14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 14:42
Жамият 👁 180

КАМТАРЛИКДАН КАМОЛ ТОПГАН АЁЛ

 КАМТАРЛИКДАН КАМОЛ ТОПГАН АЁЛ

Аёл – сирли хилқат! Унинг нозиккина жуссасида бир олам қудрат, сабр-бардош, уммондек поёнсиз меҳр-муҳаббат яширин. Оиладаги муҳит, фарзандлар тарбияси аёлнинг салоҳиятига, фидойилигига боғлиқ. Шунингдек, жамиятимизда аёллар меҳнат қилмайдиган бирор соҳа йўқ. Улар юртимиз равнақига ҳам муносиб ҳисса қўшадилар.

Манғит шаҳрининг Янгиобод маҳалласида истиқомат қилувчи Раъно опа Йўлдошева ҳам бекалик, ҳам оналик бурчини адо этиш баробарида умр бўйи турли масъул лавозимларда ишлаб, эл меҳрини, эътиборини қозонганларнинг бири.

Опа  илм-маърифатли инсон, ҳаёти давомида масъул лавозимларда ишлаб, туманимиз тарихида муносиб из қолдирган Йўлдош Бобониёзов ва Шалман Бобониёзовалар оиласида 1949 йилда тўртинчи фарзанд бўлиб дунёга келди. Ўрта мактабни тугатгач, ўзидан катта акаси, опалари каби илм олишга интилди. Бироқ у туғишганлари каби ўқитувчиликка эмас, пиллачилик соҳасига қизиқди. Шу боис, Самарқанд давлат қишлоқ хўжалиги институтига ўқишга кириб, олим-агроном мутахассислигига эга бўлди.

Раъно Йўлдошева 1971-1973 йилларда туманимизнинг Қангли хўжалигида ипакчилик агрономи, 1973-1979 йилларда Манғит бош пиллахонаси мутахассиси, 1979-1986 йилларда туман партия қўмитаси йўриқчиси, 1986-1988 йилларда Дўстлик хўжалиги партия қўмитаси котиби, 1988-1992 йилларда туман партия қўмитасининг мафкура бўйича котиби, 1992-1999 йилларда туман Меҳнат биржаси директори, 1999-2003 йилларда “Манғит пилла” очиқ акциядорлик жамияти раиси бўлиб ишлади. 2003 йилдан бери эса нафақада, турмуш ўртоғи, бир умр туман Сув қурилиши бошқармасида масъул лавозимларда ишлаган Жуманиёз Шомуродов билан бирга бунёд этган мўъжаз ва аҳил оиласида неваралар тарбияси билан банд.

Яратганнинг уларга берган энг улуғ инъоми – уч ўғил, икки қизни тарбиялаб вояга етказиш, оилада бекалик бурчини адо этиш, рўзғор ташвишлари билан бир қаторда бир умр масъул раҳбарлик лавозимларида ишлашни опа қандай уддалади, менга қоронғу.

Бироқ шу нарсани аниқ айта оламан: у мансабдорман, деб кибрга берилмади, хизмат машинасида бораётириб ҳам йўлида учраганга салом беришни канда қилмади, катта-ю кичикни бирдай ҳурмат қилди, қабулига муаммоларини айтиб келган одамни ноумид қайтармади.

Камтарга камол, дейди доно халқимиз. Эҳтимол, Раъно Йўлдошева ҳам камтарлиги, юртдошларимизга жонкуярлиги, ҳалол меҳнатлари туфайли бугунгидай бахтиёр аёл, элда эъзозли нуроний онахонга айлангандир? Олий маълумотли мутахассислар бўлиб етишиб, турли соҳаларда ота-онаси каби фидойилик билан меҳнат қилаётган Рашиджон, Нигора, Расулжон, Моҳира, Раҳмонжонларнинг камолига қувониб, омонлигини тилаб ўтирган опанинг тилидан шукрона тушмайди. Ўзбек аёлининг матонати, ақл-идроки, салоҳияти, одамгарчилиги, камтарлиги шу кичкина жуссасига жо бўлган Р.Йўлдошеванинг меҳнатлари ҳам қадрланиб, муносиб эътироф этилган: у 2001 йилда “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 10 йиллиги” кўкрак нишони, шу йилда “Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган пиллачи” Фахрий унвони соҳибаси бўлди.

Опанинг ҳаётида жорий йилнинг 19 августида яна бир қувончли воқеа бўлди.  У биринчи даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Бу унинг узоқ йиллар давомидаги самарали меҳнатларига берилган баҳодир.

Опани меҳнатларининг эътирофи билан қутлаб, узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қоламиз.

Ойгул РАЖАБОВА.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019