14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 08:07
Фан ва таълим 👁 3,210

БОЛАНИ ТЕРАН ФИКРЛАШГА ЎРГАТИШ

БОЛАНИ ТЕРАН ФИКРЛАШГА ЎРГАТИШ

Ёз кунлари эди. Кўчада бир аёл билан суҳбатлашиб қолдик.

-Ўқитувчимисиз? - сўради у мендан.

Тасдиқ жавобини бердим.

-Менинг 6 ёшли ўғлим бу йил мактабга қабул қилиш тестидан ўта олмади. Ундан "Сен қаерда яшайсан?”-деб сўрашса, "Дадам қурган янги уйда”,-дебди оғзини тўлдириб. Шунинг учун мактабга қабул қилишмади. Уйга қайтаётиб: "Нега ундай дединг, ахмоқ”, деб урушдим, -деди аёл.

-Ҳар қандай вазиятда фарзандингизни урушманг, урманг. Аксинча, қизиқишларини ўрганинг, тез-тез суҳбатлашиб туринг. Суҳбат жараёнида ўзини эркин тутишига имконият яратинг,- маслаҳат бердим.

Неча кунлар ўтиб кетган бўлса-да шу воқеа ҳеч эсимдан чиқмайди. Ўйлайман: Бола кимнинг айби билан 6 ёшида ўзи яшаётган давлатнинг номини билмаяпди? Қачон у ахмоққа айланди? "Ахмоқ” сўзи "эси паст, тентак” маъноларини англатади. Бола психологик-педагогик тестгача ўнта мутахассис шифокор кўригидан ўтган ва унга "соғлом” деб ташҳис қўйилган-ку?! Қолаверса бола дадаси қурган янги уйда яшаётганлигини "оғзини тўлдириб” айта олибдими, демак - у ахмоқ эмас. Унда ифтихор туйғуси, мулк тушунчаси шаклланган. Эски уйдан янги уйни фарқлаяпдими, у эстетик дидга эга.

- Ўғлим, 6 ёшда мактабга бормаслигинг—катта фожеа эмас. Муҳими, сен соғломсан. Ҳаракат қилсанг, ҳали кўп нарсаларга эриша оласан. 7 ёшда мактабга борсанг, билим олишинг осон бўлади. Мутахассислар шуни маъқул кўришди, - дея болани овутиб қўйишганида, яхши бўларди. Ўз зурриёдига ўгит бермоқ учун ота ёки она бирор соҳа бўйича мутахассисликка эга бўлиши шарт эмас. Улар ота-оналик фақат ҳуқуқ эмас, мажбурият ҳам эканлигини ичичларидан ҳис қила билишлари лозим. Халқимизда шундай мақол бор:

Давлатлининг боласи

Ўн бешида бош бўлар,

Давлатсизнинг боласи

Қирқ бешида ёш бўлар.

Бу ерда кўпчилик "давлат” сўзининг бойлик, мол-дунё, мол-мулк маъносига эътибор қаратиб, мақолдаги "давлатли”ни "катта давлатга, бойликка эга бўлган” шахс сифатида талқин қилади. Лекин ота-онанинг моддий бойлиги фарзанд камолотида ҳал қилувчи манба бўла олмаслиги барчага маълум. Моддий бойлик маънавий эҳтиёж учун сарфлансагина тарбия масаласига ижобий таъсир қила олади. "Давлатли” сўзининг кўчма маъноси: "Маънавий бойлик”, эскирган маъноси эса "Ҳар ишга қудрати етадиган”.

Мақоллар қадим аждодларимиздан мерос эканлигини, мазкур жанрда таъсирчанликка эришиш учун сўзлар кўпинча кўчма маънода ишлатилишини ҳисобга олсак, мақолдаги "давлатли”ни маънавияти бой, ҳар қандай эзгу ишларга қодир шахс сифатида шарҳлаймиз. Бироқ ота-оналар ҳам буларни англасалар, фарзандларини тарбиялашда ўзларининг ҳам ўқиб-ўрганишлари зарурлигини билсалар, қандай яхши бўлар эди.

Мен 5-синфда "Уч оға-ини ботирлар” эртагини ўтар эканман, муқаддимадаги иккита жумлага ўқувчиларнинг диққатларини жалб қиламан: "Бор экан-да, йўқ экан, бир замонда бир киши бўлган экан. Бой ҳам, камбағал ҳам эмас экан”. "Бой ҳам, камбағал ҳам эмас”- яъни ўртаҳол шахс –халқимизнинг идеали бўлиб келганлигини, камбағаллик ишёқмасликнинг, меъёридан ортиқ бойлик эса-нафсга қулликнинг нишонаси эканлигини уқдираман.

Отанинг ўз ўғилларига: "Ўғилларим, мен бой эмасман, мендан қолган давлат сизларнинг маишатингиз учун кифоя қилмайди...” жумлалари билан бошланадиган васиятини бутун синф ўқувчиларининг ёд олишларига эришишга ҳаракат қиламан. Шунда ўқувчилар отанинг ҳам, фарзанднинг ҳам бир-бирлари олдида мажбуриятлари бор эканлигини англашлари мумкин бўлади.

Ўқувчиларни тўғри ва хулосали фикр юритишга ўргатиш мақсадида бир куни синфга икки тувакда гул олиб кирдим. Бири-ҳажми кичикроқ, табиий гул, иккинчиси катта, чиройли, лекин сунъий гул.

- Турмушимизда гулларнинг қай бири муҳим эканлигини айтинг. Фақат фикрингиз асосли бўлсин,- деб топшириқ бердим ўқувчиларга.

Кўп ўқувчилар табиий гулни турмушимизда муҳим, деб билишди. Чунки табиий гул ҳавони тозалайди. Мен ўқувчиларнинг фикрларини тинглаб, умумлаштирдим ва ўз хулосамни айтдим:

-Бизнинг ҳаётимизда иккала гул ҳам муҳим аҳамият касб этади. Табиий гул-ҳавони тозалайди. Кичкинагина жуссаси билан яшаш учун курашаяпди. Ташқарида қиш. Гўё бутун олам уйқуга кетгандек. Мана шундай пайтда у хонада ям-яшил бўлиб, ҳаёт давом этаётганлигини англатиб турибди. Демак, у бизнинг иродамизни мустаҳкамлайди, умрнинг қадрига етишга ундайди. Сунъий гул эса инсон қўли меҳнати маҳсули. У жуда кўркам, хонага жозиба бағишлаяпди. Демак, у бизни ижодкорликка ундайди. Гўзалликни севишга ўргатади. Гўзалликни севувчи киши ёвузлик тушунчасидан йироқлашади. Демак, инсонлар қалбида эзгулик уйғота олади.

Суҳбатим орқали ўқувчиларнинг теранроқ фикрлашига интилдим. Ҳар қандай фикрда далил ва исботлар муҳим эканлигини билишларини истадим.

Болаларни теран фикрлашга ўргатишда ота-онанинг ҳам ўрни катта. Маърифатпарвар бобомиз Абдурауф Фитрат: "Ҳар бир бола гўдаклигидан онасининг тарбиясига маҳкум, бинобарин, биз дастлабки тарбияни ўз онамиздан оламиз. Шу сабабли оналаримиз билимли бўлсинлар” деган эдилар. Дарҳақиқат, фарзанд тарбиясида оналарнинг ўрни улкан.

Хулоса шуки, боланинг теран фикрли, кенг дунёқарашли бўлиб камолга етишида оила ва таълим муассасасининг масъуллиги тенгдир. Тарбия масаласида бой берилган имкониятлар ўрнини кечиктириб тўғрилаш асло мумкин эмас. Фарзандларимизнинг "Қирқ бешида ёш бўлиб”, жамиятда ўз ўринларини топа олмасликларидан Оллоҳнинг ўзи асрасин!

Моҳира РАҲИМОВА,

62-мактаб ўқитувчиси.

(Фото - http://www.uza.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019