22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 16:54
Жамият 👁 248

Хотин-қизлар бандлигини таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда

Хотин-қизлар бандлигини таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда

Амударё туманида фаолият юритаётган “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан “Беш ташаббус – беш имконият!” лойиҳасининг иш режаси бўйича турли тадбирлар, учрашувлар, танловлар ўтказилиб келинмоқда. Президентимизнинг беш муҳим ташаббусидан биринчи ташаббуси доирасида ўтказилаётган ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга қаратилган танловлар, давра суҳбатлари, тадбирлар ҳам шулар жумласидандир.

Иккинчи ташаббус доирасида ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятларини намойиш қилишлари учун зарур шароитлар яратиш мақсадида ташкилот қошида тренажёрлар хонаси ташкил қилинди. Учинчи ташаббус доирасида ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишга қаратилган тадбирлар, “Очиқ дарслар” ўтказилмоқда. Тўртинчи ташаббус доирасида ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича танловлар, учрашувлар, давра суҳбатлари, “Китоблар карвони” тадбирлари ташкил қилинмоқда. Бешинчи ташаббус доирасида эса ёш аёл-қизларни ишга жойлаштириш мақсадида учрашувлар ташкил қилиниб, ўзини ўзи банд қилган ва тадбиркорлик билан шуғулланиб, даромад топаётган ёш аёл-қизларнинг иш тажрибалари оммалаштирилмоқда.

Ишбилармон, тадбиркор, ўзини-ўзи банд қилган ҳолда, уй шароитида меҳнат қилиб даромад топаётган аёл-қизлар ҳақида “Тараққиёт кўзгуси”, “Менинг оилам” газеталарида мақолалар, Амударё телевидениеси орқали телекўрсатувлар намойиш қилиб борилмоқда.

Ушбу лойиҳа доирасида ташкилот масъуллари манзилли қўллаб-қувватлаш дафтарларига киритилган хотин-қизларнинг бандлигига кўмаклашиш мақсадида ўзини-ўзи банд қилган ҳолда уй-шароитида меҳнат қилиб даромад топаётган Янгиобод маҳалласида истиқомат қилувчи аёл-қизлар фаолияти билан яқиндан танишди.

Янгиобод маҳалласида ҳозирги кунда 378та хонадонда 510та оилада 1905 нафар аҳоли истиқомат қилмоқда. Маҳаллада давлатимиз томонидан белгиланган муҳим йўналишлар асосида камбағалликни қисқартириш, аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш, ободонлаштириш ишлари ижобий тарзда қўлга олинмоқда. Маҳалла аҳли хизмат кўрсатиш ва савдо йўналишлари ҳамда қўшимча ўсиш нуқталари – томорқа ерларига иссиқхона қуриш, паррандачилик ва чорвачилик билан шуғулланиб қўшимча даромад олишни мақсад қилиб қўйган. 3та корхона, 2та якка тартибдаги тадбиркорлик субъекти янгидан очилиб, 3та корхонага кредит маблағи ажратиб берилди.

Янгиободлик 50 нафар фуқарога оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари асосида 850,6 миллион сўмлик кредитлар ажратилди. 52 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди. Шундан 24 нафари хусусий секторда ишга жойлашган бўлса, 3 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди, 25 нафари эса ўзини ўзи банд қилди.

“Ёшлар дафтари”га киритилган Клара Ражабовага “Ёшлар дафтари” субсидияси асосида 5 млн. 300 минг сўмлик тикув машинаси олиб берилди.

Шу хонадон бекаси Роҳатой Халиллаевага эса ўз аризасига биноан 24 миллион сўмлик электромотороллер олиб берилди.

Бундай хайрли ишлар туманимизнинг Фаровон маҳалласида ҳам муваффақиятли амалга оширилмоқда. Маҳаллада жами 71 нафар аёл-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилган. Йил бошидан буён маҳалладаги 60 нафардан ортиқ фуқарога иш билан бандлигини таъминлаш учун тавсияномалар берилди.

Маҳаллада фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчиси Муқаддас Бекназарованинг ташаббуси билан маҳалладаги аёл-қизлар олдида турган асосий муаммо – ишсизликни бартараф этишга катта эътибор қаратилмоқда.

Маҳаллада яшовчи Ирода Йўлдошевага ҳар хил пишириқлар, тўй дастурхони учун турли таомлар тайёрлаш мумкин бўлган 33 миллион сўмлик ускуналар олиб берилди. Нафиса Оллаёрова эса субсидия асосида харид қилинган тикув машинасида турли хил бичимдаги кийимларни буюртма асосида тикиб, барчанинг миннатдорлигига эга бўлмоқда. Ўз-ўзини банд қилиб, уй шароитида даромад топишни ният қилган 4 нафар аёлга ҳам ана шундай тикув машиналарини олиб бериш режаси тузилган. Тикувчи Нафиса Оллаёрова маҳалла раҳбариятининг ўзига яратиб берган бу имкониятидан жуда миннатдор.

Бундай хайрли ишлар туманимизнинг барча маҳаллаларида ҳам жадал тарзда давом эттирилмоқда.

Ўрозали РЕЙИМОВ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026