18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 10:57
Жамият 👁 210

“Яшил макон” лойиҳаси доирасида кўкаламзорлаштириш ишлари қизғин давом этмоқда

“Яшил макон” лойиҳаси доирасида кўкаламзорлаштириш ишлари қизғин давом этмоқда

Маълумки, муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан бутун мамлакатимиз бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кенг кўламли ободонлаштириш ва кўчат экиш ишлари амалга оширилмоқда. Лойиҳани самарали амалга ошириш учун шу йилнинг 25 мартидан 5 май санасига қадар кўчат экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” эълон қилинди.

Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад − жорий баҳорги мавсумда Республикамиз бўйлаб 125 млн. дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатларини экиш, яшил майдонларни кенгайтириш бўйича белгиланган режаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишдир.

Шу мақсадда Амударё туманининг барча ҳудудларида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда.

29 март куни туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, ҳоким ўринбосарлари ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари ушбу ҳайрли ишга ўз ҳиссаларини қўшиш мақсадида Дўстлик маҳалласи ҳудудидаги яшил майдонга мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўтқазишди.

Маълумот учун айтиб ўтиш керакки, мазкур лойиҳа доирасида ариқ-зовурларни тозалаш, дарахтларга шакл бериш ва ободонлаштириш ишлари билан бирга, туманимиз бўйлаб баҳор мавсумида 724 минг тупдан зиёд виргин арчаси, шарқ туяси, япон софораси, катальпа, шумтол, қайрағоч, жийда, тут, заранг, акация, терак, сурия атиргули, узум қаламчалари, ёнғоқ ва шу каби манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экиш режалаштирилган.

Дарахтлар ҳудуднинг иқлим шароитидан келиб чиқиб, боғлар ҳосил қилиш ва кўкаламзорлаштиришни назарда тутган ҳолда танлаб олинди. Экиш ишлари якунланганидан кейин кўчатлар агротехник талаблар асосида парвариш қилинади, минерал ва органик ўғитлар билан озиқлантирилиб, зараркунандалардан ҳимоя қилиш чоралари кўрилади.

Турли хилдаги дарахт кўчатлари экилиши туманимиз табиатининг софлиги ва тозалигига қолаверса, иқлим барқарорлигига катта қўшади.

Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганидек, “Яшил макон” лойиҳаси− бу бир йиллик тадбир эмас. Яшаб турган жойимизни озода сақлаб, табиатга қанчалик кўп меҳр ва эътибор берсак, келажак авлод ҳам муносиб экологик шароитда яшайди. Бунинг учун биздан талаб қилинадиган биргина нарса –табиатни тоза сақлаган ҳолда ер ва сув ресурсларини, экологик тизимни асраш ҳамда дарахт кўчатларини экиб, боғ яратишдир.

Дарҳақиқат, ўтган 2021 йил давомида экилган ниҳоллар бугун бўй кўрсатиб, кўзни қувонтирмоқда. Галдаги вазифа ушбу кўкаламзорлаштириш ишларини самарали тарзда давом қилдиришдир.

Амалга оширилаётган бу каби эзгу ишлар она табиатни асрашга, шу билан бирга халқимизнинг асрлар оша сақланиб келаётган миллий қадриятларини ёшларимиз қалбига янада чуқур сингдиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Шундай экан, “Яшил макон” лойиҳаси доирасидаги кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларида барчамиз фаол қатнашиб, яшил майдонлар кўпайишига ўз ҳиссамизни қўшайлик!

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026