24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 18:07
Жамият 👁 137

СЕН СУЮКЛИСАН, МУҚАДДАССАН, МЎЪТАБАР АЁЛ!

СЕН СУЮКЛИСАН, МУҚАДДАССАН, МЎЪТАБАР АЁЛ!

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шароит яратиш, қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, қўллаб-қувватлаш, оила институтини мустаҳкамлаш борасида кўламдор  ишлар амалга оширилмоқда.

Жамият ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзларининг самарали  меҳнатлари билан оилаларнинг шаклланишига, фаровонлиги ошишига муносиб ҳисса қўшаётган аёллар “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланмоқда, барча жабҳаларда фидойилик қилаётган аёлларнинг меҳнати муносиб баҳоланмоқда. Шунингдек, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, қўллаб-қувватлашга эътибор қаратилаётир.

Ҳар йили мамлакатимизда фасллар сарвинози – кўкламнинг илк кунида  ўзбек халқининг ардоқли қизи, таниқли шоира Зулфияхоним таваллудига бағишланган тадбирлар 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрамига уланиб кетади.

Аёл! Унинг таърифига сўз мулки ожиз. У аввало фарзандларини меҳри ардоғида авайлаб, юрт корига  ярайдиган қилиб вояга етказувчи фидойи она, эл-юртимиз тинчлиги-тотувлиги учун, фаровонлиги учун курашувчи матонатли инсон, оилаларни ва демакки, кўнгилларни нурафшон этувчи муқаддас зот! Шу  боисдан улар доимо давлатимиз ғамхўрлигида, эъзозида.

Шу йилнинг 7 март куни туманимиз фаол аёллари учун ташкиллаштирилган байрам тадбири ҳам “Муқаддас аёл” деб номланди.

Манғит шаҳридаги “Хон” ресторанида бўлиб ўтган адабий-мусиқий  тадбирда туманимиздаги турли соҳаларда самарали меҳнат қилаётган аёллар, ўз ҳаётий тажрибаси асосида ёшлар тарбиясига, оилалар мустаҳкамлигига муносиб ҳисса қўшаётган нуроний онахонлар, умидли, иқтидорли қизлар иштирок  этдилар.

Йиғилганларни туман ҳокими С.Йўлдашев 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан қизғин табриклади ва меҳнатда ўрнак кўрсатаётган, шунингдек, турли соҳаларда ишлаб, айни кунда кексалик нафақасига чиққан 120 нафар фахрийларни қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади. Туман ҳокими бугунгидек ижтимоий-иқтисодий ривожланишда аёл-қизларнинг роли улкан бўлаётганини фахр билан эътироф этди ва уларга узоқ умр, бахт-саодат тилади.

Туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Г.Собирова ва "Мўътабар аёл" кўкрак нишони соҳибаси Роҳатой Рейимовалар табригидан сўнг, навбат туман Маданият бўлимига қарашли муассасалар санъаткорларига берилди.

Туман ҳокимлиги ва Маданият бўлими ҳамкорлигида ташкиллаштирилган тадбирда фаол аёл-қизлар тўкин дастурхон атрофида дилтортар қўшиқлар тинглаб, рақслар томоша қилиб, ҳордиқ чиқардилар. Аёл муқаддаслигини, фидойилиги, матонати ва меҳри уммонлигини мадҳ этувчи шеърлар, қўшиқлар уларга жуда манзур бўлди. “Учқун” ашула ва рақс халқ ансамбли хонандалари ижросидаги “Баҳор вальси” қўшиғи  уларнинг кўнгилларига уйғониш, жонланиш фасли қувончини, тароватини ҳадя этди. Байрамга ташриф буюрган аёл-қизлар ушбу байрамона мусиқий дастурни томоша қилиб,  ҳар бир инсон кўнглида улуғ зот – Оналарга юксак ҳурмат, эҳтиром жой олганлигини ҳис қилдилар.

“Муқаддас аёл” деб номланган мусиқий дастур томошаси ва ўзларига кўрсатилаётган ҳурмат барча иштирокчиларга олам-олам қувонч ва фахр ҳадя этди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026