15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 10:22
Жамият 👁 224

ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ТУМАНИМИЗ АҲОЛИСИНИНГ ЯҚИН КЎМАКЧИЛАРИГА АЙЛАНМОҚДА

ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ТУМАНИМИЗ АҲОЛИСИНИНГ  ЯҚИН КЎМАКЧИЛАРИГА АЙЛАНМОҚДА

Мамлакатимиз маҳаллаларида ўтган йилдан ҳоким ёрдамчилари иш бошлаган эди. Бу тизим аҳволи оғир оилаларга манзилли кўмак бериш, уларни ишбилармонликка жалб қилиш орқали камбағалликни қисқартириш ва халқимизнинг умумий фаровонлигини таъминлашга қаратилгани билан катта аҳамият касб этиб, ўзининг ижобий самарасини бера бошлади.

Амударё туманида ҳам барча овул ва маҳаллаларда аҳолини ўйлантираётган ва ташвишлантираётган муаммоларга ечим топишга киришган ҳоким ёрдамчиларининг саъй-ҳаракатлари натижаси кўзга ташланмоқда. Уларнинг хонадонма-хонадон юриб, ҳар бир муаммога ечим топишга астойдил кўмаклашаётгани, ташвишларига елка тутаётганидан аҳоли мамнун бўлмоқда.

Туманда фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари томонидан 2023 йил учун режага мувофиқ 37 216 та хонадонлар хатловдан ўтказилди. Хатлов давомида уйма-уй юриб суҳбатлашилиб, фуқароларнинг оилавий шароитлари, муаммолари ўрганилди, хоҳиш-истаклари, келажак режалари билан қизиқиб кўрилди. Шунга кўра, овул ва маҳаллаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, аҳолининг турмуш даражасини яхшилашга доир чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Эндиликда уларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу йил июль ойида ҳоким ёрдамчилари томонидан 999 нафар шахснинг бандлиги таъминланган бўлиб, шундан 295 нафари доимий, 318 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган бўлса, 386 нафари ўзини-ўзи банд этган. Шунингдек, ҳоким ёрдамчилари томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 792 нафар фуқарога 11 млрд. 57 млн. 325 минг сўм миқдорида кредит ажратиш бўйича тавсиялар берилган.

Ҳоким ёрдамчилари томонидан туман бўйича эҳтиёжманд оила вакилларига бандлигини таъминлаш мақсадида субсидия ажратиш бўйича ҳам хатлов ишлари ўтказилди. Бу йўналишдаги ишлар 1-сектор ҳудудидаги Бештом ва Уйшин маҳаллаларида,  2-сектор ҳудудидаги Фаровон маҳалласида, 3-сектор ҳудудидаги Дурунки маҳалласида, 4-сектор ҳудудидаги Намуна маҳалласида ҳоким ёрдамчилари томонидан жадал олиб борилмоқда. Шунингдек, қишлоқ хўжалик ерларини ижарага бериш орқали аҳолининг бандлигини таъминлаш ва оиласига даромад киритиш бўйича олиб борилган таҳлил натижасига кўра, 790,8 гектарга яқин ер майдони ажратилиб, аукционга қўйиш бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда. Бу бўйича ишлар Жумуровул маҳалласи ва Куюккўпир овулларидаги ҳоким ёрдамчилари томонидан бошқа ҳудудларга нисбатан яхши йўлга қўйилган.

Шу билан бирга ҳоким ёрдамчилари томонидан жорий йил май ойида 428 нафар фуқаро касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилди. Уларнинг кўмагида шу кунгача жами 311 та тадбиркорлик субъектлари янгидан ташкил этилган бўлиб, шундан 159 нафари якка тартибдаги, 152 нафари юридик мақомдаги тадбиркорлар ҳисобланади.

Ўз фаолиятлари давомида ушбу вазифаларни сидқидилдан бажариб келаётган ҳоким ёрдамчилари туманимиз аҳолисининг ҳаётидаги ташвишларини енгиллатаётган яқин кўмакчиларга айланишга улгуришди. Уларнинг ёрдами билан бандлиги таъминланган, тадбиркорликни йўлга қўйиб даромад топаётган, муаммоларига ечим топаётган амударёликлар ижобий ўзгаришларни ўз ҳаётларида кўришмоқда.

Эркин Ражабов,

Президентнинг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019