17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 13:47
Жамият 👁 246

МАҲАЛЛАЛАРДА ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЮЗАСИДАН СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

МАҲАЛЛАЛАРДА ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЮЗАСИДАН СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

Амударё туманида ҳудуддаги маҳаллаларда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ижтимоий профилактикани амалга ошириш тартиби юзасидан касбий билимларини янада ошириш бўйича семинар-тренинг ўтказилди.

8 сентябрь куни бўлиб ўтган ушбу семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ижтимоий профилактика бўлими бошлиғи, подполковник Ниетбай Қидирбаев иштирок этди. Шунингдек, туман ҳокими ўринбосарлари Маҳмуд Шерметов, Гўзал Собурова ҳамда туман Ички ишлар, Мактаб ва мактабгача таълим, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари, Ёшлар ишлари агентлиги масъуллари ҳам қатнашишди.

Семинарда вояга етмаганлар, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида “маҳалла бешлиги”, яъни профилактика инспектори, маҳалла раиси, хоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси томонидан ҳамкорликда тегишли чора-тадбирлар белгилаб олиниши, маҳаллани жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантиришда биргаликда иш олиб борилиши кераклиги хусусида сўз юритилди.

Шунингдек, профилактика бўйича маҳалла “бешлиги”нинг кунлик фаолиятини янгича тизимда давом эттириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини тизимли олиб бориш бўйича касбий малакалар оширилди.

Семинар давомида вояга етмаганлар, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида “Қўқон шаҳар тажрибаси” асосида “маҳалла бешлиги” тизими фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган ўқув-семинар модули ҳамда ҳамкорликда ишлаш бўйича методик қўлланма ишлаб чиқилгани, мазкур методик қўлланмага асосан “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан ўқув-семинарлар бўлиб ўтаётгани таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва Амударё тумани ҳудудида вояга етмаганлар, ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчилик ҳолатига алоҳида эътибор қаратилди. Айниқса, туман ҳудудидаги маҳаллаларда, чекка қишлоқларда, жиноятчилик салмоғи ортган “қизил” тоифадаги ҳудудларда содир этилган, ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятчиликнинг асл сабаблари, унга туртки бўлган омиллар, мавжуд камчиликлар бирма-бир таҳлил қилиниб, тегишли хулосалар қилинди.

Шунингдек, вояга етмаган ва ёшларнинг жисмоний ва физиологик ривожланиши даражаси, уларнинг ўтиш вақтида турли салбий таъсирларга тушиб жиноят содир этиш ҳолатларининг сони ортиб бораётганлиги улар билан нафақат профилактик суҳбат ўтказиш, тарғибот тадбирларини амалга ошириш, балки тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда маънавий-маърифий, ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тадбирларни ташкил этиш, ҳар хил тўгарак машғулотлари, қисқа муддатли спорт-ҳарбий йиғинларнинг ташкил этилиши мақсадга мувофиқлиги ҳам алоҳида айтиб ўтилди.

Ундан ташқари, семинарга жалб қилинган масъул ходимлар учун тегишли мавзуларида машғулотлар ўтказилди. “Ёшлар ва вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган жиноятларнинг олдини олишда “маҳалла бешлиги”нинг ҳамкорлиги”, “Маҳаллалардаги ёшлар етакчилари фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда улар иштирокида жиноятчилик профилактикасини амалга ошириш механизмлари”, “Таълим муассасалари ёшлари ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш”, “Низоли оилалар билан ишлаш ва уларнинг фарзандларини ижтимоийлашувини таъминлаш”, “Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ижтимоий профилактикани ташкил этиш”, “Маҳалла – туман – ҳудуд” кесимида вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишнинг самарали тизимини яратиш” каби мавзулардаги машғулотларда кенг малака ва тушунчалар берилди.

Ўқув-семинар якунида ҳудудда “Қўқон шаҳар тажрибаси” асосида жиноятчиликни жиловлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳоли билан манзилли ишлаш, маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирларини мақсадли ташкил этиш, бу борада илғор тажрибаларни оммалаштириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

М.Ситмурадов, туман ИИБ ЖХХ ҲПБ катта инспектори, капитан

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026