24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 16:52
Жамият 👁 232

"Жайхун илҳомлари" ННТ грант лойиҳаси доирасида давра суҳбати ўтказилди

"Жайхун илҳомлари" ННТ грант лойиҳаси доирасида давра суҳбати ўтказилди

Мамлакатимизда келажагимиз бўлган ёш авлоднинг ҳар томонлама билимли, оқил инсон бўлиб етишишлари учун барча шарт-шароитлар муҳайё. Замонавий мактабларда, энг сўнгги русумлардаги ўқув жиҳозлари билан таъминланган синфхоналарда билим олаётган юртимиз фарзандлари билим ва илмнинг энг юқори чўққиларини эгалламоқдалар.

Туманимизда фаолият юритаётган “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилотининг асосий мақсади ҳам тумандаги адабиёт, мусиқа, бадиий ва амалий санъат соҳасидаги иқтидорли ёшларни излаб топиш ва уларни элга танитиш, улар ижодининг юксалишига ҳисса қўшиш, ёшларнинг маънавиятли, ҳар томонлама баркамол инсон бўлиб етишишларига кўмаклашишдир.

Шу мақсадларда ташкилот томонидан овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларида, корхона-ташкилотларда, мактабларда учрашувлар, тадбирлар ўтказилмоқда.

“Оилада фарзанд тарбиясининг аҳамияти, ёшларни зарарли иллатлар ва турли ахлоқсизликлардан ҳимоя қилишда ота-оналар ва маҳалланинг ўрни”, “Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни китобхонликка жалб қилиш орқали гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, турли ахлоқсизлардан ҳимоя қилиш”, “Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи кўникмаларини кенг тарғиб қилиш, уларни ичкиликбозлик, гиёҳвандлик, турли ахлоқсизликлардан ҳимоя қилиш” мавзусидаги суҳбатлар барчада катта қизиқиш уйғотмоқда. Тушунтириш ишларининг янада натижали бўлиши учун бунга маҳалла фаоллари, имомлар, шифокорлар, ижодкорлар маънавият тарғиботчилари, турли касб эгалари жалб қилинган.

Навбатдаги – “Оилада фарзанд тарбиясининг аҳамияти, ёшларни зарарли иллатлар ва турли ахлоқсизликлардан ҳимоя қилишда ота-оналар ва маҳалланинг ўрни” мавзусидаги давра суҳбати Манғит шаҳридаги Чордара маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди.

Давра суҳбатини Чордара маҳалла фуқаролар йиғини раиси Турсунбой Серикбоев кириш сўзи билан очди ҳамда бошқариб берди. У ўз сўзида фарзанд тарбиясида ота-оналар, маҳалла кўй, барчамиз бирдек масъулмиз, дея алоҳида таъкидлаб ўтди.

“Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилотининг раиси Ўрозали Рейимов грант лойиҳанинг мазмун-моҳияти, лойиҳа доирасида амалга ошириладиган ишлар ва улардан кутилаётган натижалар ҳақида кенг тарзда тушунтириб берди. Ёшлар тарбияси, ижодкор ёшларни элга танитишда “Тараққиёт кўзгуси”, “Менинг оилам” газеталарида, amunews.uz веб-сайти ҳамда Амударё телевидениесида олиб борилаётган кўрсатувлар, туманимизда ташкил этилган нашриёт орқали чоп этилаётган янги китоблар, ташкилот қошидаги кутубхонанинг имкониятлари барчага таништириб ўтилди.

Маҳалла фуқароси Хайитгул Ражабова фарзанд тарбиясида ота-она, маҳалла фаоллари, ёш-у қари бирдек ҳаракат қилиши, фарзандларнинг билимли, одобли, меҳнатсевар инсонлар бўлиб етишишига барчани ҳисса қўшишга чақирди.

Ҳудуддаги 36-сонли умумтаълим мактаби директори ўринбосари Баҳром Хўжамуродов ўз сўзида болалар тарбиясида ота-оналар ва педагогика жамоасини узвий ҳаракатда бўлишга чақирди. Фарзанд тарбияси учун мактабда устозлар, уйда ота-оналар масъуллиги, уларни ақлий ва фойдали меҳнат билан шуғулланишга ундаш лозимлиги алоҳида уқтирилди.

Шунингдек, маҳалла аҳли айни кунларда кўча ва хонадонлар атрофини ободонлаштириш, ариқ ва майдончаларни тозалаш, кўкаламзорлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратиш, бу ҳам бўлса маънавиятнинг, таълим тарбиянинг бир бўлаги эканлигини таъкидлаб ўтишди.

Ў.РЕЙИМОВ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026