03.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
03.11.2026, 15:34
Жамият 👁 489

Амударёда “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” касбий маҳорат миллий танловининг туман босқичи юқори савияда ўтказилди

Амударёда “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” касбий маҳорат миллий танловининг туман босқичи юқори савияда ўтказилди

Бугун, пайшанба куни, Ёшлар куни муносабати билан Амударё туманида “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” касбий маҳорат миллий танловининг туман босқичи кўтаринки руҳда ва юқори савияда ташкил этилди. Ёшларнинг касбий билим ва кўникмаларини намоён этиш, уларнинг меҳнат бозорида рақобатбардош мутахассис бўлиб шаклланишини қўллаб-қувватлашга қаратилган мазкур танлов туман ёшлари ҳаётидаги муҳим тадбирлардан бирига айланди.

Тадбирда туман ҳокими Собир Хўжаметов бошчилигидаги раҳбарлар, мутасадди ташкилотлар вакиллари, маҳаллалар ёшлар етакчилари ҳамда фаол ёшлар иштирок этди. Сўзга чиққанлар мамлакатимизда ёшлар сиёсатини изчил амалга ошириш, уларга замонавий касб-ҳунарларни эгаллаш учун кенг имкониятлар яратиш ҳамда ташаббускор ва интилувчан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Таъкидланганидек, бугунги кунда Янги Ўзбекистон тараққиётининг муҳим омилларидан бири – бу малакали, билимли ва замон талабларига мос кадрларни тайёрлашдир. Шу маънода, “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” касбий маҳорат миллий танлови ёшларнинг касбга бўлган қизиқишини ошириш, уларнинг амалий кўникмаларини синовдан ўтказиш ва энг иқтидорли ёшларни аниқлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026- йил 8 апрелдаги 152-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилиб, бир неча йўналишларда ўтказилди. Ҳар бир йўналишда иштирокчилар ўз билим ва маҳоратини амалий топшириқлар орқали намойиш этиб, ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

График дизайн йўналиши бўйича беллашув туманидаги IT марказда ташкил этилди. Ушбу йўналишда қатнашган ёшлар замонавий график дастурлар ёрдамида креатив лойиҳалар яратиб, ўзларининг ижодий фикрлаши, дизайнерлик ёндашуви ва рақамли технологиялар бўйича билимларини намоён этдилар. Тайёрланган ишлар инновацион ғоялар ва миллий қадриятларни замонавий услубда акс эттиргани билан аҳамият касб этди.

Тиббий ва ижтимоий парвариш йўналиши бўйича танлов туман тиббиёт бўлимида ўтказилди. Бу ерда иштирокчилар беморларга хизмат кўрсатиш маданияти, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, парвариш жараёнларини тўғри ташкил этиш ҳамда касбий этикага оид билим ва кўникмаларини амалда намойиш этдилар.

Сартарошлик касби бўйича мусобақа эса Беруний маҳалласида жойлашган “Дилхушой” оилавий корхонасига қарашли сартарошхонада ташкил этилди. Иштирокчилар замонавий ва миллий услубдаги соч турмакларини яратиш, мижозлар билан ишлаш маданияти ҳамда хизмат кўрсатиш сифати борасидаги маҳоратларини намойиш этдилар. Ҳакамлар ҳайъати томонидан ишларнинг сифати, эстетик кўриниши ва ижодкорлик даражасига алоҳида эътибор қаратилди.

Танлов давомида ёшлар ўртасида соғлом рақобат муҳити шаклланиб, улар ўзаро тажриба алмашиш, янги билим ва кўникмаларни эгаллаш имкониятига эга бўлдилар. Айниқса, касбий маҳоратнинг амалий жиҳатларига катта эътибор қаратилгани иштирокчиларнинг келгусидаги фаолиятида муҳим тажриба вазифасини ўташи билан аҳамиятлидир.

Шубҳасиз, “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” касбий маҳорат миллий танлови нафақат ёшларнинг касбий салоҳиятини юзага чиқариш, балки мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшадиган малакали мутахассисларни тарбиялаш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлиб хизмат қилмоқда.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026