12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:16
Фан ва таълим 👁 631

“КЕЛАЖАК СОАТИ” ДАРС МАШҒУЛОТИ ДОИРАСИДА БОЛАЖОНЛАР ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИНИ ЎРГАНДИЛАР

“КЕЛАЖАК СОАТИ” ДАРС МАШҒУЛОТИ ДОИРАСИДА БОЛАЖОНЛАР ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИНИ ЎРГАНДИЛАР

Мактабгача таълим ташкилотларида ва умумий ўрта таълим мактабларида тарбияланувчилар ҳамда ўқувчи-ёшларни миллий-маънавий қадриятларга садоқат, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш, психологлар иш фаолиятини тизимли ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 25 августдаги тегишли буйруғи таълим муассасаларида ҳар ҳафтанинг душанба куни дарс жадвалининг биринчи соатида “Келажак соати” дарси ўқилиши белгиланган.

Айни пайтда мактабгача таълим ташкилотларида “milliytarbiya.uz” электрон платформасида жойлаштирилган контентлардан фойдаланган ҳолда “Келажак соати” дарси муваффақиятли ўтказиб келинмоқда.

Жорий йилнинг 3 ноябрь санасида Амударё туманидаги 4-сонли мактабгача таълим ташкилотида “Келажак соати” дарс жадвалидаги мактабгача ёшдаги тарбияланувчилар учун белгиланган “Йўл ҳаракати қоидалари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида Амударё туман Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи Бегзод Қазақов ҳамда 4-сонли мактабгача таълим ташкилоти ходимлари, мазкур ташкилот тарбияланувчилари иштирок этдилар.

Давра суҳбати жараёнида педагог-тарбиячилар томонидан болаларга йўл ҳаракати қоидалари тўғрисида тушунчалар берилди. Шу билан бирга, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш инсон ҳаётини хавф-хатардан сақлаши, светофор рангларини билиш ва уларга риоя қилиш зарурлиги, йўлдан ўтаётганда ҳар доим диққатли бўлиши кераклиги хусусида батафсил маълумотлар ҳам тақдим этилди.

Шунингдек, тадбирда Амударё тумани Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи Бегзод Қазақов болаларда йўл ҳаракати қоидалари ҳақида бошланғич тушунчалар ҳосил қилиш, йўлда ўзини тўғри тутиш, хавфсизликни сақлаш кўникмаларини шакллантириш, йўл белгилари, светофор ва пиёдалар йўлакчаларининг аҳамияти хусусида кўргазмали воситалар орқали кенг ва батафсил маълумотлар берди.

4-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг тайёрлов гуруҳларида мактабгача ёшдаги тарбияланувчилар учун ташкил қилинган давра суҳбати давомида тарбияланувчилар светофорнинг уч хил ранги — қизил, сариқ, яшил рангли кийимларни кийиб, йўл ҳаракати қоидалари бўйича ўзларининг билим ва кўникмаларини амалда намойиш қилдилар.

Шундан сўнг тарбиячи томонидан “Сирли меҳмон” ташрифи эълон қилиниб, даврага Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходими кириб келди. Ушбу ходим томонидан светофор макети ёрдамида савол-жавоб орқали болажонларнинг “Келажак соати” дарсидан олган билимлари синовдан ўтказилди.

Бундан ташқари, давра суҳбати давомида “Рангларга қараб юр!” интерактив ўйини ҳам ташкиллаштирилди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходими ўйин давомида светофорнинг рангини айтиб турди ва болаларнинг қизил рангда “қотиб туриш”, сариқ, яшил рангида болаларнинг тартибли, белгиланган қоидага кўра, олдинга секин югуриш ҳолатларини кузатиб, уларнинг ҳаракатларига баҳо берди. “Зебра йўлагида ким биринчи?” ўйини ҳам ташкил этилиб, болалар ясама зебра чизиғидан ўтишни ўргандилар.

Шундан сўнг визуал контентдан фойдаланган ҳолда видео намойиш қилинди. Давра суҳбати болаларда кенг ва қизиқарли таассурот қолдирди ҳамда болажонлар давра суҳбати якунида “Сирли меҳмон” — Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимига раҳмат айтдилар.

Мактабгача таълим ташкилотларида “Келажак соати” дарс-машғулоти доирасида амалга оширилаётган бу каби тадбирлар, албатта, жажжи болажонларнинг йўл ҳаракати қоидаларини жуда ёшлигидан пухта ўрганишларида муҳим аҳамият касб этади ва бу борадаги таълимий ва тарбиявий ишлар самарадорлигига эришиш имконини беради.

Ҳулкар Бабажанова, Амударё тумани ММТБ бош методисти.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026