20.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
20.11.2026, 22:59
Жамият 👁 431

9 НАФАР МАҲКУМ МУДДАТИДАН ИЛГАРИ ЖАЗОДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

9 НАФАР МАҲКУМ МУДДАТИДАН ИЛГАРИ ЖАЗОДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

Тақдир йўллари доимо равон бўлавермайди. Тирикликнинг ғанимат онларини яхшилик, эзгулик йўлида сарфлаганлар, ҳаётда ўзининг тўғри йўлини танлаганлар ва эзгу мақсади йўлида меҳнат қилганлар доимо эларо юзи ёруғ, эътибори юксак бўлади.

Афсуски, орамизда билиб-билмай жиноят қўчасига кириб қолаётганлар, эътиборсизлиги, ўз-ўзига масъулиятсизлиги туфайли бировнинг жиноятига шерик бўлиб қолаётганлар, жиноят содир этилаётганини била туриб ҳам бепарволик қиладиганлар, олдини олишга ё бу ҳақда тегишли идораларга хабар беришга интилмайдиганлар ҳам учраб туради.

Яқинда жиноят ишлари бўйича Амударё туман судининг Беруний маҳалла фуқаролар йиғини биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида билиб-билмай жиноят кўчасига кириб қолган, суд қарорига кўра, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган бироқ айбини тан олиб, тузалиш йўлига ўтган 9 нафар маҳкумларга туман Ички ишлар органлари Пробация гуруҳи томонидан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилди.

Уларнинг бири нуфузли давлат идорасига қатор йиллар раҳбарлик қилган Рауф Сиддиқов (исм, фамилия ўзгартирилди) эди. Мазкур шахс Ўзбекистон Республикаси жиноят Кодексининг 205-яъни “Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш” моддаси билан айбланган.

Албатта, улкан давлат идорасига раҳбарлик қилиш – масъулиятли иш. Бироқ бу масъулиятни ҳис қилмасдан, ўз истагича ишлаш Рауфга панд берди. Ахир шаҳар бедарвоза эмас. Буни яъни – лавозим мансаб эмас, масъулият эканлигини кеч тушунди, у йўл қўйган жинояти учун судланиб, 1 йил муддатга давлат органлари, корхона, муассаса, ташкилотларида моддий ва мансабдорлик вазифалари юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинган эди.

Туман Ички ишлар органлари Пробация гуруҳида у жазо муддатининг 8 ой 10 кунини ўташ даврида жазони ўташ тартиб-қоидаларига амал қилиб, суд томонидан зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажаргани ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлгани учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддасига асосан суд қарорига мувофиқ муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

Жиноят ишлари бўйича туман судининг Беруний маҳалла фуқаролар йиғини биносида бўлиб ўтган мазкур сайёр суд мажлисида Рауф Сиддиқовдан ташқари яна содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган, туман Ички ишлар органлари Пробация гуруҳи ҳисобида турувчи 8 нафар маҳкумга Пробация гуруҳи томонидан киритилган тақдимномалар муҳокама этилди ва улар тайинланган озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазодан муддатидан илгари озод этилди. Бунга уларнинг айбига иқрорлиги, содир этган қилмишидан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига ўтганлиги, жазо ўташ тартиб-қоидаларига амал қилиб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганлиги асос бўлди, албатта.

Адашганнинг айби йўқ, қайтиб йўлини топса, дейди халқимиз. Аждодларимиздан мерос бўлиб келаётган бағрикенглик, кечиримлилик, инсон шаънини қадрлаш каби қадриятларимизнинг давлатимиз қонунларида ҳам акс этаётгани – шу куни туманимизнинг 9 нафар фуқароси ҳаётида янги саҳифа очди, 9 та оилага улкан шодлик олиб кирди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026