12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:50
Фан ва таълим 👁 293

“МЕН ЎҚИГАН БАДИИЙ АСАР” ВИДЕОРОЛИКЛАР ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

“МЕН ЎҚИГАН БАДИИЙ АСАР” ВИДЕОРОЛИКЛАР ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар онгида Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга садоқат руҳини шакллантириш мақсадида Амударё телевидениеси ижодий жамоаси томонидан Олий Мажлис ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” лойиҳаси доирасида 2023 йилнинг январь-декабрь ойлари давомида кўплаб маънавий-маърифий тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни мафкура майдонининг турли хуружларидан ҳимоя қилиш, маънавий дунёсини бойитиш мақсадида янги асарлар тақдимотлари, сайёр кутубхоналар, сайёр китоб карвонлари, китобхонлик кечалари ташкил этилиб, бу тадбирларга Амударё туманининг энг чекка ҳудудларидаги қишлоқ ёшлари ҳам қамраб олинди.

“Жаҳолатга қарши - маърифат” тамойили асосида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришга қаратилган давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилган учрашув ва давра суҳбатлари, иншолар, видеороликлар танловларининг ташкил этилиши ёшлар ва ўсмир-ёшлар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.

Жорий йилнинг декабрь ойида эса ёшларни китобхонликка қизиқтириш орқали уларни маънавий баркамол инсонлар қилиб тарбиялашга, оилаларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга ҳисса қўшиш мақсадида “Мен ўқиган бадиий асар” мавзусида видеороликлар танлови ўтказилган эди. Мазкур танловда туманимизнинг барча ҳудудларида таълим-тарбия олаётган китобхон ўқувчи-ёшлар фаол иштирок  этишди. Уларнинг кўпчилиги Ўзбекистон Қаҳрамонлари Саид Аҳмад, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов, Қорақалпоқ адабиётининг забардаст намоёндалари Тўлепберген Қаипбергенов, Ибройим Юсупов, шунингдек, ўзбек мумтоз адабиёти устунлари Алишер Навоий  Абдулла Қодирий, Чўлпон, Фитрат каби шоир ва ёзувчилар асарлари бўйича видеороликлар тайёрлаб жўнатишган.

Танлов ташкилий ҳайъати аъзолари томонидан барча видеороликлар тасвир аниқлиги, баён этилган фикрлар, китобхонларнинг дунёқараши, қолаверса, танловга қўйилган талаблар асосида ўрганилиб, энг яхши видеороликлар танлаб олинди.

Танлов ҳайъати аъзоларининг хулосасига кўра, 30-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси Зилола Саъдуллаева тайёрлаган видеоролик 1-ўринга муносиб кўрилди. 2-ўрин ушбу мактабнинг 8-синф ўқувчиси Сарвара Фарҳодова ҳамда 11-сонли мактаб филиалининг 7-синф ўқувчиси Маҳфуза Маратоваларга насиб этди. 30-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчилари Дилдора Жумамуродова ва Роҳатой Бозорбоевалар тайёрлаган видеороликлар эса 3-ўринга лойиқ кўрилди.

Видеороликларни танлаб олишда муаллифнинг ўз дўстлари орасида китобхонликни тарғиб этишдаги шахсий фикрлари, ўзи ўқиган бадиий асарлардан олган таассуротлари, ҳаётий  хулосалари ва китоб мутолааси туфайли дунёқарашининг ижобий томонга ўзгаргани хусусидаги мулоҳазаларига устунлик  берилди.

Жорий йилнинг 26 декабрь санасида  танлов ғолиблари Амударё телевидениеси таҳририяти томонидан рағбатлантирилди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026