21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 02:33
Жамият 👁 231

МАҲАЛЛАЛАР КЎЧАЛАРИ ОБОДОНЛАШТИРИЛИБ, АҲОЛИГА ҚУЛАЙЛИК ЯРАТИЛМОҚДА

МАҲАЛЛАЛАР КЎЧАЛАРИ ОБОДОНЛАШТИРИЛИБ, АҲОЛИГА ҚУЛАЙЛИК ЯРАТИЛМОҚДА

Сўнгги йилларда мамлакатимизда халқ фаровонлигини ошириш, яшаш шароитларини яхшилаш, энг чекка ҳудудлар аҳолиси учун ҳам муносиб ва сифатли турмуш тарзини шакллантириш, халқимизнинг ўз ҳаётидан рози яшашлари учун зарур бўлган имкониятларни яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг ижросини таъминлашга қаратилган кенг қамровли қурилиш-ободонлаштириш ишлари овул ва маҳаллалар қиёфасини тубдан ўзгартириб юборди.

Мазкур Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Амударё тумани ҳудудидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, овул ва маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Туманда ушбу мақсадлар учун 25 млрд. 595 млн. сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган. Унга кўра, жами 26 та объектда, жумладан 20 та маҳаллада ички йўлларни таъмирлаш, 2 та маҳаллада сув иншоотларини реконструкция қилиш, 2 та маҳалла учун маъмурий бино барпо этиш, 1 та маҳаллада болалар спорт майдончасини янгидан қуриш, 1 та маҳаллада электр тармоқларини тортиш ишларини амалга ошириш белгиланган.

Овул ва маҳаллаларни ободонлаштириш мақсадида ажратилиши кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан 20 та овул ва маҳаллалар ҳудудидаги умумий қиймати 11 млрд. 267 млн. сўмлик 55,2 км. узунликдаги ички йўлларни таъмирлаш, шундан 51,5 км. қисмига шағал-тош ётқизиш, 1,6 км. қисмига асфальт қопламасини ва 2,1 км. узунликдаги кўчаларга тош-шағал аралашмаси қопламасини ётқизиш ишларини амалга ошириш белгиланган бўлиб, айни пайтда, режалаштирилган жами объектларда 350 млн. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, тумандаги Намуна, Қумёп маҳаллалари, Қипчоқ шаҳарчаси, Дўстлик, Хизр эли, Юқори қишлоқ, Жумуровул, Дарёбўйи, Арна бўйи, Гулзор, А.Навоий номли маҳаллалар ҳамда Ўрта қалъа овул фуқаролар йиғини ҳудудларида амалга оширилиши кўзда тутилган қурилиш-таъмирлаш ва бунёдкорлик ишлари пудратчи ташкилотлар томонидан белгиланган режага мувофиқ амалга оширилмоқда.

Манғит шаҳрининг Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ҳам мавжуд муаммоларни бартараф этиш, маҳалла инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари белгиланган режа асосида муваффақиятли амалга оширилмоқда. Айниқса, маҳалла кўчаларида тиклаш-таъмирлаш ишларининг сифатли бажарилишига асосий эътибор қаратилмоқда. Маҳалла ҳудудида қиймати 334,3 млн. сўмлик болалар спорт майдончасини янгидан қуриш, шунингдек, 2,7 метр узунликдаги кўчаларда тиклаш- таъмирлаш, ободонлаштириш ишларини амалга ошириш белгиланган бўлиб, айни пайтда ҳудуд кўчаларида олиб борилаётган кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишларини “Тахиатош йўллардан мунтазам фойдаланиш” идораси йўл қурувчилари амалга оширишмоқда.

Маҳалла ҳудудидаги “Иқбол” ва “Шўрчи” кўчаларининг 2,7 метр қисмига шағал-тош ётқизиш, асфальтлаш ишларида мазкур идоранинг йўл қурувчи-техник устаси Аманбек Арисов, автогрейдерчи Жолдасбай Ҳабибаллуев ва каток агрегатини Байрам Бердимуратовлар кўчаларнинг сифатли таъмирланишида фидойилик билан меҳнат қилишмоқда. Чунки йўл ва кўчаларнинг ободлиги ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли учун қулай ва обод манзиллар барпо этишдаги биринчи муҳим вазифа эканлигини йўл қурувчи-усталар жуда яхши билишади. Маҳалла аҳли эса қор-ёмғирли кунларда ноқулайлик туғдираётган кўчалар текис ва равон, ободонлашиб бораётганидан мамнун.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026