12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:03
Фан ва таълим 👁 342

А.НАВОИЙ ТАВАЛЛУДИ КУНИГА БАҒИШЛАНГАН “АДАБИЁТ ВА МАТЕМАТИКА ФАНЛАРИНИНГ БОҒЛИҚЛИГИ” МАВЗУСИДАГИ ТАДБИР ҚИЗИҚАРЛИ ТААССУРОТЛАРГА БОЙ БЎЛДИ

А.НАВОИЙ ТАВАЛЛУДИ КУНИГА БАҒИШЛАНГАН “АДАБИЁТ ВА МАТЕМАТИКА ФАНЛАРИНИНГ БОҒЛИҚЛИГИ” МАВЗУСИДАГИ ТАДБИР ҚИЗИҚАРЛИ ТААССУРОТЛАРГА БОЙ БЎЛДИ

Кўпчилик математика фанини ўрганиш қийин, мураккаб фан сифатида кўришади. Аслида ҳам шундайми, умумтаълим мактаблари ўқувчилари ҳақиқатан ҳам математикани  ўрганишда қийналишадими?
Амударё туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 57-сонли мактаб ўқувчилари учун эса математика - ҳақиқий адабиёт ва шеърият даражасидаги жозибадор, қизиқарли, шу билан бирга тафаккурни  чархловчи фан сифатида  жуда қадрли. Бу ҳақдаги мактаб ўқувчиларининг фикри билан қизиқсангиз, шеъриятда ҳам вазн, ўлчов, саноқ борлиги  хусусида далил фикрларини билдиришиб, сизни ҳайратда қолдиришади. Мактабнинг 5-, 6-, 7-синфлар ўқувчилари иштирокида Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган “Адабиёт ва математика фанларининг ўзаро боғлиқлиги” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбирни кузатарканмиз, бунга яққол гувоҳ бўлдик. Она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари Гулбаҳор Бўронова, Раънохон Тўраева, математика фани ўқитувчилари Феруза Еримбетова, Маҳлиё Худойберганова раҳбарлигида ташкиллаштирилган  мазкур тадбирда ўқувчи-ёшлар умумтаълим фанларини, айниқса, адабиёт ва математикани ўзаро узвийлик асосида ўрганаётганларини амалда намоён этишди.
Аввало, тадбир ўтказиладиган хона адабиёт ва математика фанларининг ўзаро боғлиқлигини ифода этувчи кўргазмали воситалар, буюк бобокалонларимиз Ал-Хоразмий, А.Навоий  ҳаёти ва фаолиятини акс эттирувчи  суратли-лавҳалар, газета-журналлар, илмий, маънавий-маърифий ва бадиий адабиётлар, гуллар билан безатилди.
Тадбирни очиб берган мактаб директори Машариф Рўзметов илм-фан ва адабиётимизнинг буюк дарғалари Ал-Хоразмий ҳамда Алишер Навоийнинг бебаҳо илмий-маданий, адабий мероси ва бу мероснинг бугунги ёшлар таълим-тарбиясида тутган бетакрор ва тенгсиз ўрни ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг, асосий 8та шарт бўйича ўз билимларини намойиш этишлари учун 5-синфнинг “Наво”, 6-синфнинг “Ал-Хоразмий” 7-синф ўқувчиларидан иборат “Алишер Навоий” жамоалари таклиф этилди. Ҳар бир жамоа сардори тадбирнинг 1-шарти талабларига кўра, ўз жамоаси ва жамоанинг номланишидан кўзланган маъно-мазмун ҳамда мақсадлари юзасидан ўзларини таништирдилар. Бири-биридан билимдон ва зукко ўқувчилар таништирув шартини жуда чиройли ва маданиятли тарзда амалга оширдилар. Шундан сўнг, учала жамоа ҳам сонлар иштирокидаги мақол айтиш шарти бўйича баҳслашдилар. Яширин сонларни топишга бағишланган 3-шарт янада қизиқарли баҳслар билан давом этди.
Тадбир давомида иштирокчилар 4-шарт талаблари асосида мустақил равишда қизиқарли мисол ва масалалар ечишди ва математик терминлар ёзиш бўйича мусобақалашишди.
Рубоийлар кетма-кетлиги, Навоий асарларида қўллаган вазн, ўлчов  ва шакл юзасидан 6-шарт талабларини бажариш жараёнида иштирокчилар бир-бирларига саволлар бериш орқали ўқувчи-ўқувчининг билимини синовдан ўтказишди. Бунда А.Навоий рубоийларининг туроқланиши, қофияланишида саноқнинг ўрни юзасидан ўзаро баҳслашдилар.
Тадбирнинг 7-шарти эса ҳақиқий Навоийхонлик байрамига айланиб кетди. Унда ҳар бир жамоа аъзоси Навоий ғазалларини қанчалик кўп билишини, шу билан бирга  ғазалларнинг мазмун-моҳияти, туроқланиши ва ўлчови, яъни вазни хусусидаги билимдонликларини намойиш этишди. Охирги, 8-шартни учала жамоа аъзолари ҳам қизиқарли тарзда бажардилар. Унда ўқувчи-ёшлар икки буюк аллома ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи саҳна кўринишларини маҳорат билан ижро этишди.
Тадбир якунида Жасур Ўрозбоев раҳбарлигидаги Барно Асқарова, Райҳон Ҳайтимбетова, Анора Жумановалардан иборат ҳакамлар ҳайъати хулосаларига кўра, “Ал-Хоразмий”  жамоаси 1-ўринга муносиб кўрилди. “Алишер Навоий” жамоаси 2-ўринни, “Наво” жамоаси 3-ўринни эгалладилар.
Шуниси эътиборлики, ушбу тадбир орқали мактабда математика ва адабиёт фанларини ўқитишда иккала фан ўқитувчиларининг ҳамкорлиги яхши йўлга қўйилгани туфайли ўқувчи-ёшлар адабиёт ва математика фанларининг ўзаро боғлиқлигини билим ва интилишлари орқали амалда намоён эта олдилар. Ҳатто тадбир бошловчилари бўлган 8-синф ўқувчилари Мусобек Йўлдошев ва Заринахон Қурбонбоевалар ҳар бир шартга таъриф беришда А.Навоий асарларидан самарали фойдаландилар.
Бўлиб ўтган тадбир 57-сонли мактаб педагогика жамоасининг аҳиллигидан, инновацион педтехнологиялардан самарали фойдаланган ҳолда фаолият юритаётганларидан яққол далолатдир.


Робия ЙЎЛДОШЕВА.
 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026