Афғончи жангчилар Хива шаҳрига саёҳат қилди
Бугунги кунда дунёнинг турли бурчакларида давом этаётган қирғинбарот урушлар, урушлар туфайли қурбон бўлаётган беайб инсонлар, аёллар, норасида болаларнинг аянчли тақдири барчамизни ташвишга солади, шулар ҳақида ўйлар эканмиз, юртимиздаги тинчлик-осойишталикка, бахтиёр давронимизга кўз тегмагай, бардавом бўлган, деймиз, янги уруш ўчоқларини очишга уринаётганларга инсоф тилаймиз.
Орамизда шундай инсонлар борки, улар уруш даҳшатини тўла ҳис қила олади. Чунки улар неча йиллаб урушнинг оловли сўқмоқларини кечган, ҳар қадамида ўлим билан рўбарў келган, улар жисмида турли жараҳотлар билан бўлса-да, юртимизга омон қайтиб, шукрона билан яшаётган собиқ афғончилардир.
Юртимизда уларга юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатилиб, турли имтиёзлар берилмоқда.
Яқинда Ўзбекистон "Ветеран" жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмасининг Амударё туманидаги вакили Баҳодир Жуманиёзов раҳбарлигида туманимизнинг 20 нафар афғончи жангчилар Хива шаҳрига саёҳатга олиб борилди. Саёҳат учун транспорт харажатлари туман ҳокимлиги томонидан қопланди.
Собиқ афғончи жангчилар ҳам қадамий ва ҳамиша навқирон шаҳар – Хива, Урганч шаҳридаги Жалолддин Мангуберди хиёбонини саёҳат қилиб, ҳам Наврўз байрами арафасида дийдорлашиб, кўнгилли дам олдилар, ўзларига ана шундай имкониятни яратган туман ҳокимлигидан, Баҳодир Жуманиёзовдан чексиз миннатдор бўлдилар.
Ойгул РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶