ТАЪҚИҚЛАНГАН ЭКИН ЕТИШТИРГАН ГИЁҲВАНД ЖАЗОГА ТОРТИЛДИ
Таъқиқланган экинларни, яъни кўкнор ёки мойликўкнор, канабис ўсимлиги ёхуд таркибида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар бўлган экинларни қонунга хилоф равишда экиш ёки етиштириш жиноят ҳисобланади. Бундай ҳолат аниқланган тақдирда дарҳол қонуний чора кўрилади.
Тумандаги овуллардан бирида яшовчи К.С. (исмлар ўзгартирилган) гиёҳвандликка берилди-ю, дарди дунёси фақат шу заҳри қотилга етишиш билан банд бўлиб қолди. Қаердандир қўлига тушиб қолган 10 дона “Марихуана” ўсимлиги уруғларини ўзи истеъмол қилиш учун хонадонининг томорқа ери чеккасидаги кўзга ташланмайдиган жойига эккан эди, фақат 3 туп ўсимлик униб чиқди. У бу ўткир ҳидли ўсимликнинг нималигини ҳеч кимга айтмасдан астойдил парваришлади. Аммо у етиштирган ўсимлигининг “ҳосили”ни йиғишга улгурмасидан Ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинди ва томорқа ерининг 100 кв/м. ўлчамдаги қисмига, 3 туп 148,43 грамм таъқиқланган экин ҳисобланган, таркибида гиёҳванд моддаси бўлган “Кандир” (Cannabis sativa) гиёҳвандлик ўсимлигини қонунга хилоф равишда экиб парваришлагани учун жавобгарликка тортилди.
Гиёҳвандлик касаллигига чалинган, таъқиқланган бўлишига қарамасдан яширин тарзда гиёҳванд моддаси мавжуд бўлган ўсимлик етиштирган К.С. қонунга мувофиқ жазоланди.
С.Давлетмурадов, Қорақалпоғистон Республикаси суди судьяси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶