12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:36
Жамият 👁 502

“Орол денгизига поезд” — ёшлар қалбида экологик тафаккур ва туризм руҳини уйғотган маънавий сафар

“Орол денгизига поезд” — ёшлар қалбида экологик тафаккур ва туризм руҳини уйғотган маънавий сафар

Амударё туманидаги қадимий маскан — Чилпиқ қалъаси яна бир муҳим маънавий-маърифий тадбирга мезбонлик қилди. Бу ерда “Орол денгизига поезд” ёшлар экологик акцияси ҳамда “Биз Орол билан биргамиз” эко-марафони юқори руҳ ва катта таассуротларга бой тарзда ташкил этилди. Мазкур тадбир нафақат экологик муаммоларга эътибор қаратиш, балки ёшлар қалбида табиатга меҳр, тарихий меросга ҳурмат ва туризм маданиятини шакллантиришга хизмат қилгани билан аҳамиятлидир.

Акцияда республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган олий таълим муассасалари талабалари фаол иштирок этдилар. Жумладан, Андижон давлат университети, Наманган давлат университети, Фарғона давлат университети, Гулистон давлат университети, Жиззах давлат педагогика университети, Чирчиқ давлат педагогика университети, Самарқанд давлат университети, Навоий давлат университети, Бухоро давлат университети, Қарши давлат университети, Термиз давлат университети, Урганч давлат университети, Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидаги олий таълим муассасаларида экология ва туризм йўналишларида таҳсил олаётган талабалар иштироки тадбирга янада кенг қамров ва мазмун бағишлади.

Ёшлар дастлаб тарих нафаси уфуриб турган Чилпиқ қалъаси билан яқиндан танишдилар. Минг йиллик тарихни ўз бағрида сақлаб келаётган ушбу муқаддас маскан уларда катта таассурот уйғотди. Қадимий деворлар, афсоналар билан уйғунлашган тарихий манзара ёшларни аждодлар мероси ҳақида чуқурроқ ўйлашга ундади. Айниқса, Оролбўйи ҳудудининг бой тарихи, маданияти ва табиий салоҳияти ҳақидаги маълумотлар талабаларнинг илмий ва маънавий дунёқарашини янада кенгайтирди.

Тадбир давомида экологик муаммолар, хусусан, Орол денгизи фожиасининг бугунги авлод зиммасига юклаётган масъулияти ҳақида ҳам фикр алмашилди. Ёшлар табиатни асраш, экологик маданиятни юксалтириш ва яшил турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида ўз ташаббусларини илгари сурдилар. “Биз Орол билан биргамиз” эко-марафони эса табиат ва инсон тақдири бир-бирига чамбарчас боғлиқ эканини яна бир бор намоён этди.

Бугунги кунда туризм нафақат иқтисодий соҳа, балки халқларни яқинлаштирувчи, миллий қадриятларни дунёга танитувчи муҳим маънавий кўприк вазифасини бажармоқда. Айниқса, экологик ва тарихий туризм йўналишларини ривожлантириш орқали ҳудудларнинг табиий ва маданий бойликларини асраб-авайлаш, уларни келажак авлодга етказиш имконияти кенгаймоқда. Оролбўйи ҳудудларида ўтказилаётган бундай тадбирлар эса ёшларни юрт тарихига бефарқ бўлмасликка, табиатни севишга ва ички туризмни ривожлантиришга чорлайди.

Чилпиқ қалъасида ташкил этилган ушбу экологик акция ёшлар учун оддий саёҳат эмас, балки катта ҳаётий сабоқ бўлди. Улар нафақат тарихий обидаларни кўрдилар, балки экологик муаммоларнинг асл моҳиятини ҳис этдилар, табиат олдидаги инсон масъулиятини чуқур англадилар. Бу эса эртанги куннинг экологик онгли, ватанпарвар ва ташаббускор ёшларини тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

Шубҳасиз, ана шундай маънавий-маърифий ва экологик лойиҳалар ёшларнинг дунёқарашини бойитади, уларни она юртга муҳаббат руҳида тарбиялайди ҳамда Оролбўйи ҳудудининг туристик салоҳиятини кенг тарғиб қилишга хизмат қилади.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026