СИНОВ ТАРИҚАСИДА АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ЖАРАЁНЛАРИНИНГ ДАСТЛАБКИ НАТИЖАЛАРИ ВА АСОСИЙ ТАДБИРГА ТАКЛИФЛАР
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 710-сонли Қарорига мувофиқ 2021 йил 1-25 ноябрь кунлари Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманларида аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш тадбири ўтказилди.
Аҳолининг интернет тармоғи орқали рўйхатдан ўтиш тўғрисида тўлиқ хабардор эмаслиги ва махсус ахборот тизимидан (census.stat.uz) фойдаланиш бўйича тушунчаси етарли эмаслиги сабабли 4 та ҳудуд бўйича интернет тармоғи орқали 10341 киши (жами аҳолига нисбатан 1,8 фоиз) рўйхатдан ўтди. Ҳудудлар бўйича бу кўрсаткич Хўжаобод туманида 2281 киши (2 фоиз), Юқори Чирчиқ туманида 4229 киши (3 фоиз), Хива шаҳрида 1301 киши (1,5 фоиз) ва Яшнобод туманида 2530 киши (1 фоиз) рўйхатга олинди.
Синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш жараёнларида 80 та планшет қурилмаларидан фойдаланган ҳолда рўйхатга олиш ишлари олиб борилди. Планшет усулида рўйхатга олиш жараёнлари қоғоз усулига қараганда қулайлиги, тезкорлиги ва самаралироқ эканлиги кузатилди.
Ўн икки кун давомида ўтказилган рўйхатга олиш жараёнларида қоғоз усулида бир нафар рўйхатга олувчи ўртача 350 нафардан 400 нафаргача шахсларни рўйхатга олган бўлса, планшет усулида эса ўртача 500-750 нафаргача тўғри келди.
Шу боис, иш унумдорлигини ошириш мақсадида 2023 йилда бутун республикамизда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш жараёнларини қоғоз усулидан воз кечган ҳолда, интернет тармоғи орқали ва планшет қурилмаларидан фойдаланган ҳолда ўтказиш таклиф этилмоқда.
Ҳ.Эгамберганов,
туман Статистика бўлими бош мутахассиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶