, тошлар, илдизлар, ўсимликлар қолдиғи ва тўнкалардан тозаланиб, ер текисланади.

Кўчатларни экишдан олдин  илдизлар учи кесиб янгиланиши ва  экиш пайтида олдиндан чириган гўнг, тупроқ ва сув аралашмасидан тайёрланган “Шарбатга” ботирилиб кейин экилиши мақсадга мувофиқ.

Кўчатларни экиш пайтида суғориш ва илдиз устига тупроқ тортиб бўлингандан сўнг оёқ билан босиб зичлаштириш зарур. Кўчат экишда илдиз бўғзи кўмилиб кетмаслиги керак ҳамда ер бетидан юқорига ҳам чиқиб кетиши керак эмас. Кўчатлар экиб бўлингандан кейин дарахт атрофига айланаси 1 метр масофада ариқ олинади ва кўчат экилгандан сўнг суғорилади. Биринчи суғорилганда тупроқ чўкади, илдизи очилиб қолиш мумкин, қўшимча тупроқ солиниб,  ёрилган жойлари кайта кўмилади.

Ўғитлар баҳорда илдизларнинг интенсив ўсишидан олдин ёки кузда ер музламайдиган қатламига берилади. Азотли ўғитларнинг берилиши дарахтларнинг июнь-июль ойларида ҳам ўсишини таъминлайди. Шу даврда ўсимликларнинг жадал ўсиши пайтида  фосфорли ва калийли ўғитларни берилиши дарахтларнинг совуққа чидамлилигини оширади.

Органик ўғитларни кузда солиш мақсадга мувофиқ. Дарахтлар таги юмшатилиб ўтлардан тозаланиб ўғит берилади ва кейин суғорилади.

Баҳорда азотли ўғитлар, ёзда эса фосфорли-калийли ўғитлар берилади.

Шуни унутмаслик керакки, шўрланиш даражаси юқори бўлган ерларга экилган кўчатларга калий-хлорид ишлатилмайди.

Қадрли юртдошлар, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳа доирасида ҳар бир фуқаро фаол қатнашиб, туманимиз яшиллигини оширишга, экологиямизнинг яхшиланишига ва келажак авлодга соғлом бўлишлари учун кислородга бой боғ-роғлар, гўзал табиат қолдиришга ўз ҳиссамизни қўшайлик!

Х.ТАЛИПОВ, Экология вазирлиги, БМТ ТД  ва ГЭЖнинг “Кўллар, ботқоқ ерлар ва қирғоқ бўйларини сақлаш ва барқарор бошқариш,

ернинг деградациясига қарши курашиш ва нейтрал холатга келтириш орқали Орол денгизи ҳавзаси ландшафтида

барқарор ҳаётни қўллаб қувватлашга эришиш” лойиҳа маслаҳатчиси, биология фанлари номзоди.
Р. ДОСМАНОВ, Лойиханинг Амударё тумани бўйича координатори

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026