22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 20:28
Жамият 👁 509

АМУГА ЭЛ БЎЛГАН ҚАЛБИ ЖЎШҚИН Нигина

АМУГА ЭЛ БЎЛГАН ҚАЛБИ ЖЎШҚИН Нигина

Кўпинча оилада қиз фарзанд туғилса: “Ҳолва”, дейишади ва бу билан оилага янги келган чақалоқ ҳам ота-онаси, ҳам оиласи учун ширин ҳаёт, ширин турмуш рамзи сифатида қабул қилинади.

Асли Ўзбекистоннинг жаннатмакон гўшаси – Фарғона вилоятининг Риштон туманидан бўлган Нигинахон туғилганида фарғоналик момо-бувалари унинг ташрифини қандай таърифлаб, қандай қарши олишганларини билмадим-у, лекин у улғайиб, Амударё туманига келин бўлиб тушганида нафақат Нигина келин бўлган хонадон аҳли, қариндошлар ва бошқа яқинлари суюнишгани рост. Боиси, тили ҳам, ўзи ҳам, муомала-ю одоби-икроми ҳам ширин бўлган Нигинахон йиллар ўтиб, касб-кори билан ҳам шу элнинг азиз фарзандига айланди.

Болалигидан  таржимон бўлишни орзу қилган Нигинахон Саидова Риштон туманидаги умумтаълим мактабини 2003 йилда фақат “аъло” баҳоларга тугатди. Шу йили у Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетининг инглиз тили факультетига таржимонлик йўналиши бўйича ўқишга кирди.

Табиатан интилувчан Нигинахон университет таҳсили жараёнида изланувчан, ташаббускор ва зукко талаба сифатида танилди, ўз мутахассислик йўналиши бўйича инглиз тилини мукаммал ўрганди. У 2007 йилда Университетни муваффақиятли тугатди.

Амударёлик узоқ қариндошлари, эл-юрт  ҳурматидаги инсон – Баҳром Жуманиёзовлар хонадонига келин бўлган Нигинахон илк меҳнат фаолиятини 2008 йилнинг март ойидан Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида инглиз тили ўқитувчиси сифатида бошлади. У 11 йил давомида мазкур ўқув даргоҳида ўқувчи-ёшларга инглиз тили фанидан дарс берди.

2019 йилнинг сентябрь ойидан 56-сонли умумтаълим мактабида инглиз тили фани ўқитувчиси сифатида ўз меҳнат фаолиятини давом эттираётган Нигинахоннинг шогирдлари сафи янада ошди. Дарсларини вариатив ўқув-режаси асосида қизиқарли ва кўргазмали воситалар ёрдамида ташкил этиб, ўқувчиларининг диққат-эътиборини хорижий тилларни пухта ўрганишга қарата олган Нигина мана салкам тўрт йилки, Амударё туман ХТБга қарашли умумтаълим мактаблари ўқитувчилари орасида доимо пешқадам.

У таълим бераётган ўқувчилари орасида С1 даражасидаги сертификат эгаларининг ҳам борлиги қувонарли. Жорий 2022-2023 ўқув йилида мактаб ўқувчилари орасида ўтказилган фанлар олимпиадасининг туман босқичи ғолиби бўлган 11-синф ўқувчилари Фарҳод Нурбоев ва 2-ўрин соҳиби Нодирбек Бойжоновлар  С1 сертификати, Мухлиса Ўринбоева В2 сертификати соҳиби бўлдилар. Нигина Саидова эса “Энг яхши чет тили фани ўқитувчиси” кўрик-танловида фахрли 2-ўринни эгаллади ва кўрик-танлов ташкилотчилари томонидан Фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб танловида эса у меҳнат қилаётган 56-сонли умумтаълим мактаби фахрли 2-ўринга муносиб кўрилди ва мактабга 75 млн. сўмлик Президент совғаси топширилди.

Яқинда иқтидорли ва ташаббускор ўқитувчи Нигинахонни ҳамкасб дўстлари ва шогирдлари яна бир қувончли хабар билан табриклашди. Халқ таълими Вазирлиги жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама олиш учун ўтказилган икки босқичли танловда муваффақиятли иштирок этган Нигинахон Саидова жорий йилнинг апрель-декабрь ойлари оралиғида ҳар ойда 5 млн. сўм устама олиш ҳуқуқини қўлга киритди.

– Ўқитувчиларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликдан жуда хурсандман, – дейди Нигина. – Аввал яхши ишлаган ҳам, ишламаган ҳам бир хил миқдордаги маош олишарди. Шундай пайтда фидойилик билан ишлаётган ўқитувчилар учун бу адолатсизлик бўлиб туюларди. Энди яхши натижаларга эришган ўқитувчининг меҳнати эътиборда. Бу жуда катта рағбат бўлди.

– Нигинахон, қанча маош оласиз, – қизиқдик.

– 8 млн. сўм, энди апрель ойидан бошлаб, ҳар ойда 13 млн. сўмдан маош оладиган бўлдим!

Баъзан қизиқарли дарс-машғулотларга берилиб кетган пайтларида Нигинахон кун бўйи  мактабда, ўқувчилари даврасида қолиб кетади. Ўзининг келин, она, рафиқа, бека эканлиги эсига тушганида алоҳида меҳр билан оиласи бағрига ошиқади. Ўзаро меҳр-оқибат, юксак инсонийлик фазилатлари ҳоким бўлган оилада у ўзининг меҳр-муҳаббати билан умр йўлдоши Давронбекнинг, хуш хулқи, самимияти билан қайнотаси, эл-юрт ардоғидаги нуроний Баҳром ота Жуманиёзовнинг ҳурмат-эътибори, ғамхўрлигидан баҳра олади. Бири-биридан ширин икки ўғил, икки қизининг аҳил ва иноқ оила салтанатида вояга етаётганидан кўнгли тоғдай юксалади. Қадрдон ота макони – гўзал Фарғонага бўлган соғинч тафти босилгандай бўлади гўё ва яна тонгларни шодон, эзгу орзулар билан қаршилаган Нигинахон жонажон мактабига, ўқувчилари даврасига ошиқади.

Туғилган юрт, Ватан – инсоннинг юрагида бўлади, дейишади. Юрагида она юрт меҳр-муҳаббати балқиб турган инсонларнинг табиати жўшқин, қалблари эса ҳамиша қайноқ бўлганидан эл-юрт манфаати, келажаги йўлида ўзини сафарбар қилиб яшайверадилар. Нигинахон ана шундай жўшқин табиатли, қайноқ қалбли Аму элининг ардоқли фарзандларидан бири.

 Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026