24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 15:44
Жамият 👁 393

“ОНАЛАР – ЯШИЛ МАКОН УЧУН!” АКЦИЯСИ ДОИРАСИДА “ОНАЛАР БОҒИ” ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

“ОНАЛАР – ЯШИЛ МАКОН УЧУН!” АКЦИЯСИ ДОИРАСИДА “ОНАЛАР БОҒИ” ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

Жорий йилнинг 2 февраль куни давлатимиз раҳбари раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини давом эттириш бўйича долзарб вазифалар муҳокама этилиб, 1 мартдан эътиборан юртимиз бўйлаб «Яшил йиллик» умуммиллий тадбири бошланиши эълон қилинган эди.

Айни кунларда мамлакатимизда “Яшил йиллик” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида хотин-қизларни жалб қилган ҳолда акциялар ташкил қилинмоқда. “Оналар – яшил макон учун!” акцияси мазкур хайрли лойиҳа доирасида ўтказилмоқда.

Акцияни амалга оширишдан кўзланган мақсад хотин-қизларнинг манзарали ва мевали дарахт, бута кўчатлари ҳамда уруғ етиштириш, экиш ва парвариш қилиш бўйича кўникмаларини ошириш, улар қалбига экологияни асраш тушунчасини сингдиришдан иборатдир.

Амударё туманида ҳам айни шу мақсадга йўналтирилган ишлар қизғин бошлаб юборилди. Жумладан Амударё туманининг Дурунки маҳалласида ташкил қилинаётган “Оналар боғи”да 300 тадан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари, 3000 донадан ортиқ гул ва райҳонлар экиш режалаштирилган. Қутлуғ Рамазон ойининг илк кунларида “Оналар боғи”га амударёлик аёл-қизлар кўчат экишни уюшқоқлик билан бошладилар.

Янги боғда кўчат экиш ишларида туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гўзал Собурова, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш туманлараро маркази директори Гавхар Чимбайчиева, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, маҳалла раислари ва уларнинг ўринбосарлари ҳамда фаол хотин-қизлар қатнашдилар.

Ўтказилган акцияда иштирок этувчи аёллар ўз саъй-ҳаракатлари билан туманимизни яшил маконга айлантиришга муносиб ҳисса қўшмоқдалар.

Мўътабар ва мунис онахонлар, муҳтарама опа-сингилларимиз қўли билан бунёд этилаётган “Оналар боғи” ҳудудида келгусида оналар ва болалар учун саломатлик йўлаклари, турли саналар муносабати билан ўтказиладиган байрамона тадбирлар учун мўлжалланган замонавий тадбирлар зали ва бошқа инфратузилма иншоотлари тадбиркорлар томонидан барпо этилиши кўзда тутилган. Вақти келиб “Оналар боғи” туманимиз халқи учун хушкайфият бахш этувчи сайилгоҳ масканга айланишга шак-шубҳа йўқ.

Зеро, ям-яшил дов-дарахтлар нафақат она шаҳримизга, балки ҳар бир хонадонга кўркамлик, файз ва тароват бағишлашини азиз аёлларимиз жуда яхши биладилар ва ҳар йилги кўчат экиш мавсумида мўътабар ва мунис онахонларимиз, гўзал опа-сингилларимиз энг аввало ўз хонадонлари остонасини обод қилиш, анвойи гуллар экишни анъанага айлантиришган. Чунки халқимизнинг энг эзгу орзулари рўёби обод ва сўлим манзиллардан бошланади. Гуллар ифори таратиб турган хонадонлар файзи она Ватанга зийнат бағишлайди. Амударёлик аёллар барпо этаётган “Оналар боғи” эса энг обод, энг кўркам ва файзиёб гўшалардан бирига айланади.

 “Оналар яшил макон учун!” акцияси туманда давом этмоқда. Зеро ушбу акция фаровонлик ва ободлик сари қўйилган эзгу ва хайрли қадамдир.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026