21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 22:43
Жамият 👁 6,747

ЗУЛФИЯ ҚИЗЛАРИНИНГ КАМОЛИ

ЗУЛФИЯ ҚИЗЛАРИНИНГ КАМОЛИ

Ўзбек халқининг буюк фарзанди, вафо ва садоқат маликаси, матонат ва жасорат тимсоли – Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудига 2015 йил 1 мартда 100 йил тўлади. Халқимизнинг шоира даҳосига ҳурмат ва эҳтиромини амалда намоён этиш мақсадида, бетакрор истеъдоди, Ватанга муҳаббат, вафо ва садоқат туйғусини, олийжаноб инсоний фазилатларни юксак пардаларда тараннум этган етук бадиий асарлари, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолияти билан миллий адабиётимиз ҳамда маданиятимиз равнақига, халқимиз маънавиятини юксалтиришга қўшган улкан ҳиссасини инобатга олиб, "Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида” 2014 йил 31 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди.

Мана тўрт ойдирки, халқимиз ана шу қутлуғ сана муносабати билан Зулфияхоним шеърияти, жасорат ва матонат, вафо ва садоқат тимсолига айланган жўшқин ҳаётига эҳтиром нафаси билан яшамоқда. Ўқув масканларида, маданият муассасаларида, жамоат ташкилотларида бўлиб ўтаётган шеърият байрамларида минг-минглаб шеърият ихлосмандлари иштирок этишмоқда. Спортда, санъатда, илм-фан ва таълим соҳаларидаги энг билимдон, энг кучли ва зукко қизларни ана шу табаррук зот – "Зулфия қизлари” деган шарафли номга эришиш истаги бирлаштирмоқда.

Таҳририятимизнинг бугунги меҳмонлари – "Зулфия қизлари” кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари – Зулфия номидаги Давлат мукофотига 2015 йилги номзодлар. Қани, бу зукко қизларимизнинг қалбларидан айни дамда қандай туйғулар кечаётир? Сўз – Зулфияхоним қизларига!

Умида АБДУЛЛАЕВА, Амударё академик лицейи 1-босқич ўқувчиси, адабиёт, шеърият йўналиши бўйича номзод:

– Мен Зулфия шеърияти билан ошно бўлганимда жуда кичкина, 4-синф ўқувчиси эдим. Бобом (дадамнинг дадаси) жуда маърифатли, маънавиятли инсон бўлганлиги сабабли жуда кўп шеърлар ўқиб берардилар. Айниқса, Туроб Тўла, Зулфия шеърларининг шайдоси эдим. Илк шеърим туман газетасида ёритилганида, устозим Робия Йўлдошевадан илк шеърият сабоқларини тинглаганимда ўзимни худди Зулфияхоним қизидай ҳис этганман. "Жеткиншек”, "Қарлығаш”, "Тонг юлдузи”, "Тараққиёт кўзгуси” газеталарида тез-тез шеърий машқларим чоп этилиб, шеъриятдек машаққатли ва ҳузурбахш ижод майдонига қадам қўйиш бахтига эришаётганимдан қувонганман. Ва шуни юрак-юрагимдан ҳис этдимки, шеърият бу – Зулфияхонимдек ҳокисорликни, безовта юрак соҳиби бўлишни, Зулфияхонимдек ижодга, Ватанга фидойиликни, чинакам садоқат ила жасоратни ўзда мужассам этиб, ижод этиш!

Шеърият йўналиши бўйича Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодим қўйилганидан бахтиёрман. Менинг нуфузли мукофот соҳибаси бўлишга эришишим эмас, балки ана шу табаррук ном остида бирлашган Зулфия қизлари сафида ижод майдонига кириб келаётганим, шеърларим туман ва республика миқёсидаги матбуот нашрларида чоп этилаётганининг ўзи катта бахт.

Дилбар ЎРИНБОЕВА, Манғит иқтисодиёт коллежи ўқувчиси, маданият (спортнинг шахмат тури) йўналиши бўйича номзод:

– Спорт – инсонни ҳар томонлама чиниқтиради ва тоблайди. Бу борада шахматга тенг келадигани йўқ. Мен 5-6 ёшимдан бери шахмат билан шуғулланаман. Туманда ўтказиладиган шахмат спорти мусобақаларида ўз ёшим тоифасида доимо 1- ўринларни эгаллаб келаман. 2010 йилдан 2015 йилгача турли Вазирликлар, спорт ташкилотлари томонидан 16 марта юқори даражадаги Дипломлар, Сертификатлар ва Фахрий ёрлиқлар билан тақдирландим. Айниқса, 2012 йилда Навоий шаҳрида бўлиб ўтган "Умид ниҳоллари – 2012” спорт мусобақаларидаги муваффақиятли иштироким менда катта масъулият ҳиссини уйғотди. Бу – она Ватанимга, ўзим туғилиб ўсган Амударё элимга муносиб фарзанд бўлишга интилиш туйғуси. Зулфия номидаги Давлат мукофотига маданият тизимидан спорт йўналиши бўйича номзодимни рўйхатга олишганида беҳад қувондим. Умидахон айтганларидай, биз учун ушбу мукофот соҳиби бўлиш эмас, ана шу нуфузли танловда иштирок этишнинг ўзи катта бахт. Ишонч билан айтаманки, мен Зулфияхоним даҳосига ҳурмат ва эҳтиромимни, садоқатимни шахмат спортида келгусида эришадиган ғалабаларим билан оқлайман.

Лобар ЖУМАБОЕВА, Амударё академик лицейи ўқувчиси, санъат йўналиши бўйича номзод:

– Баъзан ўзимга ўзим: "ижод нима?”, - деб савол бераман. Ижод бу – эл-юрт, она Ватан муҳаббати билан ёниб яшаш, ўзни Ватан хизматига бағишлаш. Шундай эмасми? Мен буни Зулфияхонимнинг ҳаёти мисолида қайта-қайта кашф этаман.

Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзод сифатида санъат йўналиши бўйича туман босқичи ғолиби бўлдим. Қорақалпоғистон Республикаси босқичида иштирок этдим. Гарчи мамлакат босқичига йўлланма ололмаган бўлсам-да, мен хафа эмасман. Сабаби, Зулфияхоним дунёсига қадам қўймоқ учун мен жуда кўп ўқиб-изланишим кераклигини тушуниб етдим. Мамлакатимиздаги минглаб тенгдош дугоналарим қатори ўз танлаган йўналишим бўйича фақат олдинга интилиб яшашни ўргандим ушбу кўрик-танлов орқали. Интилиш эса инсон руҳиятига куч бағишлайди. Яна шуни англадимки, руҳан кучли инсон барча кўзлаган орзуларига эришади. Мен инглиз тилини чуқур ўзлаштиришга интилаяпман, фақат рассомлик билан эмас, бўш вақтларимда спортнинг волейбол, қўл тўпи турлари билан ҳам шуғулланаман. Мақсадим – кела-жакда Зулфияхонимдек она Ватанга муносиб, фидойи фарзанд бўлиб етишиш.

Ўғилжон БЕКМУРОДОВА Амударё академик лицейи ўқувчиси, таълим йўналиши бўйича номзод:

– Менинг орзуларим жуда кўп. Энг аввало француз ва инглиз тилларини мукаммал ўрганмоқчиман. Чунки, тил билган одамнинг имконияти янада кенг бўлади. Мактабдалигимда ёзган шеърларимни француз тилига таржима қилиб, устозим Роза Йўлдошевага кўрсатсам, устоз қувониб кетардилар, камчиликларимни эринмай тушунтирардилар, ҳар доим интилишларимга қанот бағишлаб: "сен албатта таржимон бўлишинг керак”, -деганларида худди шу мақомга эришгандай севинардим. Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзод сифатида туманда ғолиб бўлган куним устозларим ўзимдан ҳам кўпроқ қувонишган. Ҳеч эсимдан чиқмайди, 2012-2013 ўқув йилида француз тили фани бўйича "Билимлар беллашуви”нинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида фахрли 1-ўринни эгалладим. Ўшанда устозимнинг кўзларида қувонч ёшларини кўриб, "албатта таржимон бўламан!” деганман. Айни пайтда 3-сонли Амударё академик лицейидаги таҳсил давомида кўплаб танловлар ва беллашувларда ғолиб бўлишимда мамлакатимизда биз ёшларга яратиб берилаётган имкониятларнинг ўрни ғоят катта аҳамият касб этмоқда. Гарчи мен Зулфия номидаги Давлат мукофотига даъвогарлар сифатида танловнинг Ўзбекистон республикаси босқичида иштирок этишга эриша олмаган бўлсам-да, кўксимни бир ғурур тўлдириб туради. Бу – Зулфияхоним қизларидан бири эканлигимдан ифтихор туйғуси. Мен ана шу туйғу билан яшайман, олдинга, фақат олдинга интилиб, Президентимиз айтганларидай "кўзлари чақнаб турган” жасоратли ўзбек ёшларидан бири бўлиб, илмнинг юксак чўққилари сари дадил қадам ташлайвераман.

Насиба ТИРКАШЕВА, 16-сонли умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси, таълим йўналиши (она тили ва адабиёт) бўйича номзод:

– Ғолиблик – эзгу орзулар йўлидаги энг катта имконият. Мен бир неча йиллардан бери ўзбек тили ва адабиёти фанидан "Билимлар беллашуви”нинг туман ва Қорақалпоғистон Республикаси ғолиби бўлиб, шуни ҳис этдимки, ғолиблик –жуда катта имконият. 2012-2013 йилда ўзбек тили ва адабиёти фанидан Қорақалпоғистонда 2-ўрин соҳиби бўлдим. Қаранг, ана шу ғалаба гашти менга янада каттароқ куч бағишлади. 2013-2014 йилда мен "Билимлар беллашуви”нинг Республика босқичида аввалги йилда эришмаган мезонлардан ўзиб кетдим ва 1-ўрин соҳиби бўлдим. Шеърларим, публицистик мақолаларим туман ва республика матбуот нашрларида чоп этилди. Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзод сифатида ушбу кўрик - танловининг Республика босқичидаги иштироким эса ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори баҳоланди. Лекин мен бу беллашувда мендан ҳам кучлироқ, билимлироқ, серқирра қобилият соҳибалари бўлган қизлар борлигини кўриб, ўз устимда кўпроқ ишлашим зарурлигини ҳис этдим. Мен ушбу нуфузли танловда иштирок этганим билан фахрланаман.

Соҳиба РАЖАББОЕВА, 55-сонли умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси, таълим (информатика фани) йўналиши бўйича номзод:

– Мен ҳар гал ижод қилишга ўтирганимда муҳтарам Президентимизнинг бир гапини эслайман: "Мен сизларни жуда яхши кўраман, болаларим!” Бизни Юртбошимиз жуда яхши кўрадилар ва буни биз ёшларнинг ўқиб, билим олишимиз, куч ва салоҳиятимизни амалда намоён этишимиз учун яратиб қўйилган шарт-шароитлар ҳам тасдиқлаб турибди. Демак, биз Президент ишончини оқлашимиз, ана шу ишончга муносиб шахс сифатида шаклланишимиз учун қилинаётган ғамхўрликларга лойиқ бўлишимиз керак.

Мен таҳсил олаётган 55-сонли мактабда ўқувчилар фан тўгараклари, замонавий инновацион педтехнологиялар асосидаги дарс ўтиш тизими билан тўлиқ қамраб олинган. Шу боис, ҳар бир ўқувчи ўзи қизиққан фан бўйича етарли даражада шуғулланиш имкониятига эга. Шахсан мен информатика фанидан энг замонавий компьютер технологияларидан фойдаланган ҳолда сабоқ олаётганимдан фахрланаман. Кимдир информатика фани компьютерда интернет орқали берилаётган, ҳар хил бефойда ўйинларни, турли ҳил ижтимоий тармоқларга кириш йўлларини ўрганиш, деб ўйлайди. Йўқ азизлар, информатика –келажак фани. Келажакда эришишимиз мумкин бўлган янги-янги режалар, катта имкониятлар учун йўл очиб берувчи фан бу. Ўзини англаган инсон информатика фанининг ана шу имкониятларидан фойдаланган холда эл-юрт тараққиётига хизмат қиладиган янгиликлар яратишга интилади.

Менинг орзуим – келажакда Аму элим, она Ўзбекистон тараққиётига хизмат қиладиган дастурлар тузиш ва уни амалиётга жорий этиш. Бу йўлда қанчалик машаққат, фидойилик керак бўлса, эл-юртнинг содиқ фарзанди сифатида ҳамиша тайёрман. Зеро, она Ватанга, халқига содиқ ва фидойи, меҳнаткаш инсонларгина Зулфияхоним издошлари бўла оладилар.

Давра суҳбатини

Робия ЙЎЛДОШЕВА

ёзиб олди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026