ТИЛ ВА ДИЛ ҚУДРАТИ
Маърифат ва маданият жилвакори, адабиёт чўққисининг порлаган юлдузи Низомиддин Мир Алишер Навоий 1441 йили 9 февралда Ҳирот шаҳрида дунёга келди. Тақдир Алишер Навоийни замонанинг улуғ ва шарафли кишиларига яқин қилди.
Алишер Навоий 28 ёшида ҳам диний, ҳам дунёвий илмларни эгаллаб, Темурийлар саройида катта лавозимларда иш олиб борди. Навоий икки тилда ижод қилди. У туркий тилдаги ижодига “Навоий”, форсий тилдаги ижодига эса “Фоний” тахаллусини қўллади. Алишер Навоий умрининг охирги йилларида яратган “Маҳбубул-қулуб” (“Кўнгилларнинг севгани”) рисоласида ижтимоий-фалсафий, ахлоқий ғоялар тўлиқ ифодаланган бўлиб, XV асрда мавжуд бўлган барча ижтимоий тоифалар моҳияти муфассал очиб берилган. У “Маҳбубул-қулуб” асарида мансабдор шахсларнинг психологик олами ҳақида фикр юритади.
Навоий ўз ижоди билан ўзбек адабиётининг ривожини белгилабгина қолмай, бутун туркий халқларнинг маданиятига, тараққиётига жуда катта таъсир кўрсатди. Алишер Навоий ижодини ўрганиш, унинг илмий таҳлили бўйича сўнгги йилларда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, ёш ижодкорлар ғайратига-ғайрат бағишламоқда.
Навоий номини абадийлаштириш мақсадидаги салмоқли ишлар эса ҳамон давом этиб, бутун жаҳон миқёсида олиб борилмоқда.
Хурсанд Маърифатов, 38-сонли мактаб ўқувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶