17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 12:24
Жамият 👁 200

ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИДА УЗЛУКСИЗ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛДИ

ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИДА УЗЛУКСИЗ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛДИ

Халқимизнинг ҳаётдан рози яшашини таъминлаш мақсадида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар жуда кенг миқёсли бўлиб, биринчи навбатда аҳолининг маиший муаммоларини ҳал этиш, уларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш борасидаги ишларни юксак сифат даражасига кўтаришга ҳамиша энг устувор вазифа сифатида қаралади. Чунки халқимиз “ризқингни сотиб равшан ол”, деган ҳикматли иборани бекорга яратмаган. Шу боис, энг чекка  қишлоқларда истиқомат қилувчи аҳолининг ҳам электр энергиясига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш мақсадида шахсан Президентимиз топшириғига биноан, эскирган электр узатиш тармоқларини, яроқлилик муддатлари ўтган трансформатор пунктларини янгисига алмаштириш, таъмирталаб электр ускуналарини қайта таъмирлаш, симёғочлар ўрнига бетон устунлар ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

Бу борада Амударё туман Электр таъминоти корхонаси томонидан олиб борилаётган тиклаш-таъмирлаш ишлари, истеъмолчиларга узлуксиз электр энергияси етказиб бериш мақсадида электр тақсимлаш пунктлари ва узатиш тармоқларида ўтказилаётган синаш, тиклаш-таъмирлаш ишларидан истеъмолчилар мамнун.

Жорий 2023-2024 йил куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни узлуксиз ва сифатли электр энергияси билан таъминлаш, шунингдек, кучли шамол, сел-ёмғир ҳолатлари юз берганида ва бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида жойлардаги 46 дона трансформатор пунктлари, 161,6 км. узунликдаги ҳаво электр тармоқлари, 12 дона таянч устунлари алмаштирилиб, мазкур объектларда сифатли мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилди.

Бундан ташқари, 108та трансформатор пунктларида, 251 км. узунликдаги электр узатиш ҳаво тармоқларида жорий таъмирлаш ишлари муваффақиятли якунланиб, куз-қиш мавсумига тахт қилиб қўйилди.

2023-2024 куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида туманнинг Хизр эли, Ўзбекистон, Қорамон, Дурунки, Дўстлик, Беш овул, Аёқчи, Гулзор, Уйшин маҳаллалари ҳамда Бобур номли, Амир Темур номли, Чойкўл, Тўлқин, Дўрман ва Қангли овулларида истиқомат қилувчи истеъмолчиларни куз-қиш мавсумида ҳеч қандай муаммосиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида ва электр узатиш тармоқларида муаммо  юз бермаслиги учун 14 дона трансформатор пункти ҳамда 33,40 км. узунликдаги электр узатиш тармоқларини қуриш режалаштирилган эди. Айни пайтда мазкур ҳудудларда электр узатиш тармоқлари тортилиб, 10та трансформатор пунктлари ўрнатилди, яна тўртта трансформатор пунктларини ўрнатиш ишлари давом эттирилмоқда.

Шунингдек, фавқулодда ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ҳам кўриб қўйилди. Хусусан, бундай ҳолатларда хавфни тезда бартараф этиш мақсади-да қўшимча заҳира материаллар тайёрланди. Зарур автотранспорт воситалари, ёнғинга қарши ускуналар соз ҳолатга келтирилиб, фавқулодда ҳолатларни тезда бартараф этишга йўналтирилувчи ва тиклаш-таъмирлаш ишларини амалга оширишга масъул бригада ҳам тузилди. Ишчи-ходимларнинг дам олиш, ювиниш хоналари ҳам жиҳозлаб қўйилди. Ошхонада барча қулай шароитлар яратилиб, куз-қиш мавсумини талофатсиз ўтказиш бўйича режавий жадвал ишлаб чиқилди. Шу билан бирга тун-у кун узлуксиз навбатчилик тизими қайта кўриб чиқилиб, қатъий интизомга асосланган тизим ташкил этилди.

Ж.АЛЛАНИЯЗОВ, Амударё ТЭТ бош муҳандиси.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026