15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 15:12
Жамият 👁 548

БЕЛГИЛАНМАГАН ҲУДУДЛАРДА ЧЎМИЛИШ –ҲАЁТ УЧУН ХАВФЛИ

БЕЛГИЛАНМАГАН ҲУДУДЛАРДА ЧЎМИЛИШ –ҲАЁТ УЧУН ХАВФЛИ

Ҳар фаслнинг ўзига хос гашти, шу билан бирга етарлича  ташвишлари ҳам бор. Айниқса, ёз фаслининг жазирама иссиқ об-ҳавоси ёш-у кексани бирдай салқинланишга мажбур қилади. Ҳатто саратон қуёши заптига олган кунларда соя-салқин жойларда ҳам иссиқ ҳовурдан одамнинг нафаси қайтиб кетади ва беихтиёр сув ҳавзаларини қўмсаб қоламиз.

Оқар сувда чўмилишнинг ҳам ажиб гашти, инсон саломатлиги учун фойдали жиҳатлари бор. Лекин чўмилиш қоидаларига қатъий амал қилинмаса, кўпдан-кўп нохуш ҳолатлар юз бериши табиий. Айниқса, оқар сувнинг оқиш тезлиги юқори, сув сатҳи чуқур бўлса, чўкиб кетиш ёки оғиз ва бурунга сув кириши оқибатида жиддий касалликка чалиниш хавфи юқори бўлади. Шу боис, ҳар йили ёз мавсумида фуқаролар, айниқса, ёш болаларни бундай хавф-хатардан ҳимоялаш мақсадида Фавқулодда вазиятлар Вазирлиги ва мазкур Вазирликнинг туманлардаги бўлимлари томонидан зарур чора-тадбирлар кўрилиб, ҳудудлардаги барча сув ҳавзалари қатъий назоратга олинади ва чўмилиш тақиқланган ҳудудларга махсус таъқиқловчи белгилар ўрнатилиб, фавқулодда вазиятлар ходимлари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилади. Аҳоли ўртасида тез оқар сув йўлларида, ўта чуқур бўлган каналларда, айниқса, дарёларда иложи бўлса, чўмилмаслик бўйича тавсиялар берилади.

Шундай бўлса-да, ҳар йили юртимизда айрим фуқаролар белгиланмаган жойларда, спиртли ичимликлар истеъмол қилган ҳолда чўмилишлари ва бошқа сабабларга кўра, юзлаб инсонлар нобуд бўлмоқда. Уларнинг аксарияти вояга етмаганларни ташкил этади. Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш ҳар биримизнинг бурчимиз саналади. Шундай экан, азизлар, ҳар биримиздан фарзандларимизни назоратсиз қолдирмаслик, чўмилиш қоидаларига қатъий риоя қилиш талаб этилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2023 йил 18 май кунги ва Амударё тумани ҳокими – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2023 йил 22 майдаги “2023 йил чўмилиш мавсумида аҳолининг сувда чўкиши билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги буйруғи ва кўрсатмалари раҳбарликка олишни таъминлаш мақсадида Амударё тумани Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўлими томонидан давлат қуйи тизимига кирувчи идора, корхона ва ташкилотлар билан биргаликда рейдлар ўтказилмоқда.

Амударё тумани Фақулодда вазиятлар бўлими бўлинма бошлиғи капитан Бекзод Тажибоев раҳбарлигида тегишли ташкилотлар билан туманимиз ҳудудидан оқиб ўтувчи Амударё дарёсининг қирғоқларида белгиланмаган ҳудудларда чўмилаётган ёшлар билан учрашувлар ўтказилиб, уларга сувда чўкканда биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича зарур тавсиялар берилмоқда ва биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича амалий машғулотлар ташкиллаштирилмоқда.

Шу билан бир қаторда дарё бўйида ва дарёга яқин ҳудудларда яшовчи фуқароларга кичик ҳажмли кема (қайиқ)лардан тўғри фойдаланиш, ўз вақтида рўйхатдан ва техник кўрикдан ўтказиш бўйича огоҳлантиришлар берилиб, бундай ҳолатларга йўл қўйган шахслар тегишли тартибда маъмурий жавобгарлик тортилиши ҳақида тушунтириш ишлари ҳам олиб борилмоқда.

Азиз юртдошлар! Халқимиз бекорга “сув балосидан асрасин”, деган хавф-хатардан огоҳ этувчи иборани такрорламайди. Сув – қанчалик қимматли оби-ҳаёт манбаи бўлишидан қатъий назар, очиқ ва тезоқар сув ҳавзаларида чўмилиш шунчалик хавфли ва айрим ҳолатларда инсон  умрига нуқта қўйиши мумкин. Шу боис,  фарзандларингизнинг белгиланмаган ҳудудларда чўмилишига асло йўл қўйманг.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019