ЁНҒИН - ТИЛСИЗ ЁВ, УНГА ЎЗИМИЗ САБАБЧИМИЗ
Ёнғин келиб чиқишининг олдини олиш ишла-рини аввало янги қурилишни лойиҳалаштиришдан бошлаш керак. Биринчи ўринда ёнғин хавфсиз-лигига қатъий риоя этиш, қурилиш жараёнида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва қўшни биноларга зарар етказмаслик зарур
Бино ичида ўзбошим-чалик билан лойиҳадан ташқари қурилиш ишлари олиб бориш ва электр тармоқларини пайванд-лаш ҳамда бино ва хо-наларнинг шифт қисми ёнғин вақтида тез ёнувчи модда ва материаллар билан ёпилмаслиги зарур. Чунки ҳозирги пайтда нотурар ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектлари том ва шифтлари асосан ана шундай материаллар билан ёпилмоқда. Биз қурилишнинг мустаҳ-камлигига ёки чидам-лилигига қараб эмас, балки ҳар ким ўзининг бор маблағига қараб қурилиш қилаётганига гувоҳ бўлаяпмиз. Бу эса ўз навбатида кўнгилсиз ҳодисаларга шароит яратибгина қолмасдан, ёнғин юз берганда фуқа-роларни қутқариш, эвакуа-ция ишларига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Хурматли тадбиркор-ларимизга қурилиш ишлари пайтида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишлари, қурилаётган объектнинг шифт қисмларини пластик қопламалар билан қопла-маслик, масканни бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан жиҳозлаш, ёнғиндан хабарловчи автоматик қурилмаларни ўрнатишни тавсия қиламиз.
Б.АЛЛАБЕРГАНОВ, туман ФВБ Норматив-техник бўлинмаси бошлиғи.
Б.ТАЖИБОЕВ, туман ФВБ бўлинма бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶