МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ХОДИМИ СУВГА ЧЎКАЁТГАН ИНСОН ҲАЁТИНИ САҚЛАБ ҚОЛДИ
Қорақалпоғистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш Бошқармаси Амударё тумани Қўриқлаш бўлими ходимлари туман ҳудудида тинчлик ва осойишталик сақланишида, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олди олинишида, фуқаролар хавфсизлиги таъминланишига муносиб ҳисса қўшишмоқда.
Бўлимда хизмат қилиб келаётган сафдор ходим Жасур Еримбетов яқинда Қипчоқ шаҳарчасидаги «Қипчоқ» понтон кўприги постида ўз хизмат вазифасини бажараётган вақтида 50 ёшлар чамасидаги аёл ўз жонига қасд қилиш мақсадида ўзини кўприк устидан дарёга ташлаб юборганини кўриб қолди.
Ходим ўз хизмат вазифасини виждонан бажариб, дарёга сакраб тушди ва сувдан олиб чиқиб фуқаронинг ҳаётини сақлаб қолди. Шундай жонкуяр ходимларимиз халқимиз бахтига соғ бўлсин.
Элёр Юсупов,
туман Қўриқлаш бўлими гуруҳ командири, лейтенант.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶