КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ
Суд масъуллари томонидан ўзлаштириш ёки растарата йўли билан талон-тарож қилиш жиноятларининг олдини олиш ва коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш мавзуларида давра суҳбати ўтказилди.
2022 йил 29 апрель куни бўлиб ўтган ушбу тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси суди, Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди масъуллари, АТБ Халқбанк Амударё тумани филиали бошқарувчиси Ш.Садикова ҳамда банк ходимлари иштирок этдилар.
Суд масъуллари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан тасдиқланган “Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган давлат дастури”нинг 34-банди ижросини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар хусусида сўз юритдилар. Шунингдек, коррупция давлат ва жамият тараққиёти учун энг жиддий хавф-хатарлардан бири эканлигини таъкидлаб ўтдилар. Ундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 167-моддаси, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш жиноятининг мазмун-моҳиятини тўлиқ тушунтириб, туманимизда банк соҳасида бир қанча жиноятлар содир қилинганлигини, бунинг оқибатида давлат ва жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар етказилганлигини, бунинг оқибатида айбланувчиларга нисбатан озодликда маҳрум қилиш жазолари қўлланилганлигини маълум қилди.
Йиғилиш сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган бошқа-да саволларга жавоблар олиб, батафсил тушунчаларга эга бўлдилар.
С.Давлетмурадов, Қорақалпоғистон Республикаси суди судьяси.
Ж.Ўразбоев, Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶