“Обод маҳаллам” лойиҳаси доирасида маҳаллаларда ободлигига ҳисса қўшилмоқда
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Амударё туман бўлинмаси томонидан “Обод маҳаллам” номли лойиҳасининг иш режаси бўйича маҳаллаларда ободликни таъминлаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳолининг тиббий ва экологик маданиятини ошириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Ўтказилаётган учрашувлар, давра суҳбатлари, танловлардан кўзланаётган асосий мақсад – ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, атроф-муҳит муҳофазасига ҳисса қўшишдан иборатдир.
“Маҳалла” хайрия жамғармаси жамоат фонди Амударё туман бўлинмаси бошлиғи Баҳодир Болтабоев раҳбарлигидаги гуруҳ аъзолари Қипчоқ овул фуқаролар ҳудудидаги ишлар билан яқиндан танишди.
Гуруҳ аъзолари дастлаб “Қорақалпоқйўлкўкалам” унитар корхонаси аъзолари, Қипчоқ ўрмон хўжалиги ходимлари томонидан олиб борилаётган ободонлаштириш ишларини бориб кўрдилар. Бекберган Тилеўбоев, Ҳамро Чўтбоев томорқаларидаги иссиқхоналарда эрта пишар мева ва сабзавотлар етиштирилмоқда. Боғбон Тўлибой Худойбергановнинг боғида нашвати, олма, узум етишитирилмоқда. Маҳалла фаоли Мадрим Наметов овулдаги яхши ўзгаришлар ҳақида фахрланиб гапирди.
Уйшин маҳалласидаги Омонбой Жалолов хонадони иссиқхонада гул етиштириш билан шуғулланади. Иссиқхонада турли хил гул навлари етиштирилмоқда.
Шунингдек, “Обод маҳаллам” лойиҳаси бўйича “Яшил макон” умуммиллий дастури доирасида Тўлқин, Бобур, Қумёп, Чойкўл, Қиличбой овулларида ҳамда Фаровон маҳалласида “Маҳалла боғи”ни яратиш ишлари ҳам кўзда тутилмоқда.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶