24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 09:29
Жамият 👁 286

ШУКРОНА

ШУКРОНА

Амударё кўп миллатли туман. Бу заминни гуллаб-яшнатаётган фидойи халқи эса битта ном билан аталади – амударёликлар! Туман халқи учун бу замин муқаддас, ота-онасидай азиз. Шу боис, дунёнинг қайси бурчагида бўлишмасин ана шу муқаддас заминга – ота макон – Амударёга талпинади бу халқ болалари.

Бирининг боласини ўзиники билан тенг кўриб, бирининг қувончига кўнглини қўшиб, ғамини юрагига ёзиб, оғирига елка тутиб яшаш – амударёликлар учун азалий қадрият.

Туманнинг Назархон овулига ҳар гал йўлим тушганида кекса-ю ёш бағрини очиб:

- Кетманг, қўноғимиз бўлинг, - деб туришларини кўриб, юрагимда сокин, жуда ёқимли бир ҳисни туяман. Бу – қон-қариндошлик, қардошлик, жондошлик меҳри. Ана шу меҳр тафти овулнинг ҳар бир хонадонида ҳоким ва ана шу меҳр назархонликлар учун ирсият.

Овулда истиқомат қилувчи аҳолининг асосини қорақалпоқлар ташкил этса-да, қозоқ, ўзбек, туркман ва бошқа миллат вакиллари учун ҳам Назархон замини киндик қони томган ота макон. Фуқаролик ҳужжатлари очиб кўрилмаса, уларнинг миллати қайсилиги билан ҳеч ким қизиқмайди ҳам. У қозоқми, ўзбек ё қорақалпоқми – назархонликлар учун қон-қариндош жигарбанд, жондай азиз ён қўшни, элдош.

Ҳеч эсимдан чиқмайди: 2007 йилнинг баҳори эди. Амударё тумани маданият маркази биносида “Энг яхши қайнона” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилаётганди. Кўрик-танлов ҳакамлар ҳайъати аъзолари орасида ўша пайтдаги “Маҳалла” жамғармаси туман бўлими раиси, Аллоҳ раҳмат қилсин, Туркпенбой ота Ўрозбоев ҳам бор эдилар.

Танлов давом этар, барчанинг диққат-эътибори саҳнада. Аммо шу лаҳзада ҳеч ким ўйламаган, кутилмаган ҳолат юз берди-ю, ҳамманинг эътибори бир муддат Туркпенбой ота Ўрозбоевга қаратилди. Ўз маҳоратларини намойиш этиш учун саҳнага чиқишга таклиф қилинган “Энг яхши қайнона” кўрик-танловининг ҳудудий босқичи ғолиблари бўлган онахонлар энг аввало Туркпенбой отанинг олдиларига келиб таъзим қилишганларидан сўнг саҳнага кўтарилдилар.

Онахонлар таъзими, ҳурмати учун улар билан ўрнидан туриб, қуюқ сўрашган отахон ҳакамлар ҳайъати аъзоларига:

- Мен истеген қўжалиқлардағи келинлер-гўй, - деди фахрланиб.

Ҳайратландик, ҳам отахонга ҳавас қилдик. Қозоқ миллатига мансуб бўлган Туркпенбой ота Ўрозбоевнинг олдидан ўтиб, саҳнага чиқишни ўзлари учун одобсизлик, деб билган “келин”ларнинг деярли барчаси олтмиш, ҳатто 70-75 ёшли, бири ўзбек, бири қорақалпоқ, яна бири қозоқ миллатига мансуб онахонлар эдилар.

Туркпенбой ота узоқ йиллар Назархон овулидаги Бердақ номли давлат хўжалигида, туманнинг бошқа ҳудудларида раҳбарлик лавозимларида ишлаган ва Аму элининг меҳрини қозонган инсон эдилар. Унинг ҳурматини бошига кўтарганлар орасида турли миллат вакиллари бор эди.

- Одамгарчилик, меҳр - миллат танламайди, - дердилар доим отахон.

Шунданми, касбий зарурат юзасидан Назархон овулида бўлганимда овул аҳли:

- Туркпенбой отанинг ул-қизлари омонми? – деб сўрашганларида бир қозоқнинг овул тўла қон-қариндошлари борлигига, ана шу қон-қариндошлик меҳри Аму элининг турли ҳудудларида умргузаронлик қилаётган, отанинг олдидан кесиб ўтмайдиган “келин”лар қалбига нурафшонлик, хотиржамлик бахш этиб турганига, тўғриси, ҳавас қилдим.

Чунки ана шундай қон-қариндошлик, тотувлик меҳри билан Аму эли обод, тинч, фаровон. Ана шу тинчлик-тотувлик эвазига туманда ҳар куни бир ўзгариш, янгиланиш.

Юртда қачон халқ кўнглига манзур ўзгариш бўлади?

Халқ билан ҳукумат бирлашганда, халқ манфаатини кўзловчи ислоҳотлар ҳаётга кириб келганида. Бундан ҳам муҳими, халқнинг нони, ризқи зиёда бўлганида ҳар куни бир ўзгариш ясалади - маҳаллаларда, эл-юртда, кўнгилларда!
Бугунги Амударё туманининг қишлоқларига қадами етган инсоннинг ўзгараётган маҳаллалар, хонадонлар қиёфасидан кўзлари қамашади.

Тобора жадаллик билан ривожланаётган фермер хўжаликларининг имконлари кенг: ер – ўзиники, дастурхондаги жамики ноз-неъматларнинг бари – ўзиники! Чорваси, пахтаси, ғалласи боғ-роғи, паррандаси-ю асаларичилик, балиқчилик тармоқларидан ёғилаётган қут-бараканинг файзи халқнинг орзу-ҳавасларида бунёд этган замонавий уй-жойларида намоён. Бугун Аму халқи шунчаки полланган, шифтини фанер билан қоплаган уйларда эмас, ўзи орзу-умидлар билан зийнатлаган чароғон, обод уй-ҳовлиларда, намунавий лойиҳалар асосида бунёд этилган уйларда яшашади.

Туманнинг барча ҳудудларидаги маҳаллалар қиёфасини тубдан ўзгартириб юборган бундай замонавий уй-ҳовлилар эшигини очиб бир ичкарисига қаранг-а! Кўзингиз қувонади. Қувонмасинми? Юзлаб бундай кўркам  хонадонларнинг бирида ўзбек, бирида қозоқ ва қорақалпоқ, туркман ёки татар миллатларига мансуб оилалар бири-бирига қўшни, қуда-қудағай, дўст-биродар.

Ана шундай меҳр-оқибат, бағрикенглик муҳити боис, туман ишлаб чиқаришнинг барча соҳаларида барқарор тараққиёт бор, ўзгариш бор.

Иқтисодиёт соҳаси жадал ривожланмоқда. Таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлардан эса ҳар бир оила манфаатдор: фарзандларининг комил инсонлар бўлиб вояга етишлари ҳақида ўзидан аввал Ватан фидойилик қилиб турганидан ота-оналарининг кўнгиллари тўқ. Туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги 86 та умумтаълим мактабларининг барчасида  замонавий компьютер, лингафон синфхоналари, фанлар лабораториялари, замонавий жиҳозланган спорт  заллари, кутубхоналар мавжуд.

Интилувчан, иқтидорли ўқувчи-ёшларни ўз бағрига олган аниқ ва табиий фанларга ихтисослаштирилган махсус мактаб, фанлар бўйича ихтисослаштирилган синфлар, “Баркамол авлод” иқтидорли болалар мактаби, спорт мактабларининг фаолият олиб бораётгани, бу билим даргоҳларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг турли миллатга мансуб оилаларнинг фарзандлари эканлигидан қалбларда ифтихор уйғонади. Ифтихор туйғуси бежизга эмас – Аму элининг келгуси учун масъул бугунги ўсмир-ёшларнинг барчаси ўзбек, қорақалпоқ, қозоқ, туркман, рус, татар каби миллатлар оилаларининг фарзандлари. Улар битта синфхонада, бир эзгу мақсад йўлида, устозлари раҳнамолигида илм сирларини ўрганадилар – Аму элини, она Ватанни гуллаб-яшнатиш, она Юрт туғини ҳамиша жаҳон аро баланд тутиш орзуси билан яшайдилар. Орзунинг эса миллати йўқ. У ҳар бир қалбда Аллоҳнинг улуғ эҳсони каби янгидан туғилаверади. Орзулар рўёби учун интилишлар эса тинчлик неъматидан баҳраманд қалбларга хос. Минг-минг шукрлар бўлсинки, бизнинг  Ватанда ана шу буюк неъмат – тинчлик ҳоким, тонгларимиз осуда, осмонимиз мусаффо. Ана шу буюк неъмат туфайли халқнинг ҳаётида файз-барака бор, меҳнатида самара, меҳнат билан обод дала-ю боғида, ҳар қарич ерида ўзгариш бор.

Бу ТИНЧЛИК, ТОТУВЛИК берган барака - буюк ўзгариш! Минг-минг шукр!

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026