22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 15:37
Жамият 👁 183

38 НАФАР ЁШЛАРГА СУБСИДИЯ АСОСИДА МEҲНАТ ҚУРОЛЛАРИ, КОМПЬЮТЕР ТОПШИРИЛДИ

38 НАФАР ЁШЛАРГА СУБСИДИЯ АСОСИДА МEҲНАТ ҚУРОЛЛАРИ, КОМПЬЮТЕР ТОПШИРИЛДИ

Мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз ёрқин келажакларини барпо этишларига кўмак бериш, иш билан банд қилиш мақсадида маҳаллаларда истиқомат қилаётган ишсиз ёшлар билан тизимли ишлар олиб борилмоқда.

10 октябрь куни Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Амударё тумани ихтисослаштирилган мактаби олдида овул, маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари, ишчи гуруҳ аъзолари томонидан “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз, ўз дароманд манбаига эга бўлмаган бир гуруҳ ёшларга касб-ҳунар билан шуғулланишлари учун зарур жиҳозлар тақдим этилди.

Тадбирда туман ҳокими Собир Хўжаметов, секторлар раҳбарлари, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ходимлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари, ёшлар етакчилари иштирок этдилар.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда жамият ҳаётида аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ва бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада янги тизим ўрнатилиб, уларни ижтимоий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи, иштиёқи бор аёллар, ёшлар учун “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” жорий этилди. Эндиликда ҳар бир маҳаллада туман, шаҳар ва вилоят кесимида “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”, моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхати шакллантирилган “Темир дафтар”лар алоҳида юритилмоқда ва улар билан тизимли, манзилли ишлаш йўлга қўйилмоқда. Бу аёллар ва ёшлар билан ишлашда, уларни фаол ҳаётга жалб этишда муҳим асос бўлмоқда.

Ушбу йўналишда маҳаллаларда фаолият юритаётган ёшлар етакчилари маъсуллар билан уйма-уй юриш орқали ишсиз, бироқ ишлашга, касб-ҳунар ўрганишга иштиёқманд ёшларни аниқлаб, уларнинг бандлигини таъминлашга, қўллаб-қувватлашга интилмоқда.

Тадбирда туман ҳокими Собир Хўжаметов туманимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, ҳаётий муаммоларини ҳал этиш борасида амалга оширилган ишларга кенг тўхталди ва бу борадаги ишлар келгусида ҳам давом эттирилишини, юртимизда ёшлар келажаги учун, уларнинг яхши яшаши, касб-ҳунар эгаллаб, ўз иқтидорларини намоён этишлари учун ғамхўрлик кучайтирилишини маълум қилди.

Шундан сўнг ишчи гуруҳ тавсиясига кўра, “Ёшлар дафтари”га киритилган туманимизнинг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи 38 нафар ёшларга субсидия асосида касб фаолияти билан шуғулланишлари учун зарур жиҳозлар ҳамда компьютерлар топширилди.

Хусусан, 17 нафар аёл-қизларга тикувчилик машинаси, 7 нафар ёшларга компьютер, 14 нафар ёшларга мотокультиваторлар топширилди.

Шу ўринда ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва доимий даромадга эга бўлишларига имконият яратиш мақсадида меҳнат ярмаркалари ўтказилаётгани, тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун имтиёзли кредитлар ажратилаётганини ҳам таъкидлаш жоиз. Амалга оширилаётган бунингдек тизимли чора-тадбирлар ёшларнинг ҳаётда ўз ўринларини топишларига, оиласи фаровонлигини таъминлашига хизмат қилади.

38 нафар ишсиз ёшларга меҳнат фаолиятини бошлашлари учун асбоб-ускуналар тақдим этилгани – 38 та оилага қувонч, эртанги кунга ишонч олиб киради, албатта.

Севара ИСМОИЛОВА

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026