12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:44
Жамият 👁 465

ОТА КАСБИНИ ТУТИБ, КАМОЛ ТОПГАН “МЎЪТАБАР АЁЛ”

ОТА КАСБИНИ ТУТИБ, КАМОЛ ТОПГАН “МЎЪТАБАР АЁЛ”

Оила давраси. Ўзаро меҳр-оқибат, бир-бировга ҳурмат, эҳтиром тамойилига асосланган мустаҳкам бирлик – мўъжизгина жамият, оиланинг ҳар бир аъзоси учун дунёдаги энг обод, энг чароғон ва бағри иссиқ, бағри кенг гўша.

Босув маҳаллалик (Аллоҳ раҳмат қилсин) Исмоил ота Хўжамуродов ана шу кенг гўшанинг келбатли соҳиби эдилар. Отахон бутун оила аъзолари – 10 нафар фарзанди, келинлари, набиралари жамлигида, дастурхон тўрида умр йўлдоши (Аллоҳ раҳмат қилсин) Ойман эна билан биргаликда таомланишни хуш кўргувчи инсон эдилар. Бутун умрини эл-юрт фарзандларини илмли-маърифатли қилишга бағишланган Исмоил муаллим фарзандларини дуо қилганларида албатта: “Менинг йўлимни берсин!” дея ёруғ ниятлар билан ўғил-қизларини ишга, ўқишга кузатиб қўярди. Уйларининг ҳар бир хонасида жавонлар китобларга тўла Исмоил ота билан Ойман эна тарбиясини олган 5 ўғил, 5 қизнинг барчасига ҳақиқатан ҳам Аллоҳ Исмоил отанинг ибратли ҳаёт йўлини, Ойман опанинг меҳр-муҳаббатли фазилатларини берди. “Хўжамуродовлар сулоласи” деган юксак ҳурмат ва эҳтиромга ҳавасга муносиб оила салтанати шаклланди.

Шукуржон опа Хўжамуродова ана шу гўзал оила салтанатида вояга етиб, ота касби – ўқитувчиликни танлади. Умумтаълим мактабини муваффақиятли тугатиб, Тошкент Давлат чет тиллари педагогика институтига ўқишга кирди. Ўз йўналиши инглиз, немис тилларидан ташқари, рус тилини ҳам мукаммал ўрганган тиришқоқ қиз 1981 йилда олийгоҳни тугатиб, ўзи таълим олган жонажон илм даргоҳи – 26-сонли мактабда ўқувчи-ёшларга немис тили фанидан дарс бера бошлади. Илк иш бошлаган куни ҳамон ёдида:

– Энди сен кичкина одам эмассан, – деди ҳам устози, ҳам раҳбари, ўша пайтдаги мактаб директори бўлган отаси Исмоил ота Хўжамуродов, - мураббий-устозсан, қизим. Фаолиятингга талаб ҳам шунга яраша бўлади. Аввало, 10 йиллик мактаб таълими, 5 йиллик олийгоҳ таълимини, қолаверса, ота-онангнинг ишончини оқлаш учун ҳаракат қилишинг керак.

Ёш педагог учун отасининг бу гаплари бутун умрига таътигулик ўгит, бундан ҳам муҳими, маёқ бўлди. Отаси айтганидай, ўзини 15 йил беминнат ўқитиб, илм-у зиёли, касб-корли қилган она Ватанига, оиласига муносиб фарзанд бўлиш учун интилиб яшади. Ўз педагоглик фаолиятини 26-сонли мактабда бошлаган Шукуржон опа Хўжамуродова 3 йил давомида Босув маҳалла ёшларига немис тили фанидан дарс берди. Ўзи туғилиб-ўсган хонадон каби бағри кенг, маърифатли, зиёли оилага суюкли келин, вафодор умр йўлдоши бўлган Шукуржон Хўжамуродова учун 1984 йил янада эзгу, ёруғ ниятлар билан яшаш бахтини ато этди. Ўша йили Амударё туман Мудофаа ишлари бўлими ходими бўлган умр йўлдоши Бахтиёр Ёқубов билан қурган оила қўрғонининг осойишта ва гўзал маконга айланиши учун меҳр-муҳаббат туйғуларига ошна фидойилик онлари бошланди. 1984 йилдан 31-сонли умумтаълим мактабда инглиз тили фани ўқитувчиси сифатида педагогик фаолиятини давом эттирган Шукуржон Хўжамуродова мактабда жонкуяр устоз, оилада эпчил ва хушмуомала келин, йиллар ўтиб, бири-биридан ширин фарзандларнинг меҳрибон онаси бўлди. 5 нафар қиз ва бир ўғилни эл-юрт корига муносиб инсонлар қилиб тарбиялаш, қайнота-қайнонаси олдидаги келинлик вазифасини маромига етказиб адо этиш, рафиқа сифатида умр йўлдошига меҳр кўрсатиш, бекалик мажбуриятларининг уддасидан чиқиш – буларнинг барчаси Шукуржон Хўжамуродованинг шахс сифатида шаклланишида чинакам фидойилик йўли бўлди.

У 33 йиллик педагогик фаолияти давомида юзлаб ёшларга устозлик қилди. Шогирдлари орасида эл-юрт ҳурматига сазовор раҳбар ходимлар, ўқитувчи-мураббийлар, шифокорлар, муҳандис ва меъморлар бор. Уларнинг камолини, ҳаётда эришаётган муваффақиятларини кўргани сари кўнгли тоғдай юксаладиган Шукуржон Хўжамуродова ўтган ҳаёт йўлларига назар ташлаб, беихтиёр шукроналар келтиради.

Умр йўлдоши Бахтиёр оға Ёқубов билан ширин орзулар оғушида 6 нафар фарзанди ва неваралари қувончидан яшнаб юрган кезларини эслаганида кўнглида камлик сезадиган Шукуржон опанинг тилидан барибир шукроналар тушмади.

– Аллоҳнинг иродаси экан-да, 2019 йилда Бахтиёр акангиздан айрилиб қолдик, орзу-ниятларимиз кўп эди... чеҳраси бироз мунгланиб армон билан сўзлаётган онахон яна шукрона келтиради. – Фарзандларимиз омон бўлишсин!

Ҳа, азизлар, опанинг юрагини тўлдирувчи ҳам, ҳаётини гуллатувчи ҳам фарзандларнинг омонлиги, бахти-камоли. Бу жиҳатдан Шукуржон опа бахтга мушарраф оналардан. Қизларининг барчаси ўқимишли, она касбини танлаган. Катта қизи Шоирахон 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг дутор синфи ўқитувчиси, Маҳбубахон 40-сонли мактабда бошланғич синф ўқитувчиси, Иродахон ҳам таълим соҳаси ходимаси, Маъмурахон билан Моҳинур ҳам олий маълумотли педагоглар.

Оиланинг кенжаси Диёрбек айни пайтда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетининг 3-босқич талабаси.

Шукуржон опанинг хонадони нафақат турли байрам саналарида, балки деярли ҳар куни яхшилар қадамидан обод ва чароғон. Ҳар бири бир оиланинг севимли бекаси бўлган қизларининг бирини кузатиб қўйса, яна бири “онажон!” деб эшикдан кириб келишади. Неваралари учун эса Шукуржон момосидан меҳрибон момо йўқ дунёда. Собиқ ҳамкасб дўстлари, шогирдлари ташрифидан яшнаб-яшариб кетадиган Шукуржон опа хонадони 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида ва байрам кунлари яхшилар қадамидан янада яшнаб кетди. Узоқ йиллар таълим-тарбия соҳасида ишлаб, кўплаб иқтидорли ёшларга устозлик қилган, бири-биридан ақлли, билимдон, эл-юртга муносиб фарзандларни тарбиялаб, вояга етказган Шукуржон опа Хўжамуродованинг меҳнатлари давлатимиз томонидан муносиб баҳоланиб, “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди. Байрам арафасидаги бу хушхабар Шукуржон опа ва унинг яқинларига, собиқ ҳамкасб дўстлари ва шогирдларига қувонч бағишлади. Шу куни баҳор гуллари билан яхшилар қадамидан бу табаррук хонадон янада обод бўлди. Бутун умрини ёш авлод таълим-тарбиясига бағишлаган икки муҳтарам зот – Исмоил ота Хўжамуродов ва Собир ота Ёқубовларни билганлар борки, катта эҳтиром билан она Ватани “Мўътабар аёл” нишонини кўксига тақиб қўйган ҳақиқатан ҳам фидойи ва мўътабар онахонни чин дилдан муборакбод этишди.

Халқимиз “Эл юртга қилган яхшилигинг – вақт ўтиб ўзингга уммон бўлиб қайтади” деган ҳикматни бежиз яратмаган. Шукуржон опа Хўжамуродова ёшлик куч-ғайратини, билимини ва меҳрини бахш этган эли, Ватани уни бугун эъзозлади, мўътабар ва азиз қилди. Бир аёл, она учун бундан улуғ бахт борми, азизлар!

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026