03.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
03.11.2026, 12:43
Мақолалар 👁 342

Шукроналик!

Шукроналик!

Мусаффо осмон, осуда тонглар, болаларнинг шўх-шодон кулгулари, бешикда алланинг овозидан ором олиб ухлаётган гўдаклар. – Яратганнинг бизга инъом этган энг буюк неъмати шу эмасми? Йилнинг 4 фасли тенг келувчи жаннатмакон юртимизда айни ёз чилласи. Тиниб-тинчимас амударёликлар куннинг ҳароратини писанд қилмай ўз юмушлари билан банд. Кимлардир кўчасини ободонлаштираётган, кимдир томорқасидан биринчи ҳосилни олиб, иккинчисини экишга киришган, кимлардир бозор расталарида ўз боғида етиштирилган ноз-неъматларни сотиб, даромад топмоқда. Болалар эса ёзги таътилдан завқ олиб, сув тўла ариқларда чўмилишмоқда.

Бугун ишдан қайтаётганимда ушбу манзараларнинг гувоҳи бўлар эканман, беихтиёр ҳаёлимга “шукроналик” деган сўз келди. Ер юзида бизнинг юртдаги каби тинчлик, фаровонлик, тўкинчиликда яшашни истаётган инсонлар камми? Аммо баъзи юртдошларимиз борки, шукр қилиш ўрнига фақат нолийдилар. Инсон қўлидаги неъматларга шукур қилcа, неъматлари янада зиёда бўлади. Аксинча, нолиш, инкор қилиш билан эса қўлидаги шу неъмат ҳам йўққа чиқади, дейишади. Бу билан борига шукр қилиб, йўғига кўниб яшайвериш керак, демоқчи эмасман. “Олма пиш, оғзимга туш” деган билан иш битмайди. “Ҳаракатда – баракат”, дейди доно халқимиз. Лекин минг афсуски, давлат идораларига арз қилиб борувчи фуқароларимизнинг кўпчилиги бола нафақасининг вақтида пластик карталарига тушмаётгани, маҳалласида бир соат чироқ ўчиб қолгани, соғлигида муаммолар борлиги, уйи давлат томонидан таъмирлаб берилмаганидан нолишиб, мурожаат қиладилар. Мана шундай ҳолатларни кўрганимда, “Эй инсон, 32 мучанг соғ-саломат-ку, бошқалар сингари ҳалол ишлаб, меҳнат қил. Давлатга боқиманда бўлиб яшашдан не наф? Қачонганча шу алфозда давом этмоқчисан?” деб айтгим келади. Ахир ҳаммаси инсоннинг ўз қўлида-ку!

Дунёга таниқли миллиардерлар Alibaba Group асосчиси Jack Ma, иккита қўли ва ривожланмай қолган оёқлари билан машҳурликка эришган Ник Вуйчичлар ҳам оддий оила фарзандлари бўлган. Бугунги ҳавас қилгулик ҳаётларига етиб келгунларича улар қанча меҳнат ва машаққатларни босиб ўтмаган деб ўйлайсиз? Амударёда ҳам мана шундай жасорат тимсоллари кўплаб топилади.

Аммо беш бармоқ баробар бўлмаганидек, юқоридаги каби арзимаган сабаблар учун олтиндан қиммат вақтини фақатгина нолиш, норозилик кайфиятида ўтказиб юборувчи юртдошлармиз ҳам афсуски, топилади. Шу хил тоифадаги ҳамюртларимизга юзланмоқчиман:

– Ҳаёт, тинчлик деб аталмиш бебаҳо неъматларнинг қадрига етинг. Бу дунёга келганимизнинг ўзи катта бахт. Фикр-у хаёлингизни гўзалликлар безасин. Меҳнат қилиб, роҳат топинг. Энг ширин нон ўз қўлингиз билан топган нонингиздир.

Фотима Эшимбетова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026