12.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.08.2026, 23:13
Иқтисодиёт 👁 467

Жайҳун маҳалласида аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида ва тадбиркорлик лойиҳалари қўллаб-қувватланмоқда

Жайҳун маҳалласида аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида ва тадбиркорлик лойиҳалари қўллаб-қувватланмоқда

Амударё туманининг Жайҳун маҳалласида бугунги кунда 3946 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳалладаги мавжуд меҳнат ресурсларини тўғри йўналтириш ва янги иш ўринларини яратиш мақсадида 2026 йил учун аниқ ва манзилли режалар ишлаб чиқилган. Жорий йилда жами 70 нафар фуқаронинг бандлигини таъминлаш мақсад қилинган бўлиб, бу орқали ҳудуддаги 52 нафар ишсиз ҳамда меҳнат бозорига кириб келаётган ёшларнинг доимий даромад манбаига эга бўлиши кўзда тутилган. Бу жараёнда 2025 йил 19 мартдан буён маҳаллада фаолият юритиб келаётган ҳоким ёрдамчиси Хурсанд Ҳайитбоевнинг ҳиссаси катта.

Маҳалла учун “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида 2026 йилга жами 1,384 миллиард сўм миқдоридаги имтиёзли кредит лимити ажратилган. Ҳозирги кунга қадар ушбу маблағлар ҳисобидан ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва чорвачилик йўналишларини ривожлантириш мақсадида 50дан ортиқ ишсиз фуқарога 700 миллион сўмдан ортиқ имтиёзли кредитлар ажратилди.

Маҳаллада яшовчи Алишер Абдуллаев ушбу дастур асосида 33 миллион сўм имтиёзли кредит олиб, миллий нон ва патирлар тайёрлаш фаолиятини йўлга қўйди. У ажратилган маблағ эвазига замонавий печь ва хамир тайёрлаш ускуналарини харид қилиб, ўз оилавий тадбиркорлигини муваффақиятли бошлади.

Деҳқончилик ва чорвачиликка ихтисослашган ушбу маҳаллада томорқадан унумли фойдаланиш бўйича ҳам самарали ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Маърифат кўчасида истиқомат қилувчи Бекберган Тулубаев ажратилган имтиёзли кредит ҳисобидан ўз томорқасининг 7 сотих майдонида замонавий иссиқхона барпо этди. Тадбиркор ушбу майдоннинг 5 сотихига бодринг, қолган 2 сотихига эса помидор кўчатларини эккан. Бунинг натижасида у ҳозирги кунда ҳар ойда 4 тонна бодринг ва 3,5 тонна помидор етиштириб, маҳаллий бозорларни сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлашга ҳисса қўшиб келмоқда.

Бу каби тизимли саъй-ҳаракатлар маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартиришда ўзининг яққол натижасини бермоқда. Ҳозирда маҳалладаги камбағаллик реестрида 48 та оила рўйхатда туради ва юқорида таъкидланган тадбиркорлик лойиҳалари, имтиёзли кредитлар ҳамда субсидиялар ажратиш орқали жорий йилда 30 та оилани ушбу рўйхатдан чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Жайҳун маҳалласида олиб борилаётган бундай кенг кўламли ва манзилли ишлар аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг даромадларини ошириш ҳамда ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилиб, маҳалладошларнинг фаровон ҳаёти учун мустаҳкам замин яратмоқда.

Мақсет Ҳабибуллаев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019