ДОНИЁР ШАҲАРЧА ЁШЛАРИ БИЛАН ҲАМКОР, ҲАМҚАДАМ
Ҳар қандай давлатнинг келажаги ёш авлод таълим-тарбияси билан чамбарчас боғлиқ. Чунки ёшлар эртаги кун эгаларидир.
Мамлакатимизда шу боисдан ҳам ўсиб келаётган ёш авлодни маънавиятли, маърифатли, юрт корига ярайдиган инсонлар қилиб вояга етказишга улкан эътибор қаратилмоқда. Президентнинг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори бу борадаги ишларни юқори босқичга кўтаришга асос бўлаётир.
Қарорга мувофиқ ҳар бир овул, маҳалла, шаҳарчада фаолият бошлаган ёшлар етакчилари ўз ҳудудида ёшлар сиёсатини самарали амалга оширмоқда. Улар “Ёшлар баланси”ни шакллантириб, бу ҳақдаги маълумотларни “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар портали”га киритиб боради.
Ёшлар етакчиларига ёшлар орасида маънавий-маърифий ишларни яхши йўлга қўйиш, тарбияси оғир, маънавий кўмакка муҳтож ёшларни “Бир нуроний ўн ёшга масъул” лойиҳаси орқали ва бошқада таъсир чоралари орқали тарбиялаш ҳамда жамиятга фаол аралашувига эришиш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида китобхонликка, санъатга, ахборот-технологияларини пухта эгаллашга, касб-ҳунар ўрганишга кенг жалб этишдек масъулиятли вазифалар юкланган.
Туманимизнинг Қипчоқ шаҳарчаси ёшлар етакчиси Дониёр Ваисов ушбу лавозимга тайинланганидан бери ўз хизмат вазифасини сидқидилдан адо этишга ҳаракат қилаяпти. Ҳудудда 502 хонадонда 2606 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шуларнинг 718 нафарини 14-30 ёшдагилар ташкил этади.
Шаҳарча фуқаролар йиғини масъуллари билан биргаликда ўтказилган хатлов натижаларига кўра, 2022 йил бошида 21 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилди. Шаҳарча ёшлар етакчиси тавсиясига кўра, уларга зарур ёрдамлар кўрсатилди ва дафтардан чиқарилди. Уларнинг 6 нафарига имтиёзли фоизларда кредит ажратилди ва ўз-ўзини банд қилишига эришилди, 1 нафари ишга жойлаштирилди, 4 нафар олийгоҳ талабаларининг тўлов шартнома пуллари тўлаб берилди, 2 нафарига ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун ўқув бадали, 1 нафарининг сафарбарлик чақирув резервида хизмат қилиш бадали, икки нафарининг замонавий касбга ўқиш бадали тўлаб берилди, 4 нафарига субсидия асосида тикув машинаси берилди, 1 нафарининг даволаниш харажатлари қоплаб берилди.
Жорий йилда ҳам ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва уларнинг интеллектуал салоҳиятли бўлиб вояга етишига кўмаклашиш мақсадида 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб қатор тадбирлар ўтказди. Умуман, шаҳарча ёшларининг бўш вақтларини мазмунли ва мақсадли ўтказишлари учун турли миллий спорт ўйинлари, ёшлар фестиваллари ва бошқада маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Бунда ёшлар етакчисига фаол ёшлар, ҳудуддаги умумий ўрта таълим, мактабгача таълим ташкилотлари ёш кадрлари яқин ҳамкор, кўмакчи бўлишаяпти. Ижтимоий оғир аҳволга тушиб қолган, маънавий кўмакка муҳтож ёшлар билан ишлашишда эса “Бир нуроний – ўн ёшга масъул” лойиҳаси доирасида ҳудуддаги улкан ҳаётий тажрибага эга пир-у бадавлат онахонлар, отахонлар билан ўрнатилган ҳамкорлик самарали натижалар бераяпти.
Қувонарлиси, шаҳарча ёшлари қизиқувчан, интилувчан, барчасининг ҳам ўз ҳаётий режалари, орзулари бор. Етакчи Дониёр Ваисов улар билан доимо ҳамнафас, ҳамқадам.
Севара Исмоилова

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶