24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 13:10
Жамият 👁 414

ТУМАНДА МАТБААНИ ЗАМОНАВИЙЛАШТИРГАН ТАДБИРКОР

ТУМАНДА МАТБААНИ ЗАМОНАВИЙЛАШТИРГАН ТАДБИРКОР

Инсоннинг шахс сифатида шаклланишида оила муҳити жуда катта аҳамиятга эга. Бекорга халқимиз “қуш уясида кўрганини қилади”, “ўғил – отадан, қиз – онадан ранг олади”, қабилидаги ҳикматларни яратмаган.
Манғитлик устоз-мураббий, Аллоҳ раҳмат қилсин, Йўлдош ота Хўжабоев 7 нафар ўғил-қизини атрофига жамлаб, доимо бир гапни уқтирарди:
– Ҳалол меҳнат қилган одамнинг насибаси улуғ бўлади, бир-бирларингизга меҳрли бўлиб, меҳнатдан қочманглар, ҳар бир ишни маслаҳат ва кенгаш билан бошланг, тадбирли, тежамли бўлинглар, – дердилар доим.
Йиллар билан бўй талашиб, 7 нафар ўғил-қиз улғайди, ҳар бири мустақил оила қўрғонини бунёд этишиб, тиниб-тинчиб кетишди. Фарзандларининг қадр-у камолини кўриб, кўнгли хотиржам бўлган Йўлдош  ота билан Шарифа онанинг ортларида еттита ибратли оила, бири-биридан оқибатли фарзандлар, бир мевазор боғ каби униб-ўсаётган невара-чеваралар қолди.
Йўлдош муаллим билан Шарифа она тузган катта хонадоннинг бир илдизи – тадбиркор ва ишбилармон ўғил Пўлат Хўжабоев ота-онасининг ўгит ва насиҳатларини тумордай асраган, агар таъбир жоиз бўлса, ота-онасидан ранг олиб, аҳли Манғитга танилган тадбиркор шахс сифатида шаклланди.
Ўзбек тили ва адабиёт фани ўқитувчиси бўлган отаси Йўлдош ота ва чеварлик ҳунари билан элда эътибор қозонган онасидан миллий-маънавий тарбия олган Пўлат Хўжабоев 1979 йилда 16-сонли мактабни муваффақиятли тугатди. Тенгдошлари қатори олий маълумотли мутахассис бўлишни орзу қилган Пўлат негадир олий ўқув юртига ҳужжат топширишга ошиқмади. Марказий газеталардан бирида берилган эълонга кўзи тушди-ю, молия ва иқтисод йўналишини танлади. Шу йилиёқ ҳужжатларини Наманган шаҳридаги ўрта-махсус билим юртига, молия ва иқтисод йўналишига топширди. Билим юртида ҳавас қиларли даражада яхши ўқиди, танлаган соҳаси бўйича пухта билим эгаллади. 1982 йилда мазкур билим  юртини муваффақиятли тугатган Пўлат Хўжабоев илк меҳнат фаолиятини ўша пайтдаги  Манғит ип йигирув-тўқув фабрикасида ҳисобчи бўлиб ишлашдан бошлади.
Ўтган асрнинг 85-90 йиллари кўплаб малакали мутахассислар учун синов йиллари бўлди. Чунки собиқ иттифоқ таназзулга юз тута бошлаган, аввалги таъминот тизими издан чиққан таҳликали йилларда йирик-йирик саноат корхоналари ҳам банкротлик ёқасига бориб қолган, ишсизлик ҳаддан зиёд авж олган эди. Ана ўша йилларда  келажакни кўраоладиган тадбиркор инсонлар тушкунликка тушмадилар, синовларга сабр-тоқат билан бардош бердилар. Ана шундай сабрли, бардошли инсонлардан бири Пўлат Хўжабоев бўлди.
Мустақилликнинг илк йилларида Пўлатнинг олдида икки йўл турарди: бири – ўзи фаолият юритаётган Манғит ип йигирув-тўқув фабрикасининг бозор иқтисодиёти шароитига мослашишини сабр-тоқат билан кутиш, иккинчиси – ўзи ўйлаб юрган режаси – хусусий фирма ташкил этиб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш. Пўлат иккинчи йўлни танлади, ота-онаси, яқинлари билан бамаслаҳат кўптармоқли “Толъе” хусусий фирмасини ташкил этди. Қурилиш-таъмирлаш ишлари билан шуғулланувчи “Толъе” фирмасида 2 нафар киши доимий иш билан таъминланди. Буюртма асосида уйларнинг, идора ва ташкилотларнинг томини ёпиш, сувоқчилик, бўёқчилик ишлари шунингдек, мустаҳкам ва бежирим “Akfa plast” дераза ва эшик ромларини ясаш, ўрнатиш ишларини бажаришга ихтисослашган “Толъе” фирмасининг мижозлари сафи ошди.
Яна бир янги йўналишда иш бошлашни режалаштириб юрган Пўлат Хўжабоев Манғитдаги 4-сонли босмахона ким ошди савдосига қўйилаётганини эшитиб, ушбу кимошди савдосида иштирок этди ва 2006 йилда мазкур босмахонани ютиб олди. 2007 йилда 4-босмахона негизида “Манғит матбааси” хусусий корхонаси фаолиятини йўлга қўйди ва 5 нафар киши доимий иш билан таъминланди.
Шуни алоҳида эътироф этиш керакки, жамики моддий-техника манбалари эскирган, жиддий модернизациялашга муҳтож босмахонада, ҳатто XXI аср бошида ҳам, туман газетаси ибтидоий усулда босилар, газетани замон талаблари даражасида чоп қилдиришни истаган амударёлик журналистлар ўша пайтда Нукус шаҳридаги босмахонага қатнаб, газетани нашр қилдиришарди. Пўлат Хўжабоев бу борада журналистларнинг мушкулини осон қилди. 2012 йилда имтиёзли кредит эвазига “Манғит матбааси” хусусий корхонаси томонидан 2 та замонавий чоп қилиш жиҳозларини олиб келиб ўрнатди. Натижада Амударё туманининг ижтимоий-сиёсий “Амударё ҳақиқати” – ҳозирги “Тараққиёт кўзгуси” газетаси Манғит шаҳрининг ўзида чоп этилиб, даврийлиги ва нусхаси ҳам ошди.
Йўлдош муаллимнинг тадбиркор ўғли бу билан чекланиб қолмади. Тадбиркорликнинг янги-янги йўналишларига қўл урди. Аслида тадбиркор билан бошқа бир тадбиркорнинг ҳамкорлиги катта режаларнинг амалга ошишига туртки бўлади. Пўлат Хўжабоев ҳам манғитлик қандолатчи-ю турли маиший буюмлар ишлаб чиқарувчилар, чорвачилик ва паррандачилик, полиз ва боғдорчилик маҳсулотларини тайёрловчилар билан ҳамкорлик асосида уларнинг буюртмаларига кўра,  турли хил бичимдаги тахлов-қутилар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди ва жорий йилнинг 25 июнь санасидан буюртмалар қабул қилишни бошлади. Ушбу йўналиш бўйича 10 нафар ёшнинг иш билан бандлиги таъминланди.
Ўзининг кенгфеъллиги, самимий ва саховатпешалиги, ҳар бир ишни оғир-вазминлик билан, етти ўлчаб, бир кес, қабилида бажариши туфайли элдошлари томонидан “Бой ота” деган эътирофга сазовор бўлган Пўлат Хўжабоевнинг оиласи ҳам ибратга, эътиборга муносиб. Умр йўлдоши Гулнорахон билан бири-биридан ақлли, меҳр-оқибатли бир ўғил, бир қизни, 5 нафар ширин-шакар невараларни эл-юрт хизматига камарбаста тарбиялаётган  Пўлат Хўжабоев, манғитликлар ҳурмат билан эътироф этганларидай чинакамига “Бой ота”! Айни кунларда 60 ёшга тўлган “Бой ота”нинг ҳаёт йўлларини, оила қўрғонини безаб турган меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат, ҳавасга муносиб. Ўз жигарларининг “Бой ота” даражасига етишганидан мамнун туғишган ака-ука, опа-сингиллари-ю келинларининг ўзаро  муомалалари, меҳр-оқибатидан обод хонадон остонасиданоқ жигарбандлик ришталари нақадар улуғлигига гувоҳ бўласиз.
Бу ёғини сўрасангиз, “Бой ота”миз қутлуғ 60 ёшларида ҳам яна бир эзгу ишга қўл урибдилар. “Толъе” кўптармоқли фирмасининг яна бир янги тармоғини ташкил этаётган П.Хўжабоевнинг режалари катта. Кўз тегмасин, дебми “Бой ота”миз “Толъе” фирмасининг даромадларидан сўз очмадилар-у, аммо ўғли Маҳмуджон янги режасини яширмади:
– Аёллар, эркаклар ва болалар пойафзалини ишлаб чиқаришни йўлга қўяётирмиз.
Қувончини меҳмонлар билан бўлишган Пўлат Хўжабоевнинг ўғли Маҳмуджон янги ташкил этилаётган пойафзал ишлаб чиқариш цехининг  имкониятлари, кутилаётган натижалар хусусида тўлиб-тошиб сўзлайди.
Тошкент шаҳридаги машҳур фирмалардан бири билан ҳамкорлик асосида ташкил этилаётган мазкур цех жорий йилнинг 1 октябрида тўла қувват билан фаолиятини бошлаши режалаштирилган. Цех ишга туширилиши  билан 20 нафар ёшлар доимий иш билан таъминланади ва бу манғитлик “Бой ота” Пўлат Хўжабоевнинг ўз элдошлари учун катта совғаси бўлади.
Тўкин дастурхон атрофида жам бўлган жигарбандлари меҳр-муҳаббатидан обод, ҳалол ва фидойи меҳнат маҳсулидан файзли хонадонга, унинг ишбилармон ва тадбиркор, қалби меҳр нуридан чароғон соҳиби ва соҳибасига, ҳавасга, ибратга муносиб фарзандлар камолига ҳавас қилдик. Илоҳим, кўз тегмасин камолингизга!

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026