НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ЁШЛАРГА СУБСИДИЯЛАР АЖРАТИЛАДИ
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июнь кунги “Ногиронлиги бўлган ёшларни ижтимой қўллаб-қувватлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори қабул қилинди. Қарор билан ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, зарур ҳолларда яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш, уларга асбоб-ускуна, меҳнат воситаларини сотиб олиш учун субсидия ажратиш бўйича маъмурий регламент тасдиқланди.
Субсидиялар 2022 йилнинг 1 августидан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга алоқадор давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан ҳар йили 14-30 ёш оралиғидаги 500 нафар ногиронлиги бўлган ёшларга базавий ҳисоблаш миқдориниинг 50 баробарига (15 млн. сўм) қадар миқдорда ажратиш тизими йўлга қўйилди.
Ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган ногиронлиги бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси нодавлат таълим муассасида ўқиш ёки асбоб-ускуна сотиб олиш учун субсидия ажратишни сўраб, давлат хизматлар марказига мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлар портали орқали Ёшлар ишлари агентлигига тўғридан тўғри ариза жўнатади.
Ариза Агентлик томонидан 15 кун муддат ичида кўриб чиқилади. Сўровнома асосида Агентлик ариза берувчига субсидияни тўлов ёки тўловдан бош тортиш ҳақида электрон тизимга маълумот киритади ҳамда ариза берувчига СМС-хабарнома жўнатади. Қарор билан танишган фуқаро субсидия олишда қандай ҳаракат қилиши лозимлигини билиб олади.
Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун субсидиялар ажратиш тартиби йўлга қўйилганлиги уларнинг ҳаётда ўз ўринларини топишларига, касб-ҳунар эгаллаб, меҳнат фаолиятини бошлашларига хизмат қилади.
Ф.СЕЙТИМБЕТОВ, ҚР Адлия вазирлиги етакчи маслаҳатчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶