ЎҚИШНИ ЎРГАНГАН БОЛАЖОНЛАР
Туманимиздаги 55-сонли умумтаълим мактабининг 1А-, 1Б-, 1В-синфлари ўқувчилари учун янги йил қўшалоқ байрамга айланиб кетди. Байрам кунлари улар аҳилликда "Саводхонлик байрами”ни Қорбобо ва Қорқиз ҳамроҳлигида, яшил арча атрофида ўтказишди.
Улар ўз билимларини ота-оналари, устозлари олдида илк бора намойиш этдилар. Янги йил ҳақида шеърлар айтиб, бири-биридан чиройли нафис рақслар ижро этишди. Ота-оналар фарзандлари билан биргаликда даврада рақсга тушдилар, устозларига ташаккур айтдилар. "Саводхонлик байрами”да маънавият ва маърифат масалалари бўйича директор ўринбосари Нурбек Ўрозбоев жажжи ўқувчиларга ўз самимий тилакларини билдирди.
1А-синф ўқитувчиси Гулчеҳра Қодирова, 1Б-синф ўқитувчиси Нилуфар Худойберганова, 1В-синф устози Муқаддас Давлатбоеваларнинг саъй-ҳаракатлари билан Янги йил кечаси серфайз ўтди.
Болажонлар устозлари ва ота-оналари олдида турли ҳарфлар қиёфасида шеърлар ўқишди. "Алифбе”ни ўрганиб олганликларини ўқиган шеърлари орқали ифодаладилар ва "Алифбе” китоби билан хайрлашдилар.
Саҳнага "Ўқиш китоби” таклиф қилинди.
Болажонларимиз "Ўқиш китоби”ни қунт билан ўрганишга ота-оналари олдида сўз бердилар. "Лайлак қор”, "Шўх бола”, "Ватан”, "Она”, "Алла” каби қўшиқларни мароқ билан ижро этишиб, "Ўқиш китоби”га ҳамроҳ бўлдилар.
"Саводхонлик байрами” Янги йил байрамига уланиб кетди. Даврага Қорбобо ва Қорқиз ташриф буюриб, болаларга совға-саломлар улашдилар.
Зуҳра АҲМЕДОВА, газетанинг жамоатчи мухбири.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶