12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:21
Жамият 👁 621

НИКОҲ ШАРТНОМАСИ — ОИЛА МУСТАҲКАМЛИГИ АСОСИ

НИКОҲ ШАРТНОМАСИ — ОИЛА МУСТАҲКАМЛИГИ АСОСИ

Никоҳ — икки нафар мустақил шахс — эркак ва аёлнинг ўзаро розилиги билан тузиладиган оилавий муносабатларнинг биринчи ва энг муҳим шарти ҳисобланади. Расмий никоҳлангандан сўнг эр-хотиннинг бир оила бўлиб тинч-тотув яшаши улар ўртасидаги мулкий муносабатларга ҳам боғлиқ.

Мамлакатимизда ҳар бир оиланинг аҳил-иноқликда, жамиятнинг бахтли бир бўлаги сифатида фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлашга қаратилган қонуний асослар яратилган. Хусусан, Оила кодексининг 29-моддасида никоҳланувчи шахсларнинг мулкий муносабатларини тартибга солиш, эр-хотиннинг никоҳда турган даврида ёки никоҳдан ажратилган тақдирдаги мулкий ҳақ-ҳуқуқлари ва мажбуриятлари никоҳ шартномасида белгиланган ўзаро келишувлар асосида ҳал этилиши белгилаб қўйилган. Унга кўра, никоҳ шартномаси эр-хотин ўртасидаги мулкий муносабатларни тартибга солади ва оиланинг мустаҳкамлигини таъминлайди. Шу билан бирга, оила мулкидан тўғри фойдаланиш эр-хотинни маънавиятли, тартибли оила жамоасини тузиб, одоб-ахлоқли фарзандлар тарбиялаш имконини яратади.

Амударё туман Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими томонидан ёш оилалар билан ишлашиш, ёш никоҳланувчи шахсларни оилавий ҳаётга тайёрлаш борасида амалга оширилаётган барча ишларнинг мазмун-моҳиятида ҳар бир никоҳланувчи шахснинг зиммасидаги бурч ва мажбуриятларини англашларини таъминлаш, оиланинг муқаддаслигини чин дилдан эътироф этиб, биргаликда турмуш қуришга аҳдлашган фуқароларни маънавий қўллаб-қувватлашдек эзгу мақсад мужассам.

Туман ФҲДЁ бўлимига деярли ҳар куни ўнлаб никоҳланувчи шахслар ташриф буюришади. Уларнинг барчасига бўлим ходимлари томонидан расмий никоҳ тузилишининг аҳамияти, никоҳланувчилар ўртасида тузиладиган никоҳ шартномасининг афзалликлари тўғрисида зарур тушунчалар ва тавсиялар берилади.

Жорий йилнинг 6 ноябрь санасида бўлиб ўтган “Никоҳ шартномаси — оила мустаҳкамлиги асоси” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбирда ҳам никоҳланувчи шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари хусусида атрофлича сўз юритилди.

Тадбирда Амударё туман ФҲДЁ бўлими мудираси Моҳира Эшмуродова, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Бибизуҳра Бекимбетова, янги ҳаёт остонасига қадам қўяётган келин-куёвлар ва расмий никоҳларини қайд қилдириш учун ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилган фуқаролар иштирок этдилар.

Тадбирда ФҲДЁ бўлими мудираси Моҳира Эшмуродова никоҳланувчи шахсларга никоҳ шартномаси тузиш йўл-йўриқлари, шунингдек, бу расмий ҳужжатнинг оилада ўзаро аҳиллик, ишонч ва фаровонликни таъминлашдаги аҳамияти, эр-хотиннинг оила мулкидан оқилона фойдаланиш борасидаги мажбуриятлари, шунингдек, никоҳ шартномасини тузиш қоидалари хусусида батафсил маълумотлар берди.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Бибизуҳра Бекимбетова никоҳ шартномаси қандай шартлар асосида тузилиши ва амал қилиш муддатлари ҳақида зарур маълумотларни тақдим этди. Шу билан бирга иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берди.

Таъкидланганидек, никоҳ шартномаси томонларнинг хоҳишига кўра, эркак ва аёлнинг никоҳ шартномаси тузишга розилиги асосида, шартномани имзолашда иккаласи ҳам иштирок этиб, нотариал тасдиқланган тақдирда ҳақиқий ҳисобланади ва оилада мулкий муносабатларни бир умр тартибга солиб туради. Агар эр-хотин никоҳдан ажратилган тақдирда никоҳ шартномасида қайд этилган мол-мулк эр-хотин ўртасида суд орқали қонуний тақсимланиши учун шароит яратади.

“Никоҳ шартномаси — оила мустаҳкамлиги асоси” мавзусидаги мазкур маънавий-маърифий тарғибот тадбири янги оила қуриш истагидаги никоҳланувчи ёшларнинг оила деб аталмиш муқаддас даргоҳга ўзлари учун умр йўлдоши сифатида танлаган инсон билан ўзаро ишонч, ҳурмат ва аҳиллик мезонларига қатъий амал қилган ҳолда илк қадам қўйиш ҳақиқий маънодаги бахт эканлигини англаб етишларида муҳим аҳамиятга эга бўлди.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026