12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:54
Қишлоқ хўжалиги 👁 400

Ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинлар экилади

Ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинлар экилади

Мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида эришилаётган юксак натижалар, хусусан, ғаллачилик соҳасидаги муваффақиятлар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Бу борада Амударё тумани миришкорлари жорий йилги ғалла топшириш шартномавий режасини республикада биринчилардан бўлиб, ортиғи билан бажариб, юксак марраларни забт этишди.

Жорий мавсумда туман бўйича 12 минг 222 тонна ғалла топшириш белгиланган эди. Фермер хўжаликлари ва фидокор деҳқонларнинг тинимсиз, ҳалол меҳнати самараси ўлароқ, мазкур режа 108,4 фоизга бажарилди. Натижада давлат хирмонига 13 минг тоннадан ортиқ сара буғдой етказиб берилди. Эътиборли жиҳати шундаки, Амударё тумани ўтган йилларда ҳам ғалла топшириш режасини мамлакат миқёсида биринчилардан бўлиб уддалаган эди. Бу эса ҳудудда деҳқончилик маданияти, агротехник тадбирларнинг тўғри ва ўз вақтида олиб борилиши мустаҳкам ва барқарор тус олганидан яққол далолат беради.

Ана шундай улкан зафарда тумандаги ҳар бир ҳудуднинг, ҳар бир фермер хўжалигининг ўзига хос муносиб улуши бор. Хусусан, туманнинг Қумёп маҳалласида жойлашган "Мискин ота" фермер хўжалиги ҳам бу борада юқори натижаларга эришиб келмоқда. Тажрибали ва интилувчан раҳбар Сарвар Матчонов етакчилигидаги мазкур хўжалик жорий йил ҳосили учун 35 гектар майдонга серҳосил "Алексеевич" навли ғалла уруғини қадаган эди.

Ерга меҳр бериш, парвариш ва агротехника қоидаларига қатъий амал қилиш тезда ўз самарасини кўрсатди. Шартномага мувофиқ хўжалик 112 тонна дон топшириши керак бўлган бўлса-да, амалда бу кўрсаткич 115 тоннани ташкил этиб, шартномавий режа ортиғи билан бажарилди. Бундай юқори ҳосилдорликка эришишда, албатта, экин ерларининг махсус лазер қурилмаси ёрдамида текислангани, экиш, суғориш, озиқлантириш, суспензия билан ишлов бериш ва бошқа барча агротехник тадбирларнинг ўз вақтида бажарилгани ҳал қилувчи омил бўлди. Илғор инновацион технологияларнинг жорий этилиши сувдан оқилона фойдаланиш ва ўғитларнинг ерга бир текис сингишини таъминлаб, ҳосилдорликни кескин оширишга хизмат қилди.

Мазкур фермер хўжалигида жами 41 нафар ижарачи меҳнат қилмоқда ва уларнинг ҳар бири жамоанинг умумий муваффақиятига кундалик меҳнати билан ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Ўрим-йиғим мавсумида айниқса комбайн ҳайдовчиси Тўлқин Эрдашев ҳамда хўжалик иш юритувчиси Зокир Эшмоновларнинг хизматлари алоҳида эътиборга моликдир. Уларнинг ўз касбига бўлган садоқати ва кечаю кундуз қилган фидокорона меҳнати натижасида пишиб етилган ҳосил заррача нес-нобуд қилинмасдан, қисқа муддатларда ўриб-йиғиб олинди.

Хўжалик тасарруфида жами 6 та замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси, жумладан, "Орион", "ВТ-150" ҳамда 2 та "Беларус 80х" русумли тракторлар мавжуд бўлиб, ушбу қудратли техникалар дала ишларини унумли, тезкор ва сифатли бажаришда деҳқонларнинг асосий кўмакчисига айланган.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, "Мискин ота" фермер хўжалиги фақатгина ғаллачилик билан чекланиб қолмаган. Бугунги кунда хўжалик тасарруфидаги 50 гектар ер майдонига "Султон" навли чигит экилган бўлиб, ҳозирда ғўза парвариши ҳам энг қизғин паллага кирган. Меҳнаткаш деҳқонларнинг келгуси режалари ҳам бисёр: эндиликда ғалладан бўшаган ер майдонларидан янада самарали фойдаланиш мақсадида, бу жойларга такрорий экин сифатида мош экиш режалаштирилган. Бу тадбир, ўз навбатида, тупроқ унумдорлигини ошириш ва тиклаш билан бирга, бозорларимизни арзон ҳамда сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга, қолаверса, фермер хўжалигининг иқтисодий салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилади.

Амударёлик миришкорларнинг шижоати, замонавий илм-фан ютуқларига таянган ҳолда ерга бўлган муносабати юртимиз фаровонлиги ва халқимиз дастурхони тўкинлигини таъминлаш йўлидаги энг мустаҳкам пойдевор вазифасини ўтамоқда.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026