12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:11
Жамият 👁 650

“ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ОЙЛИГИ”: БАЙРАМ ОЛДИДАН ҲУШЁРЛИК ВА ТАЙЁРГАРЛИК СИНОВДАН ЎТКАЗИЛДИ

“ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ОЙЛИГИ”: БАЙРАМ ОЛДИДАН ҲУШЁРЛИК ВА ТАЙЁРГАРЛИК СИНОВДАН ЎТКАЗИЛДИ

Йил якунланиб, барчамиз интиқиб кутадиган Янги йил байрами яқинлашгани сари юртимизда кўтаринки кайфият ҳукм сурмоқда. Хонадонлардаги шодиёналар, безатилган арчалар ва байрам тадбирлари, шубҳасиз, дилларга қувонч бағишлайди. Бироқ, бундай кунлар қувончи аввало, осойишталик ва хавфсизликка боғлиқ. Шу боис, Қорақалпоғистон Республикаси, хусусан, Амударё туманида байрам олдидан хавфсизлик чоралари кучайтирилган тартибда олиб борилмоқда.

Маълумки, қиш мавсумида иситиш мосламаларидан фойдаланишга бўлган эҳтиёжнинг ортиши, шунингдек, байрам кунларида пиротехника воситалари ва турли ёритгичлардан фойдаланиш ёнғин хавфини юзага келтириши мумкин. Ушбу омилларни инобатга олган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳудудий комиссиясининг 2025 йил 28 ноябрдаги тегишли баёни ҳамда Амударё тумани ҳокимининг 2025 йил 29 ноябрдаги топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида туманда 2025 йил 1 ноябрдан 30 декабрга қадар “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” эълон қилинган эди.

Айни кунларда мазкур ойлик доирасида туман ҳудудида фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Яқинда Амударё тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда тумандаги бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган кенг кўламли ўқув-амалий машғулотлар ана шу тизимли ишларнинг узвий давоми бўлди.

Туманда жойлашган ҳарбий қисмлардан бирида ташкил этилган кўргазмали учрашув ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун ҳақиқий маҳорат мактабига айланди. Тарғибот тадбирида нафақат ёнғин хавфсизлиги, балки қиш мавсумининг долзарб муаммоси бўлган ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш, сифатсиз пиротехника воситаларидан фойдаланмаслик бўйича тушунтиришлар берилди.

Ҳарбий қисмда ўтказилган махсус-тактик ўқув машғулотларида ҳам асосий эътибор байрам тадбирлари ўтказиладиган аҳоли гавжум жойларда юзага келиши мумкин бўлган нохуш ҳолатларнинг олдини олишга қаратилди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, фавқулодда вазиятларда инсон ҳаётини сақлаб қолишда "олтин соат" қоидаси ва ваҳимага тушмаслик муҳим аҳамиятга эга. Шу боис, машғулотлар давомида оммавий тадбирлар чоғида ёнғин содир бўлганда қандай ҳаракат қилиш, одамларни бинолардан хавфсиз эвакуация қилиш ҳамда жабрланганларга тезкор биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича махсус йўриқномалар амалда синаб кўрилди.

Тадбир доирасида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан замонавий ёнғин ўчириш техникалари, махсус қутқарув асбоб-анжомлари кўргазмаси ташкил этилди. Мутахассислар техникаларнинг имкониятлари ҳақида батафсил маълумот бериб, уларни ишга тушириш жараёнларини намойиш этдилар.

Туманнинг бош арчаси ўрнатилган майдонда ҳам амалий машғулотлар ташкил қилинди. Турли сценарийлар, жумладан, "шартли ёнғин" ва "қутқарув операцияси" асосида ташкил этилган тактик машқларда масъул хизматларнинг ўзаро ҳамкорлиги, хабар бериш тизимининг тезкорлиги ва воқеа жойига етиб бориш вақти назоратдан ўтказилди. Жабрланганларга тез тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳам амалий кўникмалар синовдан ўтказилди. Бундай машқлар турли идора вакилларининг "соат механизми"дек аниқ ва мувофиқлашган ҳолда ишлашини таъминлашга хизмат қилади.

Ўқув машғулотлари давомида шартли равишда ҳосил қилинган олов ўчоғини бартараф этиш жараёнига ўт ўчирувчилар бевосита жалб қилинди. Иштирокчиларга бирламчи ўт ўчириш воситаларидан тўғри фойдаланиш, ёнғинни бошланғич палласида жиловлаш усуллари ўргатилди. Бундай кўникмалар ҳар бир фуқаро учун ҳаётий зарурат ҳисобланади. Шунингдек, байрам кунларида жамоат жойида безорилик, ўғирлик ҳаракатларини содир қилган шартли ҳуқуқбузар “Миллий гвардия”нинг қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан қўлга олинди. Қолаверса, табиий газ ва электр энергияси таъминоти корхоналари ходимлари ҳам байрам кунларида фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш, энергия манбаларининг узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш бўйича амалий машғулот ўтказдилар.

Амударё туманида давом этаётган “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” тадбирлари шунчаки ҳисобот учун эмас, балки аҳоли хавфсизлигини реал таъминлаш, фуқароларда фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланиш маданиятини шакллантиришга хизмат қилмоқда. Зеро, байрамлар тинчлик ва осойишталик билан файзлидир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026