14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 14:31
Жамият 👁 2,622

ОЗОД ВА ОБОД ЭЛДА ЯШАШ БАХТИ

ОЗОД ВА ОБОД ЭЛДА ЯШАШ БАХТИ

Биз оёғимиз остидаги ерни инсониятни дунёга келтирувчи, камолга етказувчи мўътабар зот - онага қиёслаймиз. Чунки, тириклигимиз замин бағридан унадиган ризқ-рўз билан бардавом.

Мен яқинда Ўзбекистон телеканалида мамлакатимизда пахта етиштириш бўйича йиллик шартномавий режа адо этилгани муносабати билан тайёрланган махсус кўрсатувни мароқ билан томоша қилиб, шулар ҳақида ўйладим. Республикамиз пахтакорлари эришган меҳнат зафаридан беҳад суюндим. Чунки, 3 миллион 400 минг тоннадан зиёд пахта халқимизнинг эртаги кунги фаровонлиги кафолатидир.

Шу муносабат билан муҳтарам Президентимизнинг Ўзбекистон пахтакорлари ва барча меҳнаткашларига йўллаган табригини тинглаб, пахтакор, деҳқон, ё қишлоқ хўжалиги мутахассиси бўлмасам-да, жуда таъсирландим.

Кейинги йилларда Қорақалпоғистондагина эмас, мамлакатимизда биринчи бўлиб пахта топшириш режасини ортиғи билан адо этиб келаётган туманимиз номи Юртбошимиз табригида биринчи бўлиб тилга олинганида қувонганимдан ўзимга сиғмай кетдим.

Мана, кейинги 6-7 йил давомида пахтакорларимизнинг фидойи меҳнатлари натижасида Президентимиз табригида туманимиз номи илғорлар сафида тилга олиниб келинмоқда.

Бундай юксак кўрсаткичларга ўз-ўзидан эришилмаяпти. Албатта, юртимизнинг барча ҳудудларида аграр соҳада катта ислоҳотлар амалга оширилмоқда, ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланиб, фермерларга қишлоқ хўжалиги техникалари, ёнилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғит ва зараркунандалардан ҳимоялаш воситалари узлуксиз етказиб берилмоқда. Аммо, бошқа ҳудудларга қараганда шароити нисбатан оғир бўлишига қарамасдан Амударё пахтакорлари Республика туманлари орасида карвонбошилик қилиб келмоқда. Менимча, бундай натижаларга эришилаётганининг асосий сабаби - туман раҳбарияти бошчилигида соҳада самарали тизим яратилганидир.

Яна бир қувонарли жиҳати - жорий йилдан бошлаб туманимизда етиштирилган пахта хом-ашёсининг асосий қисми ўзимизда "Amudaryotex” хорижий корхонасида қайта ишланади. Президентимиз табригида таъкидланганидек, "Ўтган асрнинг 90-йилларида юртимизда етиштирилган жами пахта толасининг атиги 7 фоизи ўзимизда қайта ишланар эди. Ўтган қисқа даврда бу борадаги кўрсаткич 6 баробардан зиёд кўпайгани ҳамда бугунги кунда 44 фоизни ташкил этиб, чет мамлакатларга сотилаётгани, пахта толасига яна қўшимча қиймат қўшишга имконият яратаётгани шу йўналишда узоқни кўзлаб олиб бораётган ишларимизнинг амалий самарасидир”.

Биз кекса авлод вакиллари мамлакатимизда, мамлакатимизнинг кичик бир бўлаги бўлмиш туманимизда қўлга киритилаётган бу каби ютуқлардан кўнглимиз тоғдек кўтарилиб, фахр-ифтихорга тўлади.

Нафақат пахтачилик, балки қишлоқ хўжалигининг бошқа соҳалари қатори саноат, ишлаб чиқариш, таълим, тиббиёт, қурилиш каби йўналишларда ҳам туманимизда улкан муваффақиятларга эришилаётгани, халқимизнинг турмуш фаровонлиги йил сайин юксалиб бораётганидан жуда қувонамиз ва Аллоҳга шукроналар айтамиз. Буларнинг замирида истиқлол аталмиш буюк неъмат тургани, унинг абадийлигини, Ватанимиз тинчлигини кўз қорачиғидек асраш, кўз ўнгимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларига ҳисса қўшиш шу элнинг ҳар бир фуқаросининг бурчи эканлигини ёшларимизга қайта-қайта таъкидлаймиз.

Бундай тинч ва фаровон мамлакатда, озод ва обод юртда, илғор, ташаббускор ва интилувчан, меҳнатсевар халқ ичида яшаётганимиз ҳар биримизнинг бахтимиздир. Бундай бахтга муносиб бўлишга доимо интилиб яшайлик, азизлар!

Иброҳим ИСМОИЛОВ, халқ таълими фахрийси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019