МEҲНАТГА ОИД МУНОСАБАТЛАР ШАРТНОМА БИЛАН МУСТАҲКАМЛАНАДИ
Меҳнат шартномаси ходим билан иш берувчи ўртасида муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишни ички меҳнат тартибига бўйсунган ҳолда тарафлар келишуви, шунингдек, меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бажариш ҳақидаги келишувдир. У меҳнатга оид муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишни таъминлашда муҳим ўрин эгаллайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ, фуқароларга кафолатлаб қўйилган меҳнат қилиш ҳуқуқининг корхона ва ташкилотларга ишга ёлланиш асосида амалга оширилиши ходим ва иш берувчи ўртасида белгиланган тартибда меҳнат шартномаси тузиш йўли билан амалга оширилади. Меҳнат шартномаси унинг тарафларда пайдо бўладиган ҳуқуқ ва бурчларини ўзида ифодаловчи ҳужжатдир. Бу ҳуқуқ ва мажбуриятлар тегишли қонун ҳужжатлари, корхона жамоа шартномаси, ички меҳнат тартиби, қоидалари, хизмат ёки лавозим йўриқномалари, ходим билан тузилган меҳнат шартномасида батафсил аниқлаштириб қўйилади.
Бажариладиган ишнинг тафсилотига кўра, бажариш учун ходим олинган ишни маълум бир муддат ўтгандан кейин объектив сабабларга кўра, давом эттиришнинг имкони бўлмаслиги олдиндан маълум бўлганда, ходим билан муддатли меҳнат шартномаси тузилади. Меҳнат Кодексининг 76-моддасида ходим билан муддатли меҳнат шартномасини тузиш тўғрисидаги рўйхат қатъий чегараланган.
Агар ходим билан тузилган муддатли меҳнат шартномаси Меҳнат Кодексининг 76-моддаси талабларини ҳисобга олмаган ҳолда тузилган бўлса, бундай ҳолда шартноманинг муддати ҳақидаги шартлари ҳақиқий эмас, деб топилади, ходим эса ишга номуайян муддатга биринчи иш кунидан бошлаб қабул қилинган ҳисобланади.
Ж.Авезов,
Ш.Ваисниязов,
туман Адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш
маркази бош юрисконсультлари.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶