25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 02:48
Мақолалар 👁 261

Шаҳзодалар эртакда бўлади...(ми?)

Шаҳзодалар эртакда бўлади...(ми?)

Муҳаббат ҳақида кўп ёзасан, дейишади менга. Ўйлаб қарасам, ҳақиқатан шундай экан. Бундай бўлиши табиий. Ахир инсон – муҳаббат меваси.  Муҳаббатсиз бир кунингизни тасаввур қилиб кўринг...  Сизга ҳар куни:

– Ўзингни эҳтиёт қилгин, онаси, – дея "танбеҳ" берадиган турмуш ўртоғингизни, фараз қилинг, йўқотиб қўйдингиз. Айтайлик, қаергадир сафарга кетди. Сизга ҳар куни:

– Дадаси, қаердасиз? Нима қиляпсиз? Ишдан келишингизга нима овқат қилиб қўяй? – дея саволларга кўмиб ташлайдиган аёлингиз, сиздан бир куни умуман хабар олмади. Қўнғироқларингизга ҳам жавоб бермади. Жим-жит...

Менимча, яхши кўрган инсонингни йўқотишни тасаввур қилишнинг ўзи бир қўрқинчли... Шоирона қилиб айтадиган бўлсам, муҳаббат бу – дунёнинг устуни! Аммо ана шу устунни барпо этиш, кимнингдир кўнглидан жой олиш, кимдир сенинг кўнглингдан жой олиши ва муҳаббатнинг яралиши қизиқ-да.

Яқинда менга бир нотаниш рақамдан қўнғироқ бўлди. Қўнғироққа жавоб бермадим.  Телефон қўнғироқлари тинмади. Ниҳоятда безор бўлганимдан сўнг, гўшакни кўтардим. Нотаниш йигит мендан ҳол-аҳвол сўраб бўлгач, мақсадга кўчди. Агар рози бўлсам, мен билан оила қурмоқчилигини айтди. Орага бир лаҳза жимлик чўкди. Ва менинг унга:

– Қандай қизни орзу қиласиз? – деган саволим орадаги жимликни бузди.  Йигит жавоб берди:

– Ўқиган. Уйим-жойим дейдиган. Онам кўп айтади, ўқиган, қўлида дипломи бор қизга уйлансанг, сени хор қилмайди...

Унинг охирги гапларини эшитмасдан, телефонни қўйиб қўйдим. Зеро, менинг кўнглимда ва жамики қизларнинг қалбида бундай орсиз, тепса-тебранмас "шаҳзода"ларга ўрин йўқ!

Йигитнинг сўнгги сўзларини эшитиб, бир кулгинг келади, бир йиғлагинг. Ўйлаб қолдим, келажакдаги рўзғорини хотинининг бўйнига мўлжаллаб, "дипломли малика" ахтариб юрган ориятсиз йигитлар ҳам бор экан-да. Савол туғилади: келажакни бўлғуси келин болага ишониб юрган бу йигитнинг бугуни қандай кечаётган экан?!  Хуллас, шу тариқа "оқ отли шаҳзода"лар ҳақидаги хаёлларим лойқаланиб кетди. Назаримда, шаҳзодалар фақат эртакда бўладигандай туюлди.

Ҳа, қизларнинг қалбида ўзи яратиб олган "оқ отли шаҳзода"си борки, у барча нуқсонлардан йироқ, мукаммал шахс. Унда ҳеч қандай камчилик йўқ. У қизнинг талабларига тўлиқ жавоб беради. У меҳрибон. У ҳеч кимга ўхшамайди... Мана унинг хаёлий портрети. Бояги йигитга ўхшаганлар эса... Уларга сўз увол. Уларга умр увол. Чунки ҳақиқий муҳаббатда манфаат бўлмайди. Агар манфаат бор бўлса, у муҳаббат бўлмайди. Бу менинг шахсий фикрим. Маъқуллашга мажбур эмассиз. "Дипломли малика" излаётганлар, сиздан илтимос, бировнинг тақдири билан ўйнашманг. Чунки  келажак бировнинг ҳисобига  режалаштирилмайди. Гендер тенглик бу – эркак ва аёл олдидаги тенг имкониятлар дегани. Ўзаро тенг ҳуқуқлилик дегани. Оилада эр-хотиннинг ўз ваколатлари ва вазифалари бор. Энг муҳими, ваколатлар алмашиб қолмаса бўлди...

 Юқоридаги гаплар ҳамма йигитларга тегишли эмас, гап эгасини топади.

Яширингул.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026