15.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.10.2026, 09:32
Фан ва таълим 👁 375

МТТЛАРДА ФАОЛИЯТ ЮРИТАЁТГАН ПЕДАГОГЛАРНИ ЯНГИ ДАСТУР БИЛАН ИШЛАШГА ЎРГАТИШ БЎЙИЧА СЕМИНАР-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

МТТЛАРДА ФАОЛИЯТ ЮРИТАЁТГАН ПЕДАГОГЛАРНИ ЯНГИ ДАСТУР БИЛАН ИШЛАШГА ЎРГАТИШ БЎЙИЧА СЕМИНАР-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

Боланинг билим, малака ва қадриятлари ҳаётий вазиятларда катталар ва тенгдошлари билан мулоқотда ахлоқ қоидалари ва меъёрларига риоя қилган ҳолда ўзини тутиш маҳорати орқали ривожланиб боради. Бунда мактабгача таълим ташкилотларида амалга ошириладиган таълимий ва тарбиявий дастурларнинг аҳамияти катта. Айниқса, 6-7 ёшдаги боланинг мулоқот воситаларидан турли вазиятларда фойдаланиш кўникмасини шакллантириб боришда турли ўйин-машғулотлари, самимий мулоқот қилиш усуллари, атроф муҳитни онгли равишда идрок қилиш ва уни амалда қўллаш   кўникмалари, шунингдек, жисмоний, ижтимоий-ҳиссий, нутқ, мулоқот, ўқиш, ёзиш малакалари, ўз ёшига мутаносиб равишда соғлом турмуш тарзи  меъёрларига мослашиши уни ўз ҳаракатларини  ҳиссиёт ва сезги органлари  ёрдамида бошқаришга, шахсий гигиена қоидаларига амал қилишга ўргатади.  Шу жиҳатдан олиб қараганда мактабгача таълим ташкилоти педагоглари ўз билим ва малакаларини доимий равишда ошириб боришлари, бола дунёқарашини боғча ёшиданоқ тўғри шакллантиришда инновацион  усулларни қўллаш малакасига эга бўлишлари  зарур. Бу борада Амударё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 17 июндаги "Мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган педагогларни янги дастур билан ишлашга ўргатиш бўйича қисқа муддатли  ўқув қурси ташкил этиш ҳақида" ги 200-сонли буйруғига асосан мактабгача таълим ташкилотларида педагог кадрларни янги дастурлар билан ишлашга ўргатиш бўйича июнь-август ойларида каскад усулида қисқа муддатли семинар-ўқув курси  ташкил этилиб, мазкур ўқув курси орқали МТТларда фаолият олиб борувчи тарбиячи-педагогларни  янги дастур бўйича ўқитиш ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур ўқув семинар-ўқув курсининг 1-босқич машғулотлари жорий йилнинг 24-26-июнь кунлари Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти (Мактабгача таълим институти) профессор-ўқитувчилари томонидан амалга оширилиб, ушбу машғулотларда мастер-тренерлар ўқитилди. 30 июнь-2 июль кунлари бўлиб ўтган ўқув курсининг 2-босқич машғулотлари Мактабгача таълим институти, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар педагогик маҳорат марказларида ўтказилди ва унда мастер-тренерлар томонидан тренер-менторлар ўқитилди.

Айни пайтда ўқув курсининг 3-босқич машғулотлари муваффақиятли тарзда олиб борилмоқда. Ўқув режасига кўра, 4-8 июль кунларида ўтказилаётган мазкур машғулотлар таянч мактабгача таълим ташкилотларида тренер-менторлар томонидан давлат мактабгача таълим ташкилотларининг директор ўринбосарлари (директорлари)нинг малакалари оширилмоқда.

Жорий йилнинг 9 июль – 29 август кунларида  давлат мактабгача таълим ташкилотларида  ўтказиладиган ўқув машғулотларида МТТ директор ўринбосарлари (директорлар) томонидан тарбиячи-педагоглар ўқитилади.

Амударё тумани ММТБга қарашли 5-сонли таянч давлат мактабгача таълим ташкилотида 4-8 июль кунлари учун белгиланган ўқув-режаси асосида  тренер-ментор Гулчеҳра Юлдашева томонидан давлат мактабгача таълим ташкилотларининг директор ўринбосарлари  ва директорларини ўқитиш ишлари  қизиқарли савол-жавоблар, инновацион  услублар асосида   олиб борилмоқда.

Машғулотлар жараёнида ўқув курси иштирокчиларига тренер-ментор Гулчеҳра Юлдашева замонавий таълим дастурларига  киришда Сингапур тренер-таълим моделини тавсия қилиш орқали боланинг интеллектуал ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлган  компетенциялар, жумладан, мулоқот воситаларидан турли вазиятларда фойдаланиш кўникмаси, ўйин ва ўйиндан ташқарида тажриба ва билим кўникмаларидан  ижтимоий фойдаланиш, боланинг ахлоқий маҳорати, атроф оламни онгли равишда идрок этиш ва уни амалда қўллаш, ижтимоий-ҳиссий, нутқ, мулоқот, ўқиш, ёзиш  кўникмалари, билиш жараёнининг ижодий ривожланиши юзасидан  қизиқарли ва ҳаётий  тажрибалар мажмуини тақдим этди.

Дарвоқе, замонавий таълим дастурларига кўра, Сингапур таълим модели PISA каби халқаро баҳолаш тизимларида юқори ўринларда туради. Дастурнинг натижавийлиги шундаки, мантиқий ва мустақил фикрлашга, муаммоли вазиятларни ҳал қилишга урғу беради. Айниқса, Marshal   Cavendish Eduсation (МCE) дастурлари замонавий таълим ёндашувларини ўрганишга бағишланган. Халқаро стандартларга асосланган дастурларнинг моҳияти ва уларни маҳаллий таълим тизимига интеграция қилиш йўлларини кўриб чиқиш бугунги куннинг долзарб вазифасидир.

Тренер-ментор  Гулчеҳра Юлдашева семинар-ўқув курси  машғулотларида  мактабгача таълим ташкилотлари директор ўринбосарларини STEM дастури, Kinder Thinkers,  Bigeye Tots, Primary Mathematiks Grade K  дастурлари ва энг   замонавий таълим дастурлари билан муфассал таништириб, ушбу таълим дастурларини амалиётга жорий этиш  бўйича зарур тушунча ва тавсиялар бериб  бормоқда.

Семинар-ўқув курси машғулотлари муваффақиятли тарзда давом этмоқда ва унда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги МТТлар, нодавлат  ҳамда давлат хусусий шериклик асосида фаолият олиб борувчи  муассасаларнинг директорлари, директор ўринбосарлари ва тарбиячи-педагоглари замонавий таълим дастурларини амалиётга жорий этиш бўйича ўз билим ва малакаларини оширмоқдалар.                                                                                                   

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026