24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 16:50
Жамият 👁 169

АЁЛЛАРИ ҚАДР ТОПГАН ЖАМИЯТ МУСТАҲКАМ БЎЛАДИ

АЁЛЛАРИ ҚАДР ТОПГАН  ЖАМИЯТ МУСТАҲКАМ БЎЛАДИ

Юртимизда хотин-қизларни қадрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Боиси, ривожланган жамиятларда маданиятлилик даражаси хотин-қизларга бўлган муносабат ва улар учун яратилган имкониятларга қараб белгиланади. Шу билан бирга аёллари қадр топган, эъзозланган жамият доим мустаҳкам бўлади.

Туман Ички ишлар бўлимининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори Гавҳар Ўтемурадова ҳам Ички ишлар бўлимида профилактик ҳисобда турган хотин-қизларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, уларнинг муаммоларини ўрганиш, аниқланган муаммоларини ижобий ҳал этиш орқали, соғлом турмуш тарзига қайтариш чораларини кўриб келмоқда. 

Инспектор ўз фаолияти давомида туманда ажрашиш ёқасига келиб қолган 122 та оилаларнинг барчаси билан манзилли профилактик ишларни амалга оширди. Олиб борилган ишлар натижасида 44 та оилани яраштиришга эришилди.

Юртимизда хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ишлатилишининг олдини олиш мақсадида ҳимоя ордери институти жорий этилиб, ички ишлар тизимида тазйиқ ва зўравонликка дуч келган хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш мақсадида ҳимоя ордерлари берила бошланди. Шунга кўра, ўтган йил давомида 164 та, жорий йилнинг 2 ойида 29 та  хотин-қизларга ҳимоя ордерлари берилди.

Жорий йил февраль ойида Г.Ўтемурадова кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож, яшашга жойи бўлмаган 70 ёшли аёл Н.Отажонованинг вақтинча уй-жой билан таъминланишига   кўмаклашди.

Инспектор пробация гуруҳида ҳисобда турган 9 нафар, спиртли ичимликка ружу қўйган 3 нафар, тажовузкор, руҳий касал сифатида руйхатда турган 3 нафар аёллар, фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи ота-она, ажрашиш ёқасига келиб қолган 46 та, нотинч бўлган  1 та оила, судланган 9 нафар, кам таъминланган 301 нафар, бандлиги таъминланмаган 697 нафар хотин-қизлар билан доимий давра суҳбатлари, психологик тренинглар, тадбирлар ташкиллаштириб келмоқда.

Айниқса, Пробация гуруҳи назоратида ахлоқ тузатиш жазосини ўтаётган  А.Шерманова, А.Камоловалар ўзларининг бандлиги таъминланишига амалий ёрдам берилганидан жуда мамнун.

Г.Ўтемурадова аёл-қизлар бандлиги таъминланишига яқиндан ёрдамлашиб, ҳар бир маҳалладан пишириқлар тайёрлаш, тикув цехлари, сартарошхоналар, иссиқхоналар ташкил этиш, паррандачилик, чорвачилик, қуёнчилик билан шуғулланиш ташаббуси билан чиққан аёлларга банкдан кредитлар ажратилишига ҳам кўмаклашиб келмоқда.                                                                                                                                         Ўз ишини фидойилик билан бажариб келаётган Г.Утемурадова ҳар бир аёл-қизни опаси, синглисидек кўриб, имконият даражасида кўмак беришга ҳаракат қилади. Буни маҳалла ва овулларга аёллар билан учрашишга борган кезларида уларнинг инспектор қаршисига ўз яқинини кўргандек пешвоз чиқишларидан ҳам илғаш мумкин.

Туман аёл-қизлари ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш билан бирга уларнинг ҳаёти ҳам яхшиланишига маънан кўмак бериб келаётган Г.Ўтемурадова намунали оиланинг бекаси. У умр йўлдоши С.Сейитов билан бирга ички ишлар соҳасида 20 йилдан зиёд вақтдан бери хизмат қилиб келмоқда. Фарзандлар ҳам ота-она изидан бориб, шу касбни танлашган. Ўғли Ерғали, ҳатто оилага келин бўлиб тушган Равшаной ҳам ички ишлар ходими бўлиб хизмат қилишади. Катта қизи Миллий гвардия тизимида хизмат қилаётган бўлса, кичик қиз ҳали талаба, Қорақалпоқ давлат университетида таҳсил олмоқда.

Ўз соҳаси жонкуяри бўлиш билан бирга оиласида ҳам соғлом муҳит яратишга эришган Г.Ўтемурадованинг ишларига муваффақият тилаб, 8 март – аёл-қизлар байрами билан самимий табриклаймиз.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026