22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 18:54
Жамият 👁 296

БЕШОВУЛДА НАВРЎЗ ТАНТАНАСИ

БЕШОВУЛДА НАВРЎЗ ТАНТАНАСИ

Баҳорий тенгкунлик – Наврўз айёми ҳар бир юртдошимизни шодликка белайди. Боиси Наврўз тантаналарида асрлар оша бизгача етиб келган халқимизнинг урф-одатлари, анъаналари ва қадриятлари яққол намоён бўлади. Байрам арафасида барча яқинларидан хабар олади, беморлардан ҳол сўрайди, эҳтиёжмандларга совға-саломлар  улашилади. Қўни-қўшнилар жам бўлиб, улкан дошқозонларда сумалак қайнатиб, ўйин-кулгу қилишларнинг, баҳорий таомлар тайёрлаб улашишларнинг ҳам завқи бўлакча. Наврўз байрамига бағишланган тадбирларни ўтказишдан кўзланган мақсад ҳам келгуси авлодларга буларни етказиш, она табиатимизни, унинг неъматларини қадрлашга, шукроналик билан яшашга ундашдир.

Президентимизнинг “2022 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги шу йил 17 февралда қабул қилган Қарорида жорий йилги Наврўз байрамини мамлакатимизда “Ассалом Наврўз – янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми” деган бош ғоя асосида умумхалқ сайиллари шаклида кўтаринки руҳда нишонлаш кўзда тутилган. Инсон ва табиат ўртасидаги уйғунлик, она заминга меҳр ва эътибор яққол ўз ифодасини топишини акс эттирадиган, бугунги тинч ҳаётни қадрлаб, шукроналик туйғуси билан  яшашга, инсон қадрини улуғлашга даъват этадиган маънавий-маърифий тадбирларни ўтказишга алоҳида эътибор қаратилган.

Бу – Наврўз байрамининг нуфузи, қадр-қиммати юксак, маъно-мазмуни, фазилати беқиёс эканлигидан далолат беради.

Амударё туманининг барча ҳудудларида бўлгани каби Бешовул маҳалласида ҳам “Ассалом, Наврўз!” деб номланган  байрам тадбири бўлиб ўтди. Дастлаб маҳалла фуқаролар йиғини биноси олдида кекса отахон, онахонлар, маҳалла фаоллари учун дастурхон ёзилиб, Наврўз таомлари тортилди. Йиғилганларни маҳалла фуқаролар йиғини раиси Жасорат Абдуллаев, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Шерзод Тўраев, ёшлар етакчиси Муроджон Кенжаевлар асил миллий байрамимиз билан қутладилар.

Шунингдек кам таъминланган, ишсиз ёшларга маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси кўмаги билан кредитга олинган деҳқончиликда фойдаланишга мўлжалланган мини тракторлар, мотоцикллар топширилди. Табаррук нуронийлар уларга ишлари ўнгидан келишини  тилаб, дуо қилишди.

Шу куни маҳалла фуқаролар йиғини биносининг бир хонасида “Тамара текстиль” масъулияти чекланган жамиятида тикувчилик касбини чуқур ўрганган  маҳалла қизларининг тикувчилик цехи иш бошлади. Маҳалладошлар учун қаровсиз бино замонавий услубда таъмирланиб, у ерда сартарошхона очилгани байрамга ўзига хос совға бўлди. Энди бешовулликлар ўз ҳудудларида сартарош хизматидан фойдаланишлари мумкин бўлди. Маиший хизмат кўрсатиш шоҳобчалари фаолияти йўлга  қўйилиши аҳоли турмуш сифати ошишига хизмат қилади, албатта.

Наврўз байрами сайли ҳудуддаги 37-сонли мактаб ҳовлисида давом этди. Мазкур мактаб ўқувчилари ва 42-сонли Мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари иштирокида тайёрланган театрлаштирилган байрам томошасида  миллий халқ қўшиқлари, рақслари ва урф-одатларининг намойиши барчага юқори кайфият бағишлади. Наврўз байрамига оид анъаналар, қадриятларимиз намойишида ёшлар ушбу миллий байрамимизга, шу азиз она Ватанимизга меҳр-муҳаббатини ёрқин намойиш этишди, бахтиёр, дориломон ҳаётимизни қувонч билан мадҳ этишди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026