22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 02:44
Фан ва таълим 👁 529

БИОЛОГИЯ ФАНЛАРИ ФАЛСАФА ДОКТОРИ ЎЗИ ЎҚИГАН МАКТАБДА “МАҲОРАТ ДАРСИ” ЎТДИ

БИОЛОГИЯ ФАНЛАРИ ФАЛСАФА ДОКТОРИ ЎЗИ ЎҚИГАН МАКТАБДА “МАҲОРАТ ДАРСИ” ЎТДИ

Туманимизда фаолият юритаётган умумий ўрта таълим муассасаларида таълим – тарбия олиб, ўз орзулари йўлида олға интилиб, изланиб, илм-фан ривожига ҳисса қўшаётганлар талайгина. Манғит шаҳрида туғилиб вояга етган Анвар Шеримбетов шуларнинг бири. У 40-сонли мактабни тамомлаб Тошкент Давлат Аграр университети Нукус филиалига ўқишга кирди. 2004 йилда ушбу олийгоҳнинг бакалавриат босқичини тамомлаб, Манғит шаҳридаги 38-сонли мактабда ўқитувчилик фаолиятини бошлади. Ўз соҳасини чуқур эгаллаш мақсадида магистратура босқичида ўқишини давом эттирди.

 Тошкент Давлат Аграр университетининг магистратура босқичида ўқиши жараёнида Анварда ўз ихтисослиги бўйича чуқур билим олиш, илмий изланишлар олиб бориб, янгиликлар яратиш иштиёқи уйғонди. Шу ниятда у магистратурани тамомлаб, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти аспирантурасини ҳам тугатиб, 2012-2016 йилларда институтда кичик илмий ходим бўлиб фаолият юритди ва дессертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди. 2016 йилдан ҳозирга қадар эса Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтида илмий объект коллекцияси раҳбари лавозимида ишлаб келмоқда. Ўтган йиллар давомида олиб борган илмий изланишлари натижасида доцент илмий унвонини олди, биология фанлари фалсафа доктори бўлди.

 Манғитнинг ана шундай иқтидорли ўғлони яқинда туманимизга ташриф буюрди. Ташрифи чоғида ўзининг доимий одатига кўра таълим олган 40-сонли мактабига ҳам борди. Бу ердаги таълим – тарбия жараёни, хусусан биология фанининг ўқитилиши аҳволи билан қизиқди.

 Маълумки, биология фанини яхши ўрганиш ўқувчига борлиқни англашга, ўзини англашга, атрофини қуршаган ўсимликлар дунёсини англашга ёрдам беради ва табиатга оқилона муносабатда бўлиш ҳиссини тарбиялайди. Ёш олим шунинг учун ўзи ўқиган мактаб ўқувчиларига биология фанидан “Маҳорат дарси” ўтди ва ёшларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоблар берди. Албатта, нуфузли олим билан бўлган дарс ўқувчиларга улкан мотивациялар берди.

 Иккинчи дарс – Манғит шаҳрида фаолият юритаётган умумий ўрта таълим мактабларининг биология фани ўқитувчилари учун “Маҳорат дарси” бўлди. Ўтказилган дарс, биология фани соҳасидаги янгиликлар, фанни ўқувчиларга ўқитишда қўшимча тариқасида фойдаланиш мумкин бўлган маълумотлар ўқитувчилар учун ҳам жуда қизиқарли бўлди.Улар ёш олимнинг касалланган қишлоқ хўжалиги экинларига ташҳис қўйиш, ўсимликларда касаллик келтириб чиқарувчи микроорганизмлар турлари таркибини аниқлаш, уларнинг тузилишини, хусусиятларини ўрганиш, коллекцияда сақлаш ва уларни оптимизация қилиш йўналишида олиб бораётган ишлари ҳақида ҳам қўшимча маълумотларга эга бўлдилар. Ҳиндистон, Исроил, Россия каби давлатларда малака ошириб, олимлари билан мустаҳкам ижодий ҳамкорлик ўрнатган манғитлик олим билан суҳбат ўқувчиларда ҳам, ўқитувчиларда ҳам улкан таассуротлар қолдирди.

 Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026